Тасдиқлайман” фио


Маълумотлар базаларини бошқариш тизимларини қўллаш бўйича талаблар


Download 0.72 Mb.
bet29/34
Sana27.01.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1134036
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34
Bog'liq
Asosiy

Маълумотлар базаларини бошқариш тизимларини қўллаш бўйича талаблар


Маълумотларни сақлаш ва ундан фойдаланишни таъминлаш, тизим ДБМС – MS SQL 2014 ва ундан юқори маълумотлар базаси тизимнинг сервери билан ўзаро алоқа орқали амалга оширилишини таъминланиши керак.
      1. Порталда маълумотларни тўплаш, ишлаш, узатиш ва тақдим этиш жараёнларининг тузилишига қўйиладиган талаблар


Маълумотларни йиғиш портал фойдаланувчиси томонидан тақдим этиш жараёнида уларни Портал дастурий таъминотининг экран шакллари орқали Порталга киритиш йўли билан амалга оширилади. Портални жойлаштириш ва тадбиқ этиш босқичида аниқ соҳа мутахассислари тўлдирадиган ва Порталга махсус шунинг учун ажратилган ходимлар томонидан киритиладиган оралиқ қоғоз шаклларидан фойдаланишга йўл қўйилади.
Экран ва қоғоз шаклларнинг формати Порталга маълумотларни киритишни максимал даражада енгиллаштириши ва мавжуд ҳисоб-ҳисобот ҳужжатларига зид бўлмаслиги керак. Ҳисоб-ҳисобот ҳужжатлари қоғоз шаклларини оптималлаштириш бўйича таклифлар Портални ишлатиш натижаларига кўра ишлаб чиқилиши лозим.
Маълумотларни йиғиш жараёни имкон қадар турли иш жойларида ахброрт киритилишини такрорлашни истисно қилиши зарур.
Маълумотларни сақлаш Портал маълумотлар базаси сервери компонентида амалга оширилиши лозим. Маълумотларни мижоз иловасига тақдим этиш Портал иловалар серверига сўровларни юбориш ёрдамида амалга оширилади.
      1. Портал электр таъминотида содир бўладиган узилишларда маълумотларни емирилишдан ҳимоя қилишга қўйиладиган талаблар


Маълумотларни емирилишдан ҳимоя қилиш портал маълумотлар базаси сервери компонентида ўрнатилган МББТ воситаларидан, заҳиравий нусха кўчиришдан ва нусхаларни турли омборларда сақлашдан фойдаланиб амалга оширилади. Шундан келиб чиқиб, Портал электр таъминотида содир бўладиган узилиш ва емирилишлардан сақлашга алоҳида талаблар қўйилмайди.

      1. Download 0.72 Mb.

        Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling