Тасдиқлайман” фио


Портални транспортда ташиш имкониятига қўйиладиган талаблар


Download 0.72 Mb.
bet18/34
Sana27.01.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1134036
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   34
Bog'liq
Asosiy

Портални транспортда ташиш имкониятига қўйиладиган талаблар.


Транспортда ташиш имкониятига талаблар қўйилмайди.
      1. Портал компонентларини эксплуатация қилиш, техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва сақлашга қўйиладиган талаблар


Дастурий ечим аппарат компонентлари, маълумотлар ташувчиларини жисмонан ҳимоялаш, ресурсларни заҳиралаш ва жорий хизмат кўрсатиш Агентлик томонидан кўзда тутилган техник ва ташкилий воситалар билан амалга оширилади.
Портал техник воситаларини эксплуатация қилиш шароитлари, шунингдек хизмат кўрсатиш турлари ва даврийлиги ишлаб чиқарувчи завод ҳужжатларида улар учун баён қилинган эксплуатация қилиш, техник хизмат кўрсатиш, таъминрлаш ва сақлаш бўйича талабларга мос келиши керак. Ташқи муҳит иқлим омилларининг таъсири бўйича категориялар, эксплуатация қилиш, сақлаш ва транспорт қилиш шароитлари - атроф муҳит об-ҳаво ҳарорати 5 дан 40°Сгача, Т=25°Сда нисбий намлик 40 дан 80%гача, атмосфера босими симоб устунининг 630 дан 800 мм гача). Техник воситаларнинг электр таъминоти учун 380/220v (+10-15) % 50 Гц (+1-1) Гц частотали ёпиқ ер билан туташтирилган нейтралга эга уч фазали тўрт симли тармоқ кўзда тутилган бўлиши лозим. Ҳар бир техник восита ер билан туташтирилган контактли тармоқ розеткалари орқали бир фазали 220v. 50 Гц частотали кучланиш билан таъминланади. Ишончлилик бўйича талабларни таъминлаш учун заҳиравий буюмлар ва асбоблар комплекти мавжуд бўлиши керак.
      1. Ахборот хавфсизлигига қўйиладиган талаблар


Ахборотни ҳимоялаш чоралари ахборотнинг қуйидаги уч хоссасига эришишни таъминлаши лозим:

  • Яхлитлик – ахборот тўғри ва аниқ, шунингдек беғараз ва ғаразли бузилишлардан ҳимояланган бўлиши лозим;

  • Ахборот олишнинг осонлиги – ахборот ва тегишли автоматлаштирилган хизматлар кириш учун осон бўлиши, кириш ҳуқуқига эга бўлган ходимларда зарурат вужудга келганда, ҳар доим ҳизмат кўрсатишга тайёр бўлишлари лозим;

  • Конфиденциаллик – фақат ахборот мўлжалланган шахснинг ўзигина унга кира олиши мумкин.

Портал қуйидагиларни таъминлаши лозим:

  • фойдаланувчиларни аутентификация қилиш даражасидаги маълумотларни рақамлаштириш милллий стандартлари, ЭРИ (электрон рақамли имзо) ва хэш-функцияси асосида ахборотни криптографик ҳимоялаш воситаларидан фойдаланиш билан ахборотни ҳимояланган узатишни ;

  • Портал фойдаланувчилари идентификациясини.

        1. Download 0.72 Mb.

          Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling