Тасдиқлайман” фио


Ишларнинг босқичма-босқич қабул қилинишига қўйиладиган талаблар


Download 0.72 Mb.
bet32/34
Sana27.01.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1134036
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34
Bog'liq
Asosiy

Ишларнинг босқичма-босқич қабул қилинишига қўйиладиган талаблар


Ишларни қабул қилиш портал яратилиш Шартномасига илова бўлиб ҳисобланган ишчи дастур ва календар режага мувофиқ босқичма-босқич амалга оширилади.
Қабул қилиш-топшириш таркибига Буюртмачи ва Ижрочининг вакиллари кирган комиссия томонидан амалга оширилади. Қабул қилиш натижаларига кўра қабул қилиш комиссиясининг акти имзоланади.
Ушбу иш доирасида яратиладиган барча дастурий маҳсулотлар (сотиб олинганлари бундан мустасно) Буюртмачига тайёр модуллар кўринишида, ҳамда стандарт машина ташувчисида (масалан, компакт-дискда) электрон шаклда тақдим этиладиган дастлабки кодлар шаклида топширилади.
    1. Қабул қилиш комиссиясининг мақоми


Қабул қилиш комиссиясининг мақоми синовлар ўтказилишидан аввал Буюртмачи томонидан белгиланади.
  1. ПОРТАЛНИ ИШГА ТУШИРИШГА ТАЙЁРЛАШГА ҚАРАТИЛГАН ИШЛАРНИНГ ТАРКИБИ ВА МАЗМУНИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР

    1. Ташкилий чора-тадбирларга қўйиладиган талаблар


Портални тадбиқ қилиш учун зарур бўлган ташкилий ҳаракатлар таркиби:
Ижрочи томонидан Портал намунавий дастурининг ва тегишли лойиҳа ҳужжатларининг (ишчи ва эксплуатация қилиш ҳужжатлари) ишлаб чиқилиши натижалари бўйича дастлабки синовларни ўтказиш зарур;
Намунавий ечимнинг тажриба-синов тадбиқини ўтказиш учун Буюртмачи, Координатор вакилларидан, Агентлик ходимларидан (тажриба-синов тадбиқи учун танланган) ва Ижрочининг лойиҳа командасидан ташкил топган ишчи гуруҳ тузиш;
Порталнинг тадбиқи учун зарур бўлган технологик инфратузилмани таъминлаш;
Порталнинг намунавий дастурий ечимии тадбиқ этиш;
Тажриба-синов тадбиқи:

  • Агентлик ичида мулоқот регламентини ва КАДР ҳужжатларини расмийлаштириш учун рахбар билан мулоқот регламентини ишлаб чиқиш;

  • намунавий ечимни Порталнинг тажриба-синов тадбиқи учун танланган Агентликдаги бизнес-жараёнларининг ўзига хос хусусиятларига мувофиқ мослаштирилишини амалга ошириш;

  • Кадр ҳужжатларини расмийлаштиришни автоматлаштириш учун зарур бўлган маълумотларни Агентликнинг мавжуд ахборот тизимларидан ўтказишни амалга ошириш;

  • Портал конфигурацияси дастлабки синовларини ўтказиш;

  • Тажриба-синов ечими ишига эътирозлар бўлган ҳолда – Портал конфигурациясини қайта кўриб чиқиб охиригача етказиш бўйича иш олиб бориш ҳақида ўзаро келишилган қарор қабул қилиш;

  • Дастлабки синовлар муваффақиятли ўтганда – тажриба эксплуатацияси учун ишга тушириш ҳақида қарор қабул қилиш;

  • Талабномаларни кўриб чиқишни ва КАДР муҳофаза ҳужжатларини расмийлаштиришни амалга оширувчи Агентлик ходимларини ўқитиш ;

  • Қабул қилиш-топшириш синовларини ва портал намойишини ўтказиш.

Портални фойдаланишга топшириш ва илова ҳужжатлари ҳақида қарор қабул қилиш;
Портални фойдаланишга топшириш бўйича компетенциялар марказини ҳамда Портални маъмурий бошқариш марказини яратиш;
Агентликда намунавий ечимни тадбиқ этиш учун ишчи гуруҳлар яратиш;
Агентликдаги бизнес-жараёнларнинг ўзига хосликларидан келиб чиқиб, намунали ечимга илова қилинган адаптациялаш методикаси ва идоралараро мулоқот регламентларига мувофиқ намунали ечимни мослаш;
бизнес жараёнларни автоматлаштириш учун Агентликнинг мавжуд ахборот тизимларидан маълумотларни ўтказиш;
намунали ечимда ишлашнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, Агентликнинг асосий фаолиятини амалга оширувчи Агентлик ходимларини ўқитиш;
Агентликда Порталнинг мослаштирилган ечимлари тажриба эксплуатациясини ўтказиш;
Умуман портални саноат эксплуатациясига топшириш ҳақида қарор қабул қилиш.

    1. Download 0.72 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling