“тасдиқлайман” фвпкқтмои ректори б. Л


Download 7.15 Kb.
Pdf ko'rish
bet40/83
Sana20.11.2023
Hajmi7.15 Kb.
#1788580
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   83
Bog'liq
iqtisodij bilim asoslari

Бозор 
иқтисодиётининг 
муҳим 
ва 
умумий 
белгилари 
қуйидагилардан иборат
-Турли шакллардаги мулкчиликнинг мавжуд бўлиши ва унда хусусий 
мулкчиликни устун туриши; 
-Тадбиркорлик ва танлов эркинлиги; 
-Давлатнинг иқтисодиётга чекланган ҳолда аралашуви; 
-Корхона ва фирмаларнинг ички ва ташқи шарт - шароитлар 
ўзгаришларига мослашувчанлиги. 
Бозор иқтисодиётининг бу белгилари унинг ҳамма босқичлари учун 
умумийдир. Лекин бозор иқтисодиётининг мазмуни ва белгилари ҳакида гап 
борганда бу иқтисодиётнинг тарихида таркиб топган икки турини бир – 
биридан фарқ қила билиш зарурдир. 
 Унинг биринчи кўриниши - узоқ вақт давомида шаклланиб, 
гъарбдаги ривожланган мамлакатларда 19 асрнинг охирларигача давом этиб 
келди. У иқтисодий адабиётларда классик ёки соф бозор иқтисодиёти деб 
ном олди. Унинг асосий белгилари:
а) Хусусий мулкчиликка асосланган ҳолда иқтисодий фаолият 
юритиш; 
б) 
капитал 
ва 
ишлаб 
чиқаришнинг 
корхона 
миқёсида 
умумлашганлиги; 
в) тадбиркорлар, ишчилар, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларнинг 
шахсий эркинлиги; 
г) тадбиркорларнинг юқори фойда олиш учун курашлари асосида 
тартибланиши 
д) иқтисодиётнинг талаб ва таклиф, эркин бозор баҳоси; 
е) аҳолининг ижтимоий ҳимоя қилинмаслиги, ишсизликнинг ва аҳоли 
ижтимоий табақалашувининг кучайиши
Бозор иқтисодиётининг иккинчи кўриниши - ҳозирги замон 
ривожланган бозор иқтисодиёти деб аталиб, 19 асрнинг охири ва 20 асрнинг 
бошларидан буён амал қилади. Унинг асосий белгилари: 
а) мулкчиликнинг турли шаклларига яъни, ҳусусий, давлат, жамоа, 
аралаш ва бошқа мулк шаклларига асосланиб иқтисодий ва тадбиркорлик 
фаолияти юритилиши; 
б) капитал ва ишлаб чиқаришнинг юқори даражада умумлашганлиги, 
мулкнинг бир қисми йирик монополиялар ва давлат қўлида;
в) иқтисодиётни тартибга солишда давлатнинг фаол иштироки. Бунда 
давлат фан – техника тараққиёти ва бошқа омилларни ҳисобга олиб, турли 
иқтисодий тадбирларни ривожланиш истиқболини аниқлашда турли 
соҳалар ва тармоқлар ўртасидаги нисбатларни тартибга солиш чора – 
тадбирларини белгилаш вазифаларини бажаради; 
г) хўжфликларни юритишда режа усулидан фойдаланишнинг кучайишини
таъминлайди; 


д) ижтимоий ҳимоянинг кучайишиБунда турли ъил давлатга, жамоалар ва 
ъусусий кишиларга тегишли ижтимоий таъминот ва ижтимой сугъурта 
фондларининг вужудга келиши. 
Бу хар иккала турда бозор иктисодиётининг асосий белгилари ва 
ҳусусиятлари сақланиб қолади, уларда товар ва пулнинг харакати, уларнинг 
қонун қоидалари ривожланиш учун негиз ва шарт – шароит бўлиб хизмат 
қилади. 
Бозор иқисодиётида юқорида тилга олинган белги ва тартиблар билан 
бирга барча хозирги замон иқтисодий тизимларга хос бўлган бир қатор шарт 
– шароитлар бўлишини тақазо қилади. Булар қуйидагилар: 

илгъор технология ва янги техник воситаларидан кенг миқёсида
фойдаланишқ; 

ишлаб чиқаришнинг ихтисослашиши. 

Download 7.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling