«тасдиқлайман» Лойиҳачи “
Download 1.25 Mb. Pdf ko'rish
|
Фарход ака
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЛОЙИХА ИЖРОЧИСИНИНГ ЮРИДИК МАКОМИ
- ЛОЙИҲАЧИНИНГ ЮРИДИК МАНЗИЛИ: Наманган вилояти, Наманган шаҳри, “_____________” МФЙ БАНК РЕКВИЗИТЛАРИ
- БИЗНЕСНИНГ ҚИСҚАЧА ТАВСИФИ Асаларичилик
ЛОЙИХАНИНГ КИСКАЧА ШАРХИ
ЛОЙИХА ТАШАББУСКОРИ: Ташаббускор “Ўринов Одилжон исмоил ўғли” ЛОЙИХАНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ МАНБААСИ: Молиявий тизимида Лойиҳачи ўз маблағлари ва кредит маблағлари ҳисобидан ЛОЙИХА ИЖРОЧИСИНИНГ ЮРИДИК МАКОМИ: ЛОЙИҲАЧИ ЛОЙИҲАЧИНИНГ РЎЙХАТДАН ЎТГАН САНАСИ ВА ГУВОХНОМА РАКАМИ : ___.___.2020 йил, Реестрдаги тартиб раками №_____, Гувохнома №_____ Асос: Наманган шаҳар Давлат хизматлари марказининг №____ сонли гувохномаси ЛОЙИҲАЧИНИНГ ЮРИДИК МАНЗИЛИ: Наманган вилояти, Наманган шаҳри, “_____________” МФЙ БАНК РЕКВИЗИТЛАРИ: АТБ “__________банк ” Наманган филиали х.р 20208000 МФО 00___, СТИР (ИНН):_______________, Тармок коди (ОКОНХ):19733 БИЗНЕСНИНГ ҚИСҚАЧА ТАВСИФИ Асаларичилик: Бугунги кунда дунё мамлакатларида асал- аричилик соҳасини ривожлантиришга, асал маҳсулотларини етиштиришга бўлган эьтибор ва талаб йил сайин ортиб бормоқда. Айниқса, экологик тоза асал ишлаб чиқаришга бўлган эхтиёж ниҳоятда юқори. Ўтган йиллар ичида республикамизда асаларичиликни ривожлантириш бўйича бирмунча ишлар амалга оширилди. Жумладан, асаларичилик хўжаликлари сони 2011 йилга нисбатан 2016 йилга келиб 216,0 фоизга кўпайиб, асал маҳсулоти ишлаб чиқарилиш 405,3% га кўпайган. Республикамиз раҳбариятининг мустақиллик йилларида асаларичиликка бўлган эътибори, хусусан асаларичилик тўғрисида ҳар йили давлат Дастурларининг қабул қилиниши тармоқни ривожлантиришда асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда. Бу борадаги ишларнинг изчил давоми сифатида Вазирлар Маҳқамасининг 2017 йил январдаги баённомаси билан тасдиқланган "Республикада 2017 йилда асаларичилик соҳасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар Дастури"да белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан вилоятларда муайян ишлар амалга оширилмоқда. Масалан, жорий йилнинг 1 август ҳолатига жами 829 та субъект, шу жумладан, 468 та шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари, 321 та асаларичилик фермер хўжаликлари ташкил этилди. Бундан ташқари 30 та корхона ва ташкилотларда асаларичилик фаолияти йўлга қўйилди. Вилоятларда нектарга бой бўлган Фацелия ўсимлигини кўпайтириш мақсадида жами 18 гектардан ортиқ майдонда экиш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, асалари озуқа базасини мустаҳкамлаш мақсадида қурғоқчиликка чидамли, нектарга бой дарахт ва бута ўсимликлари (жийда, япон сафораси, юлғун, наъматак ва липа) кўчатларини йўл ёқалари, истироҳат боғлари ва ўрмон фонди ерларига экиш ишлари бошланди. Асаларичилик-наслчилик хўжаликлари томонидан асалари зотларини яхшилаш ва маҳсулдорлигини ошириш мақсадида жами 3000 дона наслли она асалари келтирилди. Республикамиз ички бозорларида ҳар йили ишлаб чиқарилган асал маҳсулотларининг ўртача 55-60 фоизи сотилмоқда. Қолган 40-45 фоизи (3500- 4000 тонна) асаларичилар қўлида, сотилмасдан, сақланиб қолмоқда. Бу ҳолат асаларичиликни ривожлантиришга салбий таъсир кўрсатмоқда. Мазкур муаммонинг олдини олиш ва келгусида соҳани ривожлантириш учун асаларичиликда 2 та йўналишни изчил ривожлантириш мақсадга мувофиқдир. I-йўналиш: Республикамиз ички бозорларида эҳтиёждан ошиқча бўлган асал маҳсулотларини халқаро талаблар даражасида қадоқланган ҳолда хорижий мамлакатларга экспорт қилишни йўлга қўйиш лозим. Бунинг учун Тошкент вилояти асаларичилик уюшмаси базасида Республикада халқаро стандартлар талабига жавоб берадиган "Асаларичилик маҳсулотлари сифатини аниқлаш лабораторияси ва қайта ишлаш, қадоқлаш комплекси"ни ташкил этиш ва асал маҳсулотларини хорижга экспорт қилишни йўлга қўйиш керак. Бунинг учун, биринчидан, асаларичилик маҳсулотлари сифатини аниқловчи халқаро стандартга жавоб берувчи сифат лабораториясини ва иккинчидан, асал маҳсулотларини қайта ишловчи ва қадоқлаш цехларини ташкил этиш лозим. II-йўналиш: Ўзбекистон иқлим шароитининг қулайлигини ҳамда асаларичилик соҳасида шуғулланиб келаётган асаларичиларнинг кўп йиллик тажриба ва малакаларини инобатга олиб ҳорижий давлатлар талабига кўра асалари пакетларини ишлаб чиқаришни кўпайтириб, экспорт қилишни йўлга қўйиш лозим. Бунинг учун ички имкониятлардан келиб чиқиб, марказлашган ҳолда Россия, Қозоғистон ҳамда Европа давлатларибилан (Дания, Финландия, Швеция, Норвегия ва бошқа давлатлар) қишлоқ хўжалиги экинларини чанглатиш учун асалари пакетларини экспорт қилишда ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш лозим. Бунинг учун: 2018 йилдан бошлаб, иқлим шароитини ҳисобга олиб 4 та алоҳида махсус "изоляция қилинган" ҳудудларда (Тошкент, Жиззах, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида) асалари пакетларини етиштирувчи асаларичилик хўжаликларини (питомниклар) ташкил этиш лозим. -Асалари пакетларини етиштирувчи асаларичилик хўжаликларига ўрмон хўжаликларига қарашли ўрмон фонди ерларидан 20-30 км радиусли, бошқа асалари зотлари билан аралашиб кетмасдан, уларни парвариш қилиш учун алоҳида ҳудудлар ажратиб бериш мақсадга мувофиқ. Келгусида асаларичилик соҳасини ривожлантириш бўйича таклифлар: 1. Асаларичиликда маҳаллий асалари популяцияси генофондини соф ҳолда сақлаб қолиш, кўпайтириш, танлаш, селекция ишларини йўлга қўйиш ва асаларичилик субеъктларини зотдор асалари оилари билан таъминлаш мақсадида, асаларичилик билан шуғулланадиган йирик фермер хўжаликлари негизида ҳар бир вилоятда 2-3 тадан наслли асаларичилик фермер хўжалиги ташкил этиш ва уларни сертификат билан таъминлаш. 2. Ҳар йили ўртача 35-40 минг дона асалари қутиси талаб этилишини инобатга олиб, Республикадаги мавжуд асалари жиҳозлари ишлаб чиқарувчи цехларни (об-ҳавонинг иссиқ ва совуқ пайтларида ҳам ўз ҳолатини ўзгартирмайдиган ва ўзидан ёқимсиз ҳид чиқармайдиган) 4-5 минг куб. метр экологик тоза ёғоч (сосна, ель дарахти) материаллари билан, керакли миқдорда таъминлашни ва уни четдан келтириш учун зарур бўлган маблағни конвертация қилишни амалга ошириш. 3. Чорвачилик учун зарур такрорий экинлардан перко, рапс, жавдар каби сервитамин экинларни кўпроқ экиш: эрта баҳорда асаларилар учун гулшира ва гулчанги берувчи ўсимликлар ҳисобланиб, қўшимча асал ишлаб чиқаришга замин яратади. Буғдойдан бўшаган ерларга тез пишар кунгабоқар навларини экиш ҳам ёз-куз ойларида асал тўплаш учун асосий омил ҳисобланади. 4. Асалари оиласи маҳсулдорлигини оширишнинг имкониятларидан яна бири йилнинг мавсумига қараб, асалари оилаларини кўчиришни режа асосида ташкил қилиб, уларнинг технологик карталарини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир. 5. Республикадаги барча йирик асаларичилик фермер хўжаликларида олинган асалнинг ҳисоб-китобларини тўғри олиб бориш ва асал маҳсулотларини экспортга чиқаришни ташкил этиб, асаларичиларини моддий томондан қўллаб қувватлаш. 6. Ўрмон хўжалигида асаларичиликни 30-40 фоизга кўпайтиришни йўлга қўйиш ҳисобига, асал ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, республикадаги пахтачилик, боғдорчилик, полиз ва бошқа экинлар билан шуғулланувчи фермер хўжаликларига асаларичилик субъектларини бириктириш ҳисобига экинларни асалари билан чанглатиш натижасида, уларнинг ҳосилдорлигини оширишни ташкил этиш лозим. 7. Олий мажлис томонидан "Асаларичилик тўғрисида"ги қонун лойиҳасини тезроқ тайёрлаш ва уни ишлаб чиқиш лозим. Download 1.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling