«тасдиқлайман» Лойиҳачи “
Download 1.25 Mb. Pdf ko'rish
|
Фарход ака
- Bu sahifa navigatsiya:
- ХОНОБОД КИЧИК САНОАТ ҲУДУДИДА ФОЙДАЛАНИЛМАЙ ТУРГАН БЎШ ЕР МАЙДОНИДА ТАШАББУСКОР ЎРИНОВ ОДИЛЖОН ИСМОИЛ ЎҒЛИ ТОМОНИДАН ЁҒОЧ МАҲСУЛОТЛАРИ ХУСУСАН АСАЛАРИ
- УЯЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАҚСАДИДА ТУЗИЛГАН БИЗНЕС-РЕЖА
«ТАСДИҚЛАЙМАН» Лойиҳачи “Ўринов Одилжон Исмоил ўғли” ________________ «___» ________ 2023 й НАМАНГАН ШАҲАР , ХОНОБОД КИЧИК САНОАТ ҲУДУДИДА ФОЙДАЛАНИЛМАЙ ТУРГАН БЎШ ЕР МАЙДОНИДА ТАШАББУСКОР ЎРИНОВ ОДИЛЖОН ИСМОИЛ ЎҒЛИ ТОМОНИДАН ЁҒОЧ МАҲСУЛОТЛАРИ ХУСУСАН АСАЛАРИ УЯЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАҚСАДИДА ТУЗИЛГАН БИЗНЕС-РЕЖА Лойиҳа қиймати Шундан; Ўз маблағи 300 000,0 минг сўм 300 000 минг сўм Наманган – 2023 йил МУНДАРИЖА Кириш .................................................................................................... 5 Қишлоқ хўжалиги сохасини ривожлантириш........................................ 7 Асаларичилик сохасини ривожлантириш бизнес режаси..................... 12 Хулоса................................................................................................... 31 Фойдаланилган адабиётлар ................................................................. 32 КИРИШ Агpаp сoҳа иқтисoдиёти мамлакатимиз таpаққиётининг иқтисoдий асoсини катта қисмини ташкил этади. Сoҳа кopхoналаpида мамлакат миллий бoйлигининг тенг яpми шаклланади. Мамлакатимиз қишлoқ хўжалиги сoҳасида иқтисoдий ислoҳoтлаp жадал суpъатлаp билан амалга oшиpилмoқда. Ислoҳoтлаp кўп укладли агpаp иқтисoдиётни шакллантиpиш ва шу асoсида бoзop мунoсабатлаpини мустаҳкамлаш, сoҳада сoғлoм иктисoдий pақoбат муҳитини яpатиш opқали мавжуд еp-сув, мoддий - техника базаси ва меҳнат pесуpслаpидан фoйдаланиш самаpадopлигини oшиpиш йўналишида oлиб бopилмoқда. Сўнгги йилларда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва соҳага бозор механизмларини жорий қилиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 2022 йил якуни билан мамалакатимизда ЯИМ 888.3 трлн. сўмни ташкил қилди. Жумладан қишлоқ хўжалиги сохасидаги улуши 208.4 трнл. сўмни (23.5 %) ташкил қилди. Сабзавотлар - 11 163 минг тонна, полиз экинлари – 2420.7 минг тонна, картошка – 3441.7 минг тонна, мевалар – 2983.5 минг тонна, узум – 1760.6 минг тонна ва бошқа турдаги -22 350.3 минг тонна маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Бугунги кунда республикамизда етиштирилаётган 80 турдан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари дунёнинг 66 та мамлакатига экспорт қилинмоқда. 2022 йилда экспортнинг 1145.8 млн. АҚШ доллари мева-сабзавот махсулотлари ҳиссасига тўғри келган бўлса, 2022 йилга келиб ушбу кўрсаткич 18,5 фоизга ошган. Шу билан бирга, соҳада айниқса мева-сабзавотчилик ва узумчиликни ривожлантиришда самарали бозор механизмлари тизимли йўлга қўйилмаганлиги, илмий ёндашувнинг етарли эмаслиги тармоқнинг мавжуд имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмаслигига олиб келмоқда. Сўнгги йилларда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, соҳага замонавий бозор механизмларини жорий этиш, ушбу йўналишда бошқарувнинг замонавий тизимларини ривожлантириш, унинг экспорт салоҳиятини ошириш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу борада Ўзбекистон Республика қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 ― 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясининг қабул қилиниши муҳим аҳамият касб этди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг кластер модели жорий этилди, натижада охирги йилларда пахта экин майдонларининг 125 минг гектари ёки 12 фоизида кооперациялар, 908 минг гектари ёки 88 фоизида кластерлар фаолият юритмоқда. Мева-сабзавотчилик тармоғи ҳосилдорлигини ва рентабеллигини ошириш, селекция, уруғчилик ва ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасидаги илмий-текшириш институтлари салоҳиятини модернизация қилиш, маҳсулот сифати бўйича халқаро стандартларни жорий этиш. Қишлоқ хўжалигида мева-сабзавотчилик соҳасини ривожлантиришда фермер ва деҳқон хўжаликларига интенсив боғлар, сабзавот ва полиз маҳсулотлари етиштириш учун ҳосилдорлиги юқори бўлган интенсив кўчатлар ва уруғлар сотиб олиш, томчилатиб суғориш тизимини жорий қилиш, мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш учун совуқхоналар ва музлаткичлар, қайта ишлаш, саралаш ва қадоқлаш технологиялари, ички ва ташқи бозорларга сотиш учун талаб қилинадиган айланма маблағлар, мева- сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш учун мини-техника ва технологияларни харид қилиш, турли ўсимликларни (жумладан, қизилмия, заъфарон, лакрица, қандаклар ва бошқа доривор ўсимликлар) етиштириш ва қайта ишлаш, сабзавот маҳсулотлари етиштириш учун иссиқхоналар ташкил этиш учун кўчатхоналар барпо этиш учун қишлоқ хўжалигини қўллаб- қувватлаш жамғармаси манбалари томонидан молиялаштириш чора- тадбирлари белгилаб олинган. Download 1.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling