«Тасдиқлайман» Бухоро минтақавий темир йўл узели ук бошлиғининг биринчи ўринбосари в б
Download 1.64 Mb.
|
Бённома 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Узел бошлиғининг биринчи ўринбосари ҳузурида ўтказилган йиғилиш баёни Қатнашди: И.И.Камалов МТУМ Ф.Ш. Саломов МТУК Ж.А. Сатторов МТУЮ
- Таклиф қилинганлар
- МАЖЛИСДА АНИҚЛАНДИ
МАЖЛИС ҚАРОР ҚИЛДИ:
1. Бухоро-1 темир йўл станциясининг катта юк хазиначиси М. Хасанова, В. Каххоров, юк хазиначиси З. Тўхтаева, юк қабул қилиб топширувчиси А. Сафарова, А. Қодировлар иш жараёнида меҳнат интизомини бузиб, хизмат вазифаларини бажаришда лоқайдлик қилиб, бекатдаги юк ва тижорат ҳужжатлари ҳисоботи ЦФ-3504 сонли йўриқнома талабларини бузганликлари, камомадларга йўл қўйганликлари учун уларга нисбатан интизомий жазо чораси сифатида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 181-моддаси 1-қисми 2-бандига асосан ўртача ойлик иш ҳақининг 10% миқдорида жарима солинсин. 2. Ушбу баённомани ижро этиш назорати юк ва тижорат бўлим бошлиги И.И. Камаловлар зиммасига юклатилсин. Баённи ёзди МКИС: Д.М. Қосимов. «Тасдиқлайман» Бухоро минтақавий темир йўл узели УК бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Ш.Бозоров «____» «_____» 2022й -сонли баённома Узел бошлиғининг биринчи ўринбосари ҳузурида ўтказилган йиғилиш баёни Қатнашди: И.И.Камалов МТУМ Ф.Ш. Саломов МТУК Ж.А. Сатторов МТУЮ Таклиф қилинганлар: Каракўл темир йўл станция бошлиги ва станциянинг айбдор ишчилари КУН ТАРТИБИ: 2021 йил 16-декабр кунидаги юк ва тижорат ишлари бўлим нозири Ф. Фузаилов томонидан режага асосан ўтказилган текшириш далолатнома муҳокамаси. МАЖЛИСДА АНИҚЛАНДИ: Юк қабул қилувчи мижоз “Нью Логистик” МЧЖ корхонаси номига 2021-йилнинг 13-декабр куни 63768436 рақамли вагонда “труба” юки келган, 14-декабр куни туширилган, текшириш вақтида мазкур вагоннинг реквизитлари олинмаганлиги аниқланди, ҳамда Ўзбекистон темир йўллари Низомининг 58-бандига асосан ГУ-23 шаклидаги умумий далолатнома расмийлаштирилиб, 270 000 сўм жарима қўлланилди (Жавобгар юк қабул қилиб топширувчиси Исломов А.). Вагонларни қўйиш ва олиш 46-шаклдаги варақаси, хар-хил йиғимлар ФДУ-92 шаклдаги варақаси ва юк қабул қилиб олувчи ва топширувчи ГУ-45 шаклидаги эслатмаларни таққослаб кўрилганда қуйидаги камчиликлар аниқланди: 2021-йилнинг 09-июн куни юк жўнатувчи мижоз “Бухороиккиламчиқораметалл Қоракўл филиали” томонидан 66761149 рақамли ярим очиқ вагонга “қора металл парчалари” юки 40 тонна ортилган, станциянинг юк қабул қилувчиси томонидан 11 тонна недогруз учун ГУ-23 шаклидаги умумий далолатнома ёзилмаган, ҳамда юк хазиначиси томонидан Ўзбекистон темир йўллари Низомининг 139-бандига асосан 53 900 сўм йиғим ундирилмаганлиги аниқланди. 2021-йилнинг 27-июн куни юк жўнатувчи мижоз “Бухороиккиламчиқораметалл Қоракўл филиали” томонидан 60748464, 64334428 рақамли ярим очиқ вагонларга “қора металл парчалари” юки 40 тонна ортилган, станциянинг юк қабул қилувчиси томонидан 22 тонна недогруз учун ГУ-23 шаклидаги умумий далолатнома ёзилмаган, ҳамда юк хазиначиси томонидан Ўзбекистон темир йўллари Низомининг 139-бандига асосан 107 800 сўм йиғим ундирилмаганлиги аниқланди. 2021-йилнинг 06-июл куни юк қабул қилувчи мижоз “Барҳаёт Муҳаммад Ражаб” МЧЖ номига 23464001 Рақамли вагонда “цемент” юки келган, станциянинг юк хазиначиси вагонни ювиш учун 116 713 сўм йиғимни ундирилмаганлиги аниқланди. 2021-йилнинг 08-август куни юк жўнатувчи мижоз “Бухороиккиламчиқораметалл Қоракўл филиали” томонидан 64240021, 64542376 рақамли ярим очиқ вагонларга “қора металл парчалари” юки 40 тонна ортилган, станциянинг юк қабул қилувчиси томонидан 22 тонна недогруз учун ГУ-23 шаклидаги умумий далолатнома ёзилмаган, ҳамда юк хазиначиси томонидан Ўзбекистон темир йўллари Низомининг 139-бандига асосан 107 800 сўм йиғим ундирилмаганлиги аниқланди. 2021-йилнинг 11-август куни юк қабул қилувчи мижоз “Карим бобо” МЧЖ номига 24529687 рақамли вагонда “цемент” юки келган, 11-август куни соат 16-00 да туширилган, станциянинг юк хазиначиси вагонни ювиш учун 116 713 сўм йиғимни ундирмаганлиги ианиқланди. 2021-йилнинг июл ойида юк жўнатувчи мижоз “Бухороиккиламчиқораметалл Қоракўл филиали” томонидан ўн кунлик талабномалари муддатидан олдин бажарилганлиги учун шартномавий йиғимнинг 12-бандига асосан 1 вагонга 125 118 сўм йиғим ундирилмаганлиги аниқланди. 2021-йилнинг август ойида юк жўнатувчи мижоз “Бухороиккиламчиқораметалл Қоракўл филиали” томонидан ўн кунлик талабномалари муддатидан олдин бажарилганлиги учун шартномавий йиғимнинг 12-бандига асосан 4 вагонларга 500 472 сўм йиғим ундирилмаганлиги аниқланди. 2021-йилнинг сентябр ойида юк жўнатувчи мижоз “Бухороиккиламчиқораметалл Қоракўл филиали” томонидан ўн кунлик талабномалари муддатидан олдин бажарилганлиги учун шартномавий йиғимнинг 12-бандига асосан 2 вагонларга 250 236 сўм йиғим ундирилмаганлиги аниқланди. 2021-йилнинг ноябр ойида юк жўнатувчи мижоз “Бухороиккиламчиқораметалл Қоракўл филиали” томонидан ўн кунлик талабномалари муддатидан олдин бажарилганлиги учун шартномавий йиғимнинг 12-бандига асосан 1 вагонга 90 186 сўм йиғим ундирилмаганлиги аниқланди. 2021-йилнинг 08-сентябр куни юк қабул қилувчи мижоз “Ориент Полорис” МЧЖ корхонаси номига 29970339 рақамли шахсий вагонда “полиэтилен” юки келган, станциянинг юк хазиначиси томонидан шартномавий йиғимнинг 3.3-бандига асосан бўш шахсий ва ижарага олинган вагонни жўнатиш учун қўшимча режа рухсатини расмийлаштириш учун 64 690 сўм ундирилмаганлиги аниқланди (жавобгар катта юк хазиначиси Евтюхин Е.). 2021-йилнинг 23-июл куни юк жўнатувчи мижоз “Эриелл ДМСС” корхонаси томонидан 43847482 рақамли вагонга “плита” юки ВУ-14 китобига қайд қилинмасдан, яъни техник ва тижорий кўрикдан ўтказилмасдан ортилганлиги аниқланди (жавобгар катта юк қабул қилиб топширувчиси Шукуров И.). Download 1.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling