«тасдиқлайман» «келишилди»


V. Жамоаларни рўйхатдан ўтказиш


Download 35.5 Kb.
bet3/6
Sana08.02.2023
Hajmi35.5 Kb.
#1177816
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Мини футбол НИЗОМИ

V. Жамоаларни рўйхатдан ўтказиш
5.1.Ховос туманидаги 1-сонли БЎСМ да 9-декабрь куни соат 14:00 дан 17:00 гача мандат комиссияси ўтказилади.
5.2.Мандат комиссиясига 1 нафар мактаб жамоа раҳбари мусобақада қатнашувчиларни қуйидаги ҳужжатларини:
-талабнома (талабнома мактаб директорининг ходими хақидаги ва шифокорнинг футболчи соғлиғи ҳакидаги муҳри билан тасдиқланган ҳулосаси бўлиши шарт);
-футболчиларнинг паспорт нусхасини тақдим этишлари шарт.
5.3.Юқоридаги ҳужжатларни тақдим этмаган жамоалар мусобақага қўйилмайди.
5.4.Юқорида кўрсатилган ҳужжатларни текшириш ва қабул қилиш жараёнида мандат комиссияси томонидан камчиликлар аниқланса ва ушбу камчиликлар (24 соат) ичида бартараф этилмаса камчилик аниқланган футболчи ёки жамоага мусобақада иштирок этишга руҳсат берилмайди.
5.5.Талабномада 10 нафар футболчи, 1 нафар тренер, 1 нафар жамоа раҳбари талабномага киритилишига рухсат берилади.
5.6.Мандат комиссияси ҳужжатларни қабул қилиб бўлганидан сўнг мусобақа бош ҳаками бошчилигида қуръа ташлаш маросими ўтказилади. Унда барча мактаблардан 1 нафар мактаб жамоа раҳбари иштирок этишлари шарт.


VI. Мусобақа ўтказиш шартлари
6.1.Ўйинлар ФИФА мини-футбол (футзал) қоидалари асосида ўтказилади.
6.2.Ўйин қайдномасида 10 нафар футболчи, 1 нафар мураббий, 1 нафар шифокор ва 1 нафар жамоа раҳбари қайд этилади.
6.3.Ўйин вақтида заҳира ўриндиғида 5 нафар футболчи ва 1 нафар мураббий ва 1 нафар жамоа раҳбари бўлишига руҳсат берилади.
6.4.Мусобақа ўйинлари олимпия тизимда ўтказилади.
6.5.Мандат комиссияси ўтказилгандан сўнг қуръа ташлаш маросими ўтказилади ва жамоалар гуруҳларга бўлинади, гуруҳ бахсларида жамоалар айланма тизимда бахс олиб борадилар;
6.6.Мусобақада иштирок этувчи жамоалар сонига қараб мусобақа ўтказиш тизимига мусобақа ташкилотчилари томонидан ўзгартириш киритилиши мумкин. Ўйинларнинг давомийлиги ва майдоннинг ўлчамлари қуйидагича:
30 дақиқа (икки бўлим, ҳар бир бўлим 15 дақиқа иборат бўлади). Майдоннинг ўлчами – камида 18 м. х 36 м
6.7.Бўлимлар орасидаги (1 бўлим тугаганлиги ҳақидаги ҳуштакдан 2 бўлим бошланганлиги ҳақидаги ҳуштаккача) танаффус 5 дақиқа.
6.8.Сабабсиз учрашувга келмаган жамоага - : + ҳисобида техник мағлубият ёзилади. Рақиб жамоага эса + : - ҳисобида техник ғалаба берилади.
6.9.Агарда иккала жамоа сабабсиз учрашувга ўз вақтида етиб келмаса, унда иккала жамоага ҳам техник мағлубият ёзилади.
6.10.Учрашувга сабабсиз камида 30 дақиқа кеч қолган жамоага техник мағлубият ёзилади. Рақиб жамоага эса техник ғалаба берилади.
6.11.Учрашувни давом эттиришдан бош тортган ҳамда ўйин якунланмасдан майдонни тарк этган ёки четлатилган футболчи (бир неча футболчини) майдондан чиқишни истамаган жамоага техник мағлубият ёзилади. Рақиб жамоага эса техник ғалаба ёзилади.
6.12.Дисквалификация қилинган ёки учрашув қайдномасида қайд қилинмаган футболчи учрашувда иштирок этса, бу жамоага техник мағлубият ёзилади. Рақиб жамоага эса техник ғалаба берилади.
6.13.Жамоаларнинг мураббийлари учрашув бошланишига 30 дақиқа қолганда мусобақа бош ҳаками ва учрашувнинг бош ҳакамига керакли хужжатларни тақдим этишлари шарт.
6.14.Майдонга чиқиш олдидан учрашув бош ҳаками белгиланган тартиб асосида футболчиларнинг хужжатларини текшириши керак.
6.15.Футболчиларда махсус анжомлар, яъни щиткилар, спорт пойафзаллари (кета, красовка), либослар бўлиши шарт.



Download 35.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling