«тасдиқлайман» Булунғур туман 1-сон касб-ҳунар мактаби директори


Download 49.5 Kb.
bet1/3
Sana24.02.2023
Hajmi49.5 Kb.
#1227079
  1   2   3
Bog'liq
8 декабр Конституция ва Мадҳия тадбир баёни








«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Булунғур туман 1-сон касб-ҳунар мактаби директори:
_______________ М.Номазов
«7» декабрь2020 й.

Булунғур туман 1-сон касб ҳунар мактабида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан «Конституция-бахтимиз қомуси» шиори остида ўтказилган тадбир

Б А Ё Н Н О М А С И


07” декабрь 2020 йил Касб-ҳунар мактаби фаоллар зали.
Иштирок этдилар: Булунғур туман 1-сон касб-ҳунар мактаби даректори, директор ўринбосарлари, касб-ҳунар мактаби ўқитувчилари, гуруҳ мураббийлари ва ўқувчилардан иборат 248 нафар иштирокчи.

Тадбирни Булунғур туман 1-сон касб-ҳунар мактаби ЁБИБД ўринбосари С.Омонов кириш сўзи билан очиб берди ва ўз сўзини давом эттириб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан барча тадбир иштирокчиларни табриклаб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилиниши билан боғлиқ асосий маълумотлар тўғрисида қисқача маълумот бериб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси билан белгилаб қўйилган эркинликлар ва ҳуқуқларимиз ҳимоя қилинишида асосий Қомус эканлиги ва ушбу Конституцияда ёшларнинг таълим олиши, ижод эркинлигига ҳам алоҳида моддалар киритилганлиги билан бошқа давлат конституцияларидан ажралиб туриши тўғрисида ўз фикрини билдириб ўтди. Булунғур туман 1-сон касб-ҳунар мактаби ЁБИБД ўринбосари С.Омонов ўз сўзини давом эттириб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан касб-ҳунар мактабининг ўқувчилари ўзларининг алоҳида тайёргарлик кўрганлигини ва тадбирнинг бадиий қисмини очиб бериш учун касб-ҳунар мактабининг 7-гуруҳ ўқувчилари Мусурмонова Муниса ва Джабборов Фариддунга сўз навбатини беришга ижозат сўради.


Тадбирнинг бадиий қисмини очиб бериш учун Булунғур туман 1-сон касб-ҳунар мактабининг 7-гуруҳ ўқувчилари Мусурмонова Муниса ва Джабборов Фариддун сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан барча тадбир иштирокчиларни табриклаб, бугунги тадбирда касб-ҳунар мактабнинг “Адолат” ва Фемида” жамоалари 4 та шарт бўйича ўзаро билимларини синовдан ўтказилишини таъкидлаб ўтди ва касб-ҳунар мактабининг 7-гуруҳ ўқувчиси иштирокчиларни шартлар билан таништириб ўтди. Тадбирнинг биринчи шарти жамоаларнинг танишув шарти. Бунда жамоалар ўз жамоасининг номи ва унинг мазмуни, таҳсил олаётган таълим муассаса ва мутахасислиги, яшаб турган ҳудуд тўғрисида маълумот бериб ўтилиши, иккинчи шартда жамоалар аввалдан тайёрлаган саҳна кўриниши, бунда жамоа аъзолари жамиятимиздаги энг долзарб муаммоларни кўрсатиб беришлари, учинчи шартда ҳайъат аъзолари томонидан аввалдан тузилган саволларга жавоб беришлари, тўртинчи шартда эса жамоалар эркин мавзу, яъни бу шартда жамоа аъзолари ўзлари тайёрлаган мавзуларни намойиш этишлари тўғрисида жамоаларга таништирилди.
Ушбу тадбирни “Адолат” жамоаси ўзларининг чиқишлари билан бошлаб берди ва тадбир давомида барча шартларни ўзларининг билимдонлиги ва низомда кўрсатилган талабдар асосида бажариб биршлари билан ажралиб турди ва барча шартларни аъло даражада бажарганлигини инобатга олган ҳолда ҳайъат аъзолари томонидан бир овоздан ушбу жамоани энг намунали жамоа деб аниқлаб берилди ва тадбирда иштирок этган жамоаларни фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланди. Тадбир сўнгида Булунғур туман 1-сон касб-ҳунар мактаби психологи О.Камолов сўзга чиқиб Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлининг 28 йиллиги муносабати билан барча тадбир иштирокчиларини табриклаб, ёшларнинг таълим-тарбия олишларида омад тилади. Нотиқ ўз сўзини давом эттириб, бугунги кунда ёшларнинг билим олишлари учун барча шарт-шароитлар яратиб берилаётганлиги тўғрисида тўхталиб, ушбу яратилиб берилаётган имкониятлардан ёшларнинг оқилона фойдаланиши тўғрисида ўзининг фикрини билдириб ўтди.

Котиб: Ш.Қаршибоев












Download 49.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling