Агентлик бизнес-жараёнларининг ўзига хослигига Портални мослаш учун қуйидаги созлаш тадбирларини бажариш лозим:
Агентликнинг маъмурий регламентлари ва низомларига мувофиқ, жараёнларнинг график редакторида намунали дастлаб- созланган электрон маъмурий регламентларини мослаш воситасида Агентлик бизнес-жараёнларини созлаш;
Ҳужжатлар электрон шаклларини созлаш;
Раҳбариятга ҳисобот тақдим этиш учун Ҳисобот шаклларини созлашлар;
Талабномалар, муҳофаза ҳужжатлари ва талабнома берувчилар билан ёзишмалар реестрлари билан ишлаш механизмларини созлаш;
Фойдаланувчиларни, фойдаланувчилар роллари ва кириш ҳуқуқларини созлашлар;
Маълумотномалар, луғатлар ва классификаторларни созлашлар:
Маълумотномалар таркибини созлашлар;
Маълумотномалар мундарижасини созлашлар.
Ахборотни Порталда ишлашга яроқли кўринишга келтириш бўйича чора-тадбирлар
Портални тадбиқ этишда алмаштирилаётган тизимлардан КАДР реестри маълумотлари импортини амалга ошириш зарур.
Маълумотларни импорт қилиш учун реестр марказий остки тизимининг функциялари ишлатилади.
Импорт учун аввалги даврлардаги маълумотларни “excel” форматига ўзгартириш лозим.
Керакли бўлинмалар ва ишчи ўринларни яратишга қаратилган чора-тадбирлар
Портал ривожланиши ва эксплуатациясини таъминлаш учун марказлаштирилган ташкилий бўлинмалар – компетенциялар Марказини ва маъмурий бошқариш Марказини яратиш зарур.
Агентлик бўлинмаларида Портал фойдаланувчиси функциясини бажарадиган ходим учун камида битта ишчи ўрин ташкил қилиш лозим.
Идоранинг индивидуал профилини созлаш учун Агентликда ваколатли ходимга/ходимларга порталга маъмурий кириш тақдим этиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |