Тасдиқлайман” фио
Download 0.72 Mb.
|
Asosiy
- Bu sahifa navigatsiya:
- ПОРТАЛНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ВА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
ПОРТАЛНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ВА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИПортал ва унинг таркибий қисмларини синовдан ўтказиш турлари, таркиби, хажми ва методлариОстки тизимни синовдан ўтказиш турлари, таркиби, хажми ва усуллари ишчи ҳужжатлар таркибида ишлаб чиқиладиган ДТ синовлари дастури ва методикасида батафсилроқ баён қилиниши лозим. Портални назорати ва қабул қилиш O‘z DSt 1986:2018 «Ахброт технологиялари. Ахборот тизимлари. Яратиш босқичлари» ва O'z DSt 1205:2009 «Техник восситаларнинг мувофиқлиги электрмагнит. Ҳалақитларга барқарорлигига синовлар. Синовлар турлари» га мувофиқ амалга оширилиши лозим. Умуман Портал, ҳамда унинг алоҳида навбатлари (ишга тушириш мажмуалари), остки тизимлари ва алоҳида ечимлари назорат қилиниши, синалиши ва қабул қилиниши мумкин. Тизим учун синовларнинг қуйидаги асосий турлари ўрнатилади: дастлабки синовлар; эксплуатация. Синовларнинг барча турларини режалаштириш учун синовлар тегишли турларининг ҳужжатлари “Синовлар дастури ва методикаси” ишлаб чиқилиб, ушбу ҳужжатлар олинаётган натижаларнинг зарур ишончлилигини таъминловчи синовларнинг зарурий ва етарли ҳажми ва муддатларини белгилайди. Синовлар дастури ва методикаси умуман Портал ва (ёки) унинг қисмига ишлаб чиқилиши мумкин. Илова сифатида тестлар (назорат мисоллари) киритилиши мумкин. Портал синовларини ўтказишда Портал яратишга Техник топшириққа мувофиқлик қуйидаги мезонлар бўйича текширилиши ва ўрнатилиши лозим: Портал ишлашининг барча режимларида дастурий ва техник воситалар мажмуи томонидан автоматлаштирилган функцияларни бажариш сифати; ходимларнинг эксплуатация қилиш ҳужжатларини билиши ва уларда Портал ишлашининг барча режимларида белгиланган функцияларни бажариш учун кўникмаларнинг мавжудлиги; Портал ишлашининг барча режимларида ходимларнинг функцияларни бажариши бўйича эксплуатация ҳужжатларидаги уларга кўрсатмаларнинг тўлиқлиги ; Портал автомат ва автоматлаштирилган функциялари бажарилишининг миқдор ва (ёки) сифат тавсифлари; Порталнинг Техник топшириқ талабларига кўра мувофиқ келиши зарур бўлган бошқа хусусиятлари. Портал синовлари Буюртмачи объектида ўтказилади. Буюртмачи ва Таъминловчи ўртасидаги келишув бўйича синовларнинг ишончли натижаларини олиш учун шароитлар яратилганда, Портал дастурий воситаларининг дастлабки синовларини ва қабул қилишни Таъминловчининг техник воситаларида ўтказишга йўл қўйилади. Комиссия статуси ва таркибини Буюртмачи белгилайди. Синовлар натижаларига кўра кўрсатилган камчиликлар билан баённомалар ва синовларни тугатиш актлари қабул қилиниб, улар асосида синовнинг кейинги босқичига ўтиш ёки портални доимий фойдаланишга қабул қилиш (ёки қабул қилмаслик) имконияти ҳақида қарор қабул қилинади. Синовлар турлари Порталда кўрсатилган камчиликларнинг барчаси бартараф қилингунча ва эксплуатация ҳужжатлари тегишли равишда тўғрилангунга қадар такрорланиши мумкин. Етказиб бериладиган Портал дастурий ва техник воситаларининг созланиши ва тестлаш ўтказилгандан ҳамда Таъминловчи томонидан уларнинг синовларга тайёрлиги тўғрисида тегишли ҳужжатлар тақдим этилгандан, шунингдек Буюртмачи техник мутахассисларининг Портал эксплуатация ҳужжатлари билан танишиб чиққанидан кейин Портал синовлари ўтказилади. Портал ва униниг алоҳида қисмларини фойдаланишга топшириш масалаларни ечишнинг мавжуд усулларидан секин-аста автоматлаштирилган усулларга ўтиш жараёнидан иборатдир. Эксплуатация қилиш ва синовлар жараёнида Портал алоҳида қисмлари, комплекслари ва вазифаларининг, шунингдек тақдим этилган ҳужжатларнинг реал шароитларда ишлашга тайёрлиги текширилади. Портал ва унинг қисмлари эксплуатацияси фойдаланишга қабул қилиш актининг тасдиқланиш вақтидан бошланади. Буюртмачининг дастлабки синовлар ва эксплуатация қилиш жараёнида вужудга келган, техник топшириқда кўзда тутилмаган қўшимча талаблари фойдаланиш ва синовлар натижаларини салбий баҳолаш учун асос бўла олмайди. Улар қўшимча битим асосида келишилган муддатда қониқтирилиши мумкин. Портал дастлабки синовлари унинг ишга лаёқатлилигини аниқлаш ва Портални фойдаланишга топшириш масаласини ҳал этиш учун ўтказилади. Дастлабки синовлар махсус жиҳозланган стендда ўтказилади. Дастлабки синовлар ўз ичига қуйидагиларни олади: автоном, Порталнинг алоҳида модуллари, вазифалари ва бошқа қисмларини синаш учун ; комплекс, комплекс тестларни бажариш йўли билан, остки тизимлар ва умумий портални синаш учун. Комплекс синовларда дастлабки ахборот сифатида Портал қисмларининг автоном синовларидан олинган маълумотлардан фойдаланишга йўл қўйилади. Портал эксплуатацияси қабул қилинган лойиҳавий ечимлар ва яратилган ахборот моделининг тўғрилигини аниқлаш учун, портал функционаллигининг фойдаланувчилар талабларига мувофиқлик даражасини ҳамда фойдаланувчи график интерфейси билан ишлашнинг қулайлик даражасини аниқлаш учун ўтказилади. Эксплуатацияни ташкил этиш бўйича ишлар қуйидагиларни ўз ичига олади: Агентликнинг эксплуатация ўтказилаётган бўлинмаларини аниқлаш; Агентликнинг эксплуатация қилишни ўтказиш учун маъсул шахсларини аниқлаш; Агентликнинг эксплуатация қилишда иштирок этувчи ходимларини аниқлаш; Агентликнинг танланган бўлинмаларда Портални ўрнатиш; Агентлик ходимларига Портал билан ишлаш қоидаларини тушунтириш. Портални эксплуатация қилиш вақтида ишчи журнал юритилиб, унга ишлатишнинг давомийлиги, ишдан чиқишлар, бузилишлар, авария вазиятлари, автоматлаштириш объекти параметрларини ўзгартиришлар, ҳужжатлар ва дастурий воситаларни тўғрилашлар, техник воситаларни созлаш ҳақидаги маълумотлар киритилади. Ушбу маълумотлар сана ва маъсул ходим кўрсатиш билан журналда қайд этилади. Журналга ходимларнинг Портални ишлатиш қулайлиги бўйича фикр ва мулоҳазалари киритилиши мумкин. Порталга тест эксплуатацияси босқичида киритилган ахборот фойдаланиш босиқичига ўтиш вақтида маълумотларни сақлаш омборидан чиқариб ташланиши керак ва расмий ҳисобот шаклларини тузиш учун ишлатилиши мумкин эмас. Download 0.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling