«тасдиқлайман» «келишилди»


Download 35.5 Kb.
bet4/6
Sana08.02.2023
Hajmi35.5 Kb.
#1177816
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Мини футбол НИЗОМИ

VII. Ғолибни аниқлаш
7.1.Асосий вақтида дуранг натижа қайд этилса, ўйиннинг асосий вақти якунлангач, жамоалар 6 метрлик нуқтадан жарима тўпи тепишади.


VIII.Футболчилар ва жамоа раҳбарларининг жавобгарлиги
8.1.Мусобақа иштирокчилари ушбу “НИЗОМ” га қатъий риоя қилишлари шарт, шунингдек, улар рақиб жамоа ва мухлисларни ҳурмат қилишлари керак.
8.2.Жамоаларнинг расмий раҳбарлари, ҳакамлар ҳамда ҳакамлар хайъатининг ишига мутлақо аралашмасликлари ва ҳакамлар хонасига кирмасликлари лозим ва ўз жамоаси аъзоларининг юриш–туришларига, футболчиларнинг хулқига жавобгар шахс ҳисобланишади.
8.3.Жамоалар раҳбарлари учрашув давомида ва бўш вақтда шогирдларининг интизомларини таъминлашлари шарт.
8.4.Майдондан четлаштирилган футболчи заҳира ўриндиғида ўтириши ман қилинади. Четлатилган футболчи ечиниш хонасига йўл олиб, шундан кейин трибунадан учрашувни кузатиши мумкин.
8.5.Майдондан четлатилган футболчи кейинги ўйинни ўтказиб юбориши билан бирга, унинг келгуси учрашувлардаги иштироки ҳакамлар қўмитаси томонидан кўриб чиқилади.
8.6.Жамоаларнинг мураббийлари учрашув давомида махсус техник ҳудуддан чиқмасдан, ўйинни кузатишлари шарт.
8.7.Майдондондан четлатилган мураббий ўйиннинг қолган қисмини трибунадан кузатиб боради ва унинг келгуси учрашувлардаги иштироки ҳакамлар қўмитаси томонидан кўриб чиқилади.


IX.Ҳакамлик
9.1.Ўйинлар ФИФАнинг мини-футбол (футзал) қоидалари асосида бошқарилади.
9.2.Мусобақага бош ҳакамни ва ҳакамларни тайинлаш мусобақа ташкилотчилари томонидан амалга оширилади, жамоаларнинг учрашувларга тайинланган ҳакамларни алмаштириш тўғрисидаги илтимослари инобатга олинмайди.
9.3.Учрашув бош ҳаками ва ҳакамлар ўйин бошлангунга қадар майдон аҳволини, тўпларнинг ва дарвозаларнинг сифатини текширишлари керак.
9.4.Учрашув бош ҳаками жамоалар раҳбарлари билан биргаликда ўйин қайдномасига киритилган футболчиларнинг ҳужжатларини кўздан кечирмоғи даркор ва футболчиларнинг майдонга чиқишларига жавобгардир.
9.5.Учрашув бош ҳаками майдонда бўлиб ўтган нохушликларни, огоҳлантиришларни, майдондан четлатишларни атайлаб ёки унутиб учрашув қайдномасига киритмаса, бу қоидабузарлик мусобақа ташкилотчилари томонидан кўриб чиқилади.



Download 35.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling