Тасдиқлайман” Чирчиқ давлат педагогика университети ректори Ғ. И. Мухамедов


Download 353.62 Kb.
bet2/16
Sana18.01.2023
Hajmi353.62 Kb.
#1100073
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Шухрат семинар баённомаси охирги вариант 55

Семинар аъзолари: тасдиқлансин.
Раис: Кун тартибини тасдиқлаш ҳақидаги тақлифни овозга қўяман. Тарафдорлар муносабат билдиришингизни сўрайман. Қаршилар?-Йўқ. Бетарафлар? - Йўқ. Қабул қилинди.
Кун тартибидаги масалани кўриб чиқишга ўтамиз.
Бугунги мажлисимизнинг кун тартибида Термиз давлат университети ўқитувчиси Худойбердиев Шухрат Мамаюсуповичнинг “Бoшлaнғич cинф ўқувчилapидa ҳapaкaтли ўйинлap вocитacидa вaлеoлoгик мaдaниятни шaкллaнтиpиш” мавзусида педагогика фaнлaри бўйича фалсафа дoктoри (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертацияси муҳокамаси.
Диссертация Термиз давлат университетида бажарилган.
Илмий раҳбар: педагогика фанлари номзоди, доцент:Бозорова Муслима Қодировна.
Диссертант ҳақида маълумот бериш учун сўз Илмий семинар котиби, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори Мирзаева Нодира Абухамидовага берилади марҳамат!
Илмий котиб: Ассалому алайкум, Илмий Кенгаш аъзолари ҳамда қатнашчилари, талабгор Худойбердиев Шухрат Мамаюсуповичнинг шахсий ҳужжатлари ҳақида маълумотлар билан таништириб ўтмоқчиман. Худойбердиев Шухрат Мамаюсупович 1980 йил 3 мартда Сурхондарё вилояти Қумқурғон туманида туғилган. Маълумоти олий,1990-1994 йил Сурхондарё вилояти Қумқурғон тумани 38- умумий ўрта таьлим мактаби жисмоний тарбия ўкитувчиси ва бош етакчиси.2004-2005 йй. - Сурхондарё вилояти Термиз педагогика коллежи жисмоний тарбия ўкитувчиси.2005-2009 йй - Сурхондарё вилояти Термиз давлат университети талабаси 2009-2011 йй - Сурхондарё вилояти Термиз Олимпия захиралари коллежи махсус фан ўкитувчиси бўлим бошлиғи 2011-2013йй - Сурхондарё вилояти Термиз давлат университети мактабгача тарбия ва бошлангич таьлим кафедраси ўкитувчиси .2013-2017 йй - Сурхондарё вилояти Термиз олимпия захиралари коллежининг маьнавият ва маьрифат ишлари бўйича директор ўринбосари .2017-2018 йй- Термиз олимпия захиралари коллежи директори вазифасини вақтинча бажарувчи. 2018-2019 йй - Термиз давлат университети жисмоний тарбия ва спорт назарияси кафедраси ўқитувчиси.2019-2020йй - Термиз давлат университети жисмоний маданият факультети Ёшлар билан ишлаш буйича декан ўринбосари .2021-йилдан хозирги вақтга қадар Термиз давлат университети спорт фаолияти ва бошқаруви факультетида Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари вазифасида ишлаб келмоқда.
2019 йилдан 13.00.01 Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи – ихтисослиги бўйича эркин тадқиқотчи ҳисобланиб, илмий тадқиқот ишларини олиб борган. Амалдаги талабларга мувофиқ жами 2 та фандан малакавий имтиҳонларни мувафақиятли топширган. Жумладан, 2021 йил 29 майда Инглиз тили (58 балл); 2022 йил 10 ноябрда Мутахассислик фанлари буйича Педагогика назарияси педагогик таьлимотлар тарихи 67 балл.Кушимча малакавий имтихонлар 2022 йил 15 майда Педагогик компенентлик 73 балл ,2022 йил 15 майда Педагогик технологик ва педагогик махорат 72 балл , 2022 йил 15 майда Педагогика назарияси ва тарихи (75 балл), фанларидан малакавий имтиҳонларни муваффақиятли топширган.
Диссертация мавзуси бўйича жами 12 илмий-услубий ишлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Олий аттестация комиссясининг докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 5 та республика конференцияларида,3 та илмий мақола, Олий аттестация комиссияси тассаруфлари журналларида 2 та республика ва 2 таси хорижий журналларда нашр этилган.
Диссертация кириш, уч боб, 137 саҳифа матн, хулоса ва тавсиялар, фойдаланилган адабиётлар рўхати ва иловалардан иборат.
Худойбердиев Шухрат Мамаюсуповичнинг йиғма жилдида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан талаб қилинган барча ҳужжатлар мавжуд ва улар белгиланган талабларга жавоб беради.
Худойбердиев Шухрат Мамаюсупович оилали, 3 нафар фарзанднинг отасидир. Ҳурматли Илмий кенгаш аъзолари! Диссертантнинг шахсий ҳужжатлари билан боғлиқ маълумотлар шулардан иборат.
Худойбердиев Шухрат Мамаюсуповичнинг диссертация иши Термиз давлат университетининг “Педагогика ва ижтимоий иш” кафедраси мажлисида ўтказилган (2022-йил 25 ноябрь, 7-сонли баённома) муҳокама қилинган.
Тадқиқот ишида барча зарур ҳужжатлар ариза, диплом нусхалари, анкета маълумотлари, диссертация мавзусининг тасдиқланганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Олий аттестация комиссяси бюллетени нусхаси, диссертация ишининг илмий-назарий семинарларда муҳокама этилганлиги баённомалари, фалсафа доктори илмий даражасини олиш учун малакавий имтиҳон гувоҳномалари тақдим этилган.
Раис: Тадқиқотчининг шахсий ҳужжатларига доир материаллар юзасидан илмий семинар котибига ёки тадқиқотчининг ўзига саволларингиз борми? - (Овозлар: тушунарли). Раҳмат. Саволлар бўлмаса, муҳокамага ўтишдан олдин регламентни тасдиқлаб олсак.
Диссертантга 20 минутгача, сўзга чиқувчиларга 5 минутгача вақт берилади. Шу билан биргаликда, саволлар ва жавоблар ҳам қисқа ва аниқ бўлиши мақсадга мувофиқ.
Шу регламентни маъқуллайдиганлар тасдиқлаб беришларингизни сўрайман. Қаршилар, бетарафлар йўқ. Раҳмат. Сўз диссертациянинг қисқача мазмуни билан таништириш учун тадқиқотчига берилади. Марҳамат!

Download 353.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling