Тасдиқлайман” фио
Техник таъминотга қўйиладиган талаблар
Download 0,72 Mb.
|
Asosiy
- Bu sahifa navigatsiya:
- Метрологик таъминотга қўйиладиган талаблар
- Ташкилий таъминотга қўйиладиган талаблар
- Методик таъминотга қўйиладиган талаблар
- Амалга оширишлар технологияларига қўйиладиган талаблар
Техник таъминотга қўйиладиган талабларИшлаб чиқилаётган Портал Агентликнинг қуйидаги минимал параметрларга эга бўлган компьютер ишчи станцияларида ишлаш имкониятига эга бўлиши керак: Pentium 4 (2.0 ГГц) ёки ундан кучлироқ процессори; 1 ГБ (4 ГБ тавсия қилинади) дан кам бўлмаган оператив хотира; қаттиқ дискда 2 ГБ бўш жой; экраннинг минимал ажрата олиши – 1024 × 600 пиксель; Умуман комплекснинг ишлаши учун қуйидаги сервер ускунаси мавжудлигини кўзда тутмоқ лозим: маълумотлар базаси сервери; иловалар сервери; файллар сервери. Сервер конфигурацияси фойдаланувчилар сонига ва ўрнатилган операцион тизимга боғлиқ.
Сервер ва тармоқ ускунаси узлуксиз қувват манбаига уланиши керак. Автоном ишлашнинг минимал вақти — 30 минут. Linux (х64) дистрибутивини ўрнатишда: операцион тизим – Debian7, CentOS (6/7), архиватор – bzip2; компилятор – gcc; дастурий пакетлар – flex, zlib, openssl, perl и xinetd (inetd). Windows (х32, x64) дистрибутивини ўрнатишда: операцион тизим – Windows 8/10 Professional, Windows Server 2003(R2) //2008/2012(R2)/2016; .NET 4.7.2 платформаси мавжудлиги Файлли тизими – NTFS. Тизимли дастурий таъминот: МББТ Firebird 2.5 ёки МББТ MS SQL Server; веб-сервер Apache 2.4; PHP8; Ioncube Loader; IIS; OpenSSL 0.9.8a. Комплекс ишлаши хавфсизлигини таъминлаш учун заҳиралаш тизими кўзда тутилган бўлиши лозим. Талабнома берувчининг ишчи станцияси дастурий таъминотига талаблари: Интернет-браузерлар: MozillaFireFox 30.0 ва ундан юқори, InternetExplorer 9.0 ва ундан юқори, Chrome 36.0 ва ундан юқори. Кўрсатилган талаблар Техник лойиҳалаш босқичида тўғриланиши мумкин. Метрологик таъминотга қўйиладиган талабларТизимда қандайдир кўрсаткичларни (ҳарорат, босим, масса, ҳажм ва ҳ.к.) ўлчашдан фойдаланилмайди, яъни ўлчов каналлари мавжуд эмас. Ҳисоблаш схемаларини қуришда яхлитлаш ва тўплаш хатоларининг мавжуд эмаслиги таъминланиши лозим. Ташкилий таъминотга қўйиладиган талабларПортал ташкилий таъминоти порталнинг самарали ишлаши учун етарли бўлиши керак. Фойдаланувчи йўриқномалари портал ишлашининг барча режимларида ҳар бир автоматлаштирилган функцияни бажариш учун зарур бўлган ходимлар ҳаракатларини белгилаб бериши, шунингдек авария вазиятлари вужудга келганда ёки портал ишлаши нормал шароитларининг бузилишидаги ҳатти-ҳаракатлар тўғрисида аниқ кўрсатмаларни ўз ичига олиши лозим. Портал билан ишловчи фойдаланувчилар Портал фойдаланувчиси йўриқномасига амал қилишлари лозим. Портални кузатиб борувчи портал администраторлари Портал администраторлари йўриқномасига амал қилишлари лозим. Методик таъминотга қўйиладиган талабларПортал методик таъминоти унинг ишлаш тартибини, ҳаёт циклини ва портал ишлаш доирасида унинг регламентларини тартибга солиши лозим . Порталдан фойдаланишда қуйидагиларни тартиб ва методикалар ишлаб чиқилиши ёки таййор материаллар порталга мослаштириш орқали тузатилиши керак: Автоматлаштириш объекти фаолиятини методикаси; Портал доирасида ахборот оқимларини; Ишлаб чиқилаётган Портал таҳлилий ва прогноз функциялари бажарилиш тартибини регламентация қилишни; Портални ишлаб чиқиш, тадбиқ этиш ва ишлатиш талабларини. Амалга оширишлар технологияларига қўйиладиган талабларИнтеграциявий платформани ишлаб чиқишга талаблар: Тайёр ҳамда мустақил ишлаб чиқилган адаптерлар воситасида иловаларга уланиш; Турли иловалар талаб қилган форматлар ўртасида маълумотларни ўзгартириш, шунингдек уларни турли хил маълумотномалар ва ахборот тизимларидан зарур ахборот билан тўлдириш; Манбалардан олувчиларга ҳабарларни маршрутлаш ва кафолатли етказиш; Интеграциявий фойдаланувчи сервислари; Барча операцияларни мониторинг ва аудит қилиш; Сервислар ва маълумотларга кириш хавфсизлиги ва сиёсатларини марказлашган бошқариш. Сервисларнинг ўзаро ишлашига талаблар: Интерфейс сервисини белгилаш (масалан, WSDL (WebServicesDescriptionLanguage тили , Web-сервисларни таърифлаш тили ); Сервисни амалга оширишни алмаштириш имкониятини қўллаб қувватлаш; Алоқа ва интеграция учун зарур бўлган, хабарлар билан айирбошлаш сервисини ташкил этиш модели (масалан, SOAP ёки иловалар корпоратив интеграцияси ДТ боғловчи модель (EAI, enterpriseapplicationintegration); Сервис каталоги ва сервисни пайқаш . Портал веб интерфейсини ишлаб чиқишга талаблар: Фойдаланувчилар веб интерфейс воситасида портал билан ўзаро алоқа қилишлари лозим. Download 0,72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling