Мусобақанинг мазмун моҳияти: Мусобакалар Ўзбекистон шахмат федерацияси томонидан тасдиқланган амалдаги қоидалар асосида эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилади. Мусобақалар Ўзбекистон шахмат федерацияси томонидан тасдиқланган амалдаги қоидалар асосан 16-25, 25-30 ёшли эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилади.Ўйинлар олимпия дастури бўйича ўтказилади ва мағлуб бўлган спортчилар мусобақани тарк этади. Мусобақа ғолиблари ва совриндорлар якка таркиб (шахсий) ҳисобда аниқланади.
Мусобақанинг мақсади: Ёшларнинг спортга бўлган қизиқларини ошириш улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш.
Ижрочи учун маъсул: Туман спорт бўлими, спорт мактаблари, Ёшлар ишлари агентлиги.
Мусобақанинг даврийлиги: Маҳалла босқичлари 19-декабрь-31 январь, Сектор босқичлари 1 февраль-28 февраль, Туман босқичи 1 март-20 март;
Ёшлар қамрови: Мусобақанинг маҳалла босқичларида камида 44 нафардан, туман бўйича лойиҳа давомида 3956 нафар ёшлар қамраб олинади.
Рағбатлантириш
Маҳалла босқичи: (12 та ўрин)
1-ўрин: Махсус Диплом ва йўлланма,
2-ўрин: Махсус Сертификат
3-ўрин: Махсус Сертификат
Сектор босқичи: (12 та ўрин)
1-ўрин: Махсус Сертификат, термос, - смета асосида
2-ўрин: Махсус Сертификат, Электр чойник (Тефал) - смета асосида
3-ўрин: Махсус Сертификат, махсус кийим (Светр), китоб жамланмаси - смета асосида
Туман босқичи: (12 та ўрин)
1-ўрин (1-даражали диплом ва 32 дюмлик телевизор) - смета асосида
2-ўрин (2-даражали диплом ва чанг ютгич) - смета асосида
3-ўрин (3-даражали диплом ва микротўлқинли печ) - смета асосида
3. “Шашка” мусобақаси.
Мусобақанинг мазмун моҳияти: мусобақалари Ўзбекистон шашка федерацияси томонидан тасдиқланган амалдаги коидалар асосида 16-25, 26-30 ёшли эркаклар за аёллар ўртасида ўтказилади. Уйинлар олимпия дастури бўйича ўтказилади ва мағлуб бўлган спортчилар мусобақани тарк этади. Мусобақа ғолиб ва совриндорлари якка таркиб (шахсий) хисобда аникланади.
Хар бир иштирокчи учун 20 минутдан вакт берилади.
Мусобакада 1 нафар эркак ва1 нафар аёл иштирок этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |