«Тасдиқлайман» Бухоро минтақавий темир йўл узели ук бошлиғининг биринчи ўринбосари в б


Download 1.64 Mb.
bet65/187
Sana16.06.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1509150
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   187
Bog'liq
Бённома 1

ишлари бўлими» бошлиғи


___________ И. И. Камалов
2022-й «____» «_____»


-сонли баённома
Юк ва тижорат ишлари бўлим бошлиги ҳузурида ўтқазилган йиғилиш баёни


Қатнашди: Д.М. Қосимов МКИС
Э.Э. Жўраев МТУМ ў/б
Г.Э. Каримов МКИ


Таклиф қилинганлар: Бухоро-1 темир йўл станция бошлигининг ўринбосари ва станциянинг айбдор ишчилари
КУН ТАРТИБИ: 2022 йил 28-март кунидаги юк ва тижорат ишлари катта нозири Д.М. Қосимов томонидан ўтказилган текшириш далолатнома муҳокамаси.


МАЖЛИСДА АНИҚЛАНДИ:
Станциянинг поезд қабул қилувчилар хоналари кўрилганда, хоналар тоза, эшик ромларига темир панжара ўрнатилмаган, кийиниб ечиниш хоналари тоза тартиб билан фойдаланаётганлиги аниқланди.
Станциянинг қабул қилув паркида текширув вақтида катта поезд қабул қилувчи А. Тиляев, поезд қабул қилувчи М. Мамадиев, сигналчи К. Камалов, ҳарбийлаштирилган команда ўқчиси О. Рахимовлар иш жойида ва хизмат кийимида эканлиги аниқланди, текширув вақтида катта поезд кўрувчи А. Тиляев билан хизмат вазифасига таълуқли ишларни сўралганда қониқарли жавоб берди.
Текширув вақтида 5-йўлдаги Мискен йўналишидаги тайёр поезд кўздан кечирилганда 23525025, 24424327 рақамли бўш вагонларнинг эски трафаретлари ва бўр белгилари олинмагани, 93844215 рақамли вагоннинг юк тушуриш люкларида эски тамғалари олинмаганлиги аниқланди, бу холатлар буйича поезд қабул қилувчилар томонидан умумий шаклдаги далолатнома тузилмаган ва тезкор хабарнома жўнатилмаган.
Поезд қабул қилувчилар томонидан юритиладиган хужжатлар ва китоблар текширилганда қуйидаги камчиликлар аниқланди:
-2022 йилнинг 19-феврал куни тузилган 76 рақамли умумий шаклдаги далолатнома поезд қабул қилувчи А.Эгамбердиев томонидан тузилган аммо имзо қўйилмаган.
-2022 йилнинг 17-феврал куни катта поезд қабул қилувчи А.Тиллоев томонидан 73 сонли умумий шаклдаги далолатнома тузилган ва бу ҳақда 2 соат ичида тезкор хабар берилиши талаб этилган бўлсада ходимлар томонидан бу талаб бажарилмаган.
-2022 йилнинг 31-январ куни поезд қабул қилувчилари А.Жумаев ва Ш.Қўлдошов томонидан 24012064, 24012346 рақамли вагонланга юки шакар махсулоти транзит 57 сонли умумий шаклдаги далолатнома тузилган тезкор хабарнома берилмаган, аслида алохида турдаги СМГС умумий шаклдаги далолатномада ёзилиши керак эди.
-2022 йилнинг 04-март куни 5-йўлдаги поездни поезд қабул қилувчилар томонидан қўрилган ва 29291178 рақамли вагоннинг эшиклари очиқлиги ҳақида “Тижорий ва техник носозликлар аниқланган вагонларни рўйхатга олиш” ГУ-98 китобига қайт этилган аммо эшиклар ёпилганини қайт этилмаган.
Станциянинг жўнатиш паркини текшириш вақтида катта поезд қабул қилувчи Ш.Зиядуллаев, поезд қабул қилувчи Х Шаропов, сигналчи Н.Ярова, ҳарбийлаштирилган каманда ўқчиси Ж.Аслонов иш жойида ўрнатилган иш кийимида ва шахсий гувохномаси, мехнатни мухофаза қилиш гувохномалари ўз жойида эканлиги, харакат хавфсизлиги холатлар бўйича саволларга қониқарли жавобларни беришди.
Тижорий носозликларни рўйхатга олиш (ГУ-98) шаклидаги китоби текширилганда китоб рақамланган, тикилган ва тартиб билан юритилаётганлиги билан бир қаторда китобнинг 5 графаси яъни вагоннинг юкланган бекати мунтазам равишта тўлдирилмай келмоқда.
Юкларни ўқриқчига бериш ХУ-5 текширилган қуйидагилар аниқланди:
-2022 йилнинг 26-январ куни катта поезд қабул қилувчиси А.Рўзиев, Ш.Жўраева томонидан кўрилган Бухоро-2 йўналишидаги 58та вагондаги цемент махсулоти ҳарбийлаштирилган команда ўқчисига топширилмаганлиги аниқланди.
-2022 йилнинг 15-феврал куни катта поезд қабул қилувчиси А.Рўзиев кўрган 2-йўлдаги Арись йўналишидаги поезд таркибидаги 75710220, 75091852, 75095952 вагонларнинг юки дизел ёқилғиси бўлган, станция ходими томонидан хафвли юкларни кузатувчи ходими (СБМ) га топширмаган.
Текширув вақтида 6-йўлдаги Хаваст йўналишидаги тайёр поезд кўздан кечирилганда 77078210 рақамли вагона бензин махсулоти Караул-бозор бекати томондан юкланган бўлиб вагонга хафвлилик белгилари қўйилмаган, 24829815 рақамли бўш вагоннинг эски тамғалари олиб ташланмаганлиги аниқланди, бу холатлар буйича поезд қабул қилувчилар томонидан умумий шаклдаги далолатнома тузилмаган ва тезкор хабарнома жўнатилмаган.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling