Танловлар Маданият Вазирлиги томонидан тасдиқланган амалдаги қоидалар асосида 16-18 ёш, 19-30 ёшли ўғил болалар ва қизлар ўртасида қуйидаги йўналишларда ўтказилади.
“Оҳанглар жилоси” танлови.
Танловнинг мазмун моҳияти:Танлов 16-18 ёш, 19-30 ёш тоифасида миллий чолғу (доира, рубоб) асбобларида куй ижро этилади.Танлов икки ёш тоифасида ташкил этилиб 16-18 ёш, 19-30 ёш тоифасида бўлиб ўтади. Ёшларни мусиқа ва санъатга бўлган қизқишларни янада ошириш
Танловнинг мақсади: Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларни рағбадлантириш
Ижрочи учун маъсул: Туман маданият бўлими
Лойиҳанинг даврийлиги: Маҳалла босқичлари 19-декабрь-31 январь, Сектор босқичлари 1 февраль-28 февраль, Туман босқичи 1 март-20 март;
Ёшлар қамрови: 3560 нафар
Рағбатлантириш
Маҳалла босқичи: (24 та ўрин)
1-ўрин: Махсус Диплом ва йўлланма,
2-ўрин: Махсус Сертификат
3-ўрин: Махсус Сертификат
Сектор босқичи: (24 та ўрин)
1-ўрин: Махсус Сертификат, термос, - смета асосида
2-ўрин: Махсус Сертификат, Электр чойник (Тефал), - смета асосида
3-ўрин: Махсус Сертификат, махсус кийим (Светр), китоб жамланмаси - смета асосида
Туман босқичи (24 та ўрин)
1-ўрин (1-даражали диплом ва 32 дюмли телевизор) - смета асосида
2-ўрин (2-даражали диплом ва чанг ютгич) - смета асосида
3-ўрин (3-даражали диплом ва микротўлқинли печ) - смета асосида
2.“Куйла ёшлигим” талови.
Танловнинг мазмун моҳияти: “Куйла ёшлигим” танловида 14-30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида кастинг орқали ўзлари ёқтирган қўшиқдан жонли тарзда куйлаш керак бўлади. Ҳакамлар ҳаяти томонидан кастинг асосида ёшлар саралаб олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |