Тасдиқлайман” фио
Порталда ахборотнинг бут сақланганлигини таъминлаш бўйича чоралар
Download 0.72 Mb.
|
Asosiy
Заҳиравий нусхалар, Портал маълумотларини яратиш даврийлиги, уларни сақлаш учун ташувчини, ахборот такрорланишини бажаришнинг даврийлиги ва режимини танлаш, портални экплуатация қилишнинг реал шароитларидан келиб чиқиб, заҳиравий нусха кўчириш регламентида белгиланиши зарур. Конфиденциал ахборот ва дастурий таъминотдан заҳиравий нусха кўчириш келишилган заҳиралаш сиёсатига мувофиқ мунтазам равишда бажарилиши лозим. Авария ёки ташувчининг ишдан чиқишидан кейин конфиденциал ахборот ва дастурий таъминотни кафолатли тиклаш учун тегишли заҳиралаш воситалари таъминланиши лозим. Ахборотни заҳиралашда қуйидагиларни ҳисобга олмоқ лозим: заҳираланаётган ахборотнинг зарур ҳажмини; заҳиравий нусхалар ҳақида аниқ ва тўлиқ ёзувларни, шунингдек ҳужжатлаштирилган тикланиш тартиби бажарилишини; заҳиралаш размери (масалан, тўлиқ ёки дифференциал нусха) ва такрорланиш даражаси бизнес-ташкилот талабларини, ҳаракатдаги ахборот хавфсизлиги талабларини , шунингдек ташкилот узлуксиз фаолиятига нисбатан ахборотнинг таъсирчанлигини акс эттириши лозим; заҳиравий нусхаларни бош объектдаги фавқулодда вазиятлардан ҳар қандай зиённи истисно қилиш учун етарли бўлган узоқ жойда, масофада сақлаш; бош объектдаги ҳимоялаш даражасига мувофиқ жисмоний ҳимоялаш ва атроф-муҳит таъсиридан ҳимоялашнинг кафолатли даражасини таъминлаш. Бош объектдаги ускуналарга қўлланиладиган тадбирлар резерв пунктига ҳам тегишли бўлиши керак; фавқулодда вазиятлар вужудга келганда, унинг ишлай олишига ишонч ҳосил қилиш учун резерв ускунасини тестлаш; тиклаш процедураларини, улар самарадорлигини ва ишчи процедураларда тикланиш учун ажратиладиган вақт мобайнида бажарилиш имкониятини таъминлаш учун текшириш ва тестлаш; конфиденциал ахборот заҳиравий нусхаларини шифрлаш воситалари билан ҳимоялаш. Ҳар бир алоҳида тизим учун заҳиравий нусха кўчириш процедуралари улар узлуксиз ишлашни таъминлаш режаларини қониқтиришига ишонч ҳосил қилиш учун мунтазам равишда тестланиши лозим. Ўта муҳим тизимлар учун заҳиралаш бўйича тадбирлар авария вазиятида яхлит портални тиклаш учун зарур бўлган барча тизимли ахборотни, иловалар ва маълумотларни қамраб олиши керак . Конфиденциал ахборотни сақлаш даврлари Агентликда ахборот сақлаш даврларига мувофиқ белгиланиши керак. Шунингдек улар узоқ муддат сақланадиган архив нусхаларига қўйилган талабларни ҳам ҳисобга олишлари керак. Download 0.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling