Тасдиқлайман” Мактаб директори 2022 йил “ ” Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 31 йиллиги ҳамда


Download 55.5 Kb.
Sana02.01.2023
Hajmi55.5 Kb.
#1074782
Bog'liq
Оқолтин тумани мактабнинг 31 йиллиги чора тадбир



ТАСДИҚЛАЙМАН”
Мактаб директори
2022 йил “___” ____________



Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 31 йиллиги ҳамда
Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш бўйича
-мактабнинг
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

(Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ф-92-сонли Фармойиши).




Т/Р

Тадбирлар номи

Бажариш

муддати


Масъул ижрочилар

1.

(16). Ёшларни ҳарбий касбга йўналтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг яратилиши ва ривожланиш тарих билан таништириш мақсадида, “Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурч!” шиори остида ҳарбий қисм (муассаса), олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқувчи-ёшлар учун очиқ эшиклар кунларини ташкил этиш.

2022 - 2023 йиллар давомида

Маънавият бўлими (Т.Ярқулов)
Туман ва шаҳар ХТБ мудирлари, вилоят ХТБ тасарруфидаги
мактаб директорлари

2.

(17). “Миллий армиямиз мустақиллигимизнинг кафолатидир!” мавзусида умумтаълим мактабларида “Ватанпарварлик дарслари” ни ўтказиш.

2023 йил
15 январга қадар

Маънавият бўлими (Т.Ярқулов)
Туман ва шаҳар ХТБ мудирлари, вилоят ХТБ тасарруфидаги
мактаб директорлари

3.

(18). Тарихчи олимлар, маънавиятчилар ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари билан биргаликда давлат умумтаълим мактабларидаги “Ватан таянчи” отрядларини тарихий-маданий масканлар ва диққатга сазовор жойларга ташрифларни уюштириш, ўқувчи ёшларга тарихий маълумотларни етказиш.

2022 - 2023 йиллар давомида

Маънавият бўлими (Т.Ярқулов)
Туман ва шаҳар ХТБ мудирлари, вилоят ХТБ тасарруфидаги
мактаб директорлари

4.

(19). “Ватан таянчи” ҳаракатининг “Ватанпарварлар” ҳарбий-спорт мусобақасини икки босқичда (туман (шаҳар), вилоят) “Саф қўшиқлари”, “Отиш”, “Велоспорт”, “Ҳарбийлашган эстафета” йўналишлари бўйича ташкил этиш бўйича Мудофаа вазирлиги билан ҳамкорлик қилиш.

2023 йил
давомида

Маънавият бўлими (0000000)
Туман ва шаҳар ХТБ мудирлари, вилоят ХТБ тасарруфидаги
мактаб директорлари

5.

(21). Вилоятимизда жойлашган умумтаълим мактаб ўқувчиларини Тошкент шахрида жойлашган “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар тарихи Давлат музейи, ва Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ҳамда вилоятимизда жойлашган музейларга экскурсияларини ташкил этиш.

2022 - 2023 йиллар давомида

Маънавият бўлими (Т.Ярқулов)
Туман ва шаҳар ХТБ мудирлари, вилоят ХТБ тасарруфидаги
мактаб директорлари

6.

(31). Ўзбекистон Республикасининг мустақиллигини ҳимоя қилиш ва хизмат мажбуриятини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг бюстлари ўрнатилган умумтаълим мактабларида маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш.

2022 йил
20 декабрдан
2023 йил
15 январга кадар

Маънавият бўлими (Т.Ярқулов)
Туман ва шаҳар ХТБ мудирлари, вилоят ХТБ тасарруфидаги
мактаб директорлари

7.

(33). Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, ўқувчи-ёшлар, шунингдек, профессионал шоир ва ижодкорлар ўртасида 14-январь - Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган "Посбониман муқаддас юртнинг" мавзусида барча таълим муассасаларида 2022 йил 20 декабрь куни иншо ва шеърий асарлар танловлари ўтказиш.

2022 йил
20 декабрь куни

Маънавият бўлими (Т.Ярқулов)
Туман ва шаҳар ХТБ мудирлари, вилоят ХТБ тасарруфидаги
мактаб директорлари



Изоҳ: Дастурда кўрсатилган оммавий тадбирлар бўйича дастлабки маълумотларни жорий йилнинг 21 декабрь кунига ҳамда якуний ҳисоботни 2022 йилнинг 21 январь кунига қадар туман Халк таълими бўлимига тақдим этишингиз сўралади.
Download 55.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling