«Тасдиқлайман» Бухоро минтақавий темир йўл узели ук бошлиғининг биринчи ўринбосари в б


Download 1.64 Mb.
bet55/187
Sana16.06.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1509150
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   187
Bog'liq
Бённома 1

Бухоро-1 станцияси:ФДУ-92 шаклидаги қўшимча йиғимлар варақалари текширилганда қуйидаги камчиликлар аниқланди:
2022-йилнинг январ ойида юк қабул қилувчи мижоз “Ойбек Омад Қуши” МЧЖ номига 2 цемент вагонларда цемент юки келган ва “Кўприксоз сервис” МЧЖ шахобча йўлида туширилган, станциянинг юк хазиначиси томонидан шартномавий тарифларнинг 22.1 бандига асосан 82 686 сўмдан 2 вагонга 165 372 сўм қўшимча йиғим ундирилмаганлиги аниқланди.
2022-йилнинг апрел ойида юк жўнатувчи мижоз “Ургенч Ишонч Сервис” МЧЖ томонидан 28351088, 28002231 рақамли вагонларга шпаклёвка юки ортилган, станциянинг юк хазиначиси томонидан шартномавий тарифларнинг 4.1 бандига асосан 182 447 сўмдан 2 вагонга 364 894 сўм қўшимча йиғим ундирилмаганлиги аниқланди.
2022-йилнинг апрел ойида юк қабул қилувчи мижоз “Бухоро Цемент Савдо” МЧЖ номига 96362275 рақамли вагонда цемент юки келган ва “Кўприксоз сервис” МЧЖ шахобча йўлида туширилган, станциянинг юк хазиначиси томонидан шартномавий тарифларнинг 22.1 бандига асосан 82 686 сўм қўшимча йиғим ундирилмаганлиги аниқланди.
ГУ-46 шаклидаги вагонларни бериш ва олиш варақалари текширилганда қуйидаги камчиликлар аниқланди.
2022-йилнинг 30-май куни юк қабул қилувчи мижоз “Мега юксалиш строй” МЧЖ номига 67554089, 67648634 рақамли вагонларда кўмир юки келган ва мижознинг хатига асосан 2022-йилнинг 30-май куни соат 17-00 да “Бухоро темир йўл ёқилғи-мой” шахобча йўлига қўйиб берилган, ҳамда 528-сонли ГУ-45 шаклдаги юк қабул қилиб топширувчи эслатмаси расмийлаштирилган, аммо мижознинг оғзаки мурожаатига асосан 31-май куни соат 06-00 да ОТСХда шахобча йўлидан олиб чиқилиб соат 07-30 да ВЧД-7 шахобча йўлига қўйиб берилган ва соат 12-30 да туширилган. Бухоро-1 станциясининг ходимлари 30-май куни соат 18-00 дан 31-май куни соат 07-30 гача 13 соат 30 минут жаримани яшириб 684 000 сўм камомадга йўл қўйилганлиги аниқланди.
Шунингдек, текшириш жараёнида ВЧД-7 шахобча йўлида 63275739 рақамли вагонга метолоконструкция юки аризасиз юкланганлиги аниқланди. Бу ВЧД-7 ходимлари Ўзбекистон темир йўллари Низомининг 131-банди талабларини бузиб, ўзбошимчалик билан вагонга юк ортилганлиги ҳамда энг кам иш ҳақинин 10 баробари миқдорида 3 000 000 сўм жарима қўлланилди.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling