Тасдиқлайман” Чирчиқ давлат педагогика университети Илмий ишлар ва инновациялар бўйича
Download 98.08 Kb.
|
Баённома кафедра 26.11
ХУЛОСАСИ:
1. Тадқиқотчи Ибадуллаев Қаҳрамон Мадаминовичнинг педагогика фанлари бўйича фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ёзган “Умумтаълим мактабларида ўқув жараёнини ташкил этишнинг илмий методологик асослари” мавзусидаги 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи ихтисослиги йўналишига мос келади. 2. Диссертация илмий тилда, тадқиқотчи томонидан мустақил бажарилган. Диссертациянинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: таълимни ташкил этиш ва бошқаришнинг реал таълим шароитидан келиб чиқувчи педагогик имкониятлари дунё таълим маконида кузатилаётган концептуал жараёнлар (глобаллашув, трансформациялашув, интеграциялашув)ни миллий таълим тизими меъёрий талаблари билан интеграллашув даражасининг мавжуд таълим шароитдаги барқарорлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган; халқаро баҳолаш дастурларини ташкил этиш ва ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари миллий таълим мазмуни детерминантларини ўқувчиларнинг ривожланиш векторига эргономик талаблар орқали мослаштириш асосида очиб берилган; ўқув жараёни мазмунини халқаро тадқиқотлар асосида такомиллаштириш модели таълим сегментларини ўқувчиларнинг таянч компетенцияларига нисбатан прогрессив динамикасини моделлаштиришнинг универсаллик, изчиллик, нормативлик ва илмийлик тамойиллари асосида йўналтириш орқали ишлаб чиқилган; интерфаол усуллар ва имитацион ўқитиш шаклларини таълимнинг инсонпарварлик тамойилига вариатив мослаштиришнинг дифференциал ёндашувини таъминловчи дидактик таъминот асосида халқаро баҳолаш тадқиқотлар талабларига кўра ўқув жараёнини режалаштириш ва ташкил этиш технологиялари такомиллаштирилган; локал таълим имкониятларини глобал таълим қадриятларига айлантиришда халқаро баҳолаш дастурларининг стандартлари (FrameWork)ни таълимнинг стратегик ва функционал менежмент технологияларига интеграциялаш асосида мактаб раҳбарлари фаолият механизмлари такомиллаштирилган. 3. Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти умумтаълим мактаб ўқувчиларининг халқаро баҳолаш дастур талаблари асосида ўқиш, математик, табиий фанлар ва ҳуқуқий саводхонлигини шакллантириш самарадорлигини аниқлаш мезонлари ва кўрсаткичлари ишлаб чиқилган; таълим сифатини баҳоловчи халқаро тадқиқот талаблари асосида таълимни ташкил этиш ва бошқаришнинг дидактик таъминоти ва методик тавсиялар мажмуаси ишлаб чиқилган; умумтаълим мактаб ўқувчиларининг ўқиш саводхонлигини PISA баҳолаш дастури талаблари асосида оширишга қаратилган интерфаол амалий машғулот ишланмалари яратилган; “Ўқувчиларнинг таянч компетенцияларини ривожлантириш методикаси (ХБД мисолида)” номли ўқув-услубий қўлланма нашр этилган; ўқитувчилар учун “PIRLS халқаро баҳолаш дастури асосида ўқувчиларининг ўқиш саводхонлигини шакллантириш технологияси (е-PIRLS)” ишлаб чиқилганлиги ва амалиётга татбиқ этилганлиги билан изоҳланади. 4. Тадқиқот ишидан олинган натижаларнинг асосланганлиги: тадқиқ этилаётган муаммога фалсафий ҳамда илмий-педагогик ёндашув тадқиқот мақсади, объекти, предмети, вазифаларига мос келувчи методлар мажмуасидан фойдаланилганлиги, тажриба-синовга жалб этилган болаларнинг сони талаб даражасида эканлиги, тажриба-синов натижаларини асослашда статистик маълумотларга таянилганлиги ва математик қайта ишланганлиги ҳамда мавзу юзасидан чоп этилган ишларнинг муаммо мазмунига мослиги билан тасдиқланади. Тадқиқот иши бўйича хулоса, таклиф ва тавсиялар ваколатли тузилмалар томонидан тасдиқлангани билан изоҳланади. 5. Нашр ишларида диссертация натижалари тўлиқ акс этган бўлиб, улар диссертация мавзуси йўналишида ёзилган ва хорижий давлатлар, МДҲ мамлакатлари, ОАК томонидан эътироф этилган илмий-услубий журналларда, Республика ва халқаро илмий-амалий конференциялар тўпламларида нашр қилинган мақолалар, монография ва маърузалардан иборат. 6. Илмий натижаларнинг амалиётга жорий этилганлиги тегишли тузилмалар томонидан тақдим этилган маълумотномалар билан тавсифланади. Умумтаълим мактабларида халқаро баҳолаш дастур талаблари асосида ўқув жараёнини ташкил этиш ва бошқариш технологияларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида: дунё таълим маконида кузатилаётган концептуал жараёнлар (глобаллашув, трансформациялашув, интеграциялашув)ни миллий таълим тизими меъёрий талаблари билан интеграллашув даражасининг мавжуд таълим шароитдаги барқарорлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган таълимни ташкил этиш ва бошқаришнинг реал таълим шароитидан келиб чиқувчи педагогик имкониятлари, умумтаълим мактаб ўқувчиларининг халқаро баҳолаш дастур талаблари асосида ишлаб чиқилган ўқиш, математик, табиий фанлар ва ҳуқуқий саводхонлигини шакллантириш самарадорлигини аниқлаш мезонлари ва кўрсаткичлари, халқаро баҳолаш дастурлари асосида ўқув жараёнини ташкил этиш технологиялари бўйича таклиф ва тавсиялар халқ таълими тизимидаги умумий ўрта таълим мактаблари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2022 йил 6 майдаги 01/11-01/10-630-сон маълумотномаси). Натижада, таълим сифатини баҳоловчи халқаро тадқиқот талаблари асосида таълимни ташкил этиш ва бошқаришнинг дидактик таъминоти такомиллаштиришга эришилган; миллий таълим мазмуни детерминантларини ўқувчиларнинг ривожланиш векторига эргономик талаблар орқали мослаштириш асосида очиб берилган халқаро баҳолаш дастурларини ташкил этиш ва ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари, таълим сегментларини ўқувчиларнинг таянч компетенцияларига нисбатан прогрессив динамикасини моделлаштиришнинг универсаллик, изчиллик, нормативлик ва илмийлик тамойиллари асосида йўналтириш орқали ишлаб чиқилган ўқув жараёни мазмунини халқаро тадқиқотлар асосида такомиллаштириш модели, халқаро баҳолаш дастурлари таснифи ва тавсифи бўйича хулосалардан Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази томонидан назорат-синов материалларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2022 йил 8 июндаги 01-386-сон маълумотномаси). Натижада, умумтаълим мактабларини халқаро баҳолаш дастур талаблари асосида тайёрлашнинг ўқув-услубий ва методик таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган; интерфаол усуллар ва имитацион ўқитиш шаклларини таълимнинг инсонпарварлик тамойилига вариатив мослаштиришнинг дифференциал ёндашувини таъминловчи дидактик таъминот асосида такомиллаштирилган халқаро баҳолаш тадқиқотлар талабларига кўра ўқув жараёнини режалаштириш ва ташкил этиш технологиялари, локал таълим имкониятларини глобал таълим қадриятларига айлантиришда халқаро баҳолаш дастурларининг стандартлари (FrameWork)ни таълимнинг стратегик ва функционал менежмент технологияларига интеграциялаш асосида такомиллаштирилган мактаб раҳбарлари фаолият механизмлари, замонавий мактаб раҳбарлари фаолиятини такомиллаштириш усуллари, ўқув жараёнини назорат қилиш ва баҳолаш методикаси бўйича таклиф, тавсия ва хулосалардан “O’zbekiston” телерадиокомпанияси “Маданий-маърифий, бадиий эшиттиришлар” муҳарририятининг “Таълим ва тараққиёт” эшиттиришини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “O’zbekiston” телерадиоканалининг 2022 йил 30 июндаги O’z/R-1-15-сон маълумотномаси). Натижада, халқаро баҳолаш тадқиқотлари асосида миллий таълим рейтингини оширишнинг илмий ва методик таъминотини ишлаб чиқишга хизмат қилган. 7. Тадқиқотчи Ибадуллаев Қаҳрамон Мадаминович томонидан бажарилган диссертация ОАК талабларига тўлиқ мос келади. 8. Диссертация ва унинг автореферати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий Аттестация Комиссиясининг педагогика фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун белгиланган талаблари даражасида расмийлаштирилган. Раис: Юқоридаги хулосаларнинг барча бандлари бўйича овоз беришингизни сўрайман. Розилар: 18 та. Қаршилар: йўқ. Бетарафлар: йўқ. Юқоридагиларни инобатга олиб кенгайтирилган семинар Download 98.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling