Тасдиқлайман” фио
Ҳисобот остки тизими функцияларига қўйиладиган талаблар
Download 0.72 Mb.
|
Asosiy
Ҳисобот остки тизими функцияларига қўйиладиган талабларҲисобот остки тизими электрон архив ва реестрларда жойлашган маълумотлардан, шу жумладан, муҳофаза ҳужжатларини бериш талаблари ва шартларини бажариш бўйича даврий ҳисобот маълумотларидан фойдаланиб, фойдаланувчилар (Агентликнинг ваколатли ходимлари) томонидан статистика ҳисоботларини яратиш, таҳрир қилиш учун мўлжалланган. Остки тизим офис иловаларида фойдаланиш учун статистика ҳисоботларини шакллантиришни таъминлаши лозим. Ҳисобот ҳужжатларини яратиш учун маълумотлар реестр остки тизимидан ва электрон архив остки тизимидан келиб тушиши керак. Агентлик порталининг алоҳида ҳимояланган саҳифасида Агентлик раҳбарияти учун реестрларни юритиш остки тизимидан ва электрон архив остки тизимидан шакллантирилган ҳисоботлар шакллантирилиши лозим. Ҳисобот турлари: ЙИА тизими Ходимлар таҳлилий ма’лумотлари Иш самарадорлиги, КПИ таҳлилий ойнаси (Дашбоард) Янги иш о’ринлари умумий статистикаси Худудлар ва бошқармалар кесимида кадрлар ма’лумотлари Излаш; Излаш натижаларини файлга тушириш (*.html, *.doc, *.xls, *.pdf, *.xml, *.csv); Маълумотларни XML, CSV форматдаги файллардан реестрга юклаш. Мазкур остки тизим бўйича киритилган хар бир ўзгартиришлар *.log файлларга сақланиб кетиши зарур. Ҳар бир бажариладиган амалларга танланган объект бўйича рухсат (permission) ажратилган бўлиши, ҳамда, фойдаланувчилар мансуб бўлган гурухларга мос равишда рухсатлар тақсимланган бўлиши лозим. Ҳар бир фойдаланувчи фақат ўзигагина рухсат этилган майдонларни кўриши, ўчириши ва ўзгартириши мумкин. Агар фойдаланувчи ўзига рухсат берилган чегардан чиқишга уринса бу ҳақида тизим хабар бериши керак. Ахборот сақлашни ташкил қилиш ва фойдаланилаётган дастурий воситалар “МБ ва Давлат бошқарув органлари ва жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ўртасида ахборот алмашинувига Талаблар” O'zDSt 1135-2007 да келтирилган талабларни қониқтириши лозим. Ахборот хавфсизлиги (АХ)ни бошқариш остки тизими субъектларнинг тизим турли компонентларига киришини бошқариш, АХ воқеаларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш Реестр марказий остки тизимида ахборот хавфсизлиги қуйидагиларни таъминлаши керак: фойдланувчиларнинг уникал идентификаторларидан фойдаланиш ва идентификация қилиш тизимидан олинган идентификаторларга ишлов бериш; кириш ҳуқуқини гуруҳли тайинлаш ва бекор қилиш учун кириш субъектлари ролларини яратиш, ўзгартириш ва чиқариб ташлаш; кира олиш матрицаси ва ролли сиёсатларга мувофиқ субъектлар (дастурий воситалар ва фойдаланувчилар)нинг тизим маълумотларига ва функционал имкониятларга кира олишини назорат қилиш ; журналлаштириш ва мониторинг қилиш керак бўлган ахборот хавфсизлиги вазиятларини рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга олиш ва созлаш: кириш субъектларининг тизимга (тизимдан) кириш(чиқиш)ини ва тизимда фойдаланувчилар бажарадиган ҳаракатларни рўйхатдан ўтказиш; дастурий воситалар (дастурлар, жараёнлар, вазифалар, топшириқлар)нинг ҳимояланадиган файлларга кириш учун уринишларини рўйхатдан ўтказиш; ҳимояланадиган файлларга ишлов беришга мўлжалланган дастурлар ва жараёнлар (топшириқлар, вазифалар)ни юргизишни (тугатишни) рўйхатдан ўтказиш; “қаттиқ нусха”га босма (график) ҳужжатлар берилишини рўйхатдан ўтказиш. тизимга юкланадиган, ишлов бериладиган ва сақланадиган маълумотлар яхлитлигини назорат қилиш; Download 0.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling