Раис: Жавоблар учун раҳмат. Марҳамат, яна кимда савол бор? Марҳамат!
Раис: Раҳмат. Саволлар борми? Тушган саволлар 8 тадан иборат. Агар бошқа саволлар бўлмаса, тақризчиларга навбатни берсак.
Биринчи тақризчи Илмий семинар аьзоси педагогика фанлари номзоди доцент Қодиров Қувондиқ Аитбоевич, Тақриз ижобий (тақриз илова қилинади).
Раис: Раҳмат. Тақризчи кўрсатган мулоҳазаларга жавоб бериш учун сўз диссертантга берилади. Марҳамат!
Диссертант: Мен, биринчи навбатда, ўзларининг қимматли вақтларини сарфлаб, диссертацияни батафсил кўриб чиқиб, уни илмий савиясини ошириш мақсадида билдирилган фикр - мулоҳазалари учун педагогика фанлари номзоди доцент Қодиров Қувондиқ Аитбоевичга Тақриз ўз миннатдорчилигимни билдираман. Тақризда келтирилган мулоҳазали ўринларга қуйидагича изоҳ бериб ўтаман:
1 камчилик юзасидан: Вазифалар ва илмий янгиликларнинг ўзаро боғликқлигини янада аниқроқ ўрнатиш лозимлиги, камчилик бартараф этилди.
2 камчилик юзасидан: Тадқиқотнинг объекти бандида умумий ўрта таьлим мактабларинингбошлангич синф жараёни олинган деган фикр мавжуд. Аммо дарс жараёнлари ҳақида диссертатциянинг назарий қисмида маълумот жуда кам киритилган тўғрисидаги камчиликлари бартараф этилди.
Яна бир бор раҳмат!
Раис: Навбатни иккинчи тақризчи педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори Мавланова Саидахон Умаровнага берамиз, марҳамат!
Мавланова Саидахон Умаровна тақризи эшитилди, тақриз ижобий (тақриз илова қилинади).
Диссертант: Ўзларининг қимматли вақтларини сарфлаб, диссертацияни батафсил кўриб чиқиб, унинг илмий савиясини ошириш мақсадида билдирилган фикр-мулоҳазалари учун педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент Мавланова Саидахон Умаровнага ўз миннатдорчилигимни билдираман. Тақризда келтирилган мулоҳазали ўринларга қуйидагича изоҳ бериб ўтаман:
Тақризда келтирилган мулоҳазали ўринларга қуйидагича изоҳ бериб ўтаман:
1-камчилик юзасидан: - 1.2-Фаслидаги олимларнинг фикрларини келтиришда педагог ёки психолик олим эканлигини келтириш камчилиги бартараф этилди .
Do'stlaringiz bilan baham: |