Тасдиқлайман” Мактаб директори У. Холиқназаров “ ” февраль 2022 йил


Download 20.17 Kb.
Sana09.04.2023
Hajmi20.17 Kb.
#1345227
Bog'liq
6-Йиғилиш баёни


ТАСДИҚЛАЙМАН”
Мактаб директори
________ У.Холиқназаров
____” февраль 2022 йил


Сирдарё вилояти Ховос шаҳридаги 3-сонли умумий ўрта таълим мактабининг
педагогика кенгаши йиғилиши
БАЁНИ № __

2022 йил _____ февраль

Шарқобод маҳалласи



Йиғилиш раиси:

Мактаб директор – У.Холиқназаров



Қатнашдилар:

Директор ўринбосарлари ва ўқитувчилар (рўйхат бўйича)



КУН ТАРТИБИ:
1. “Давлат мукофоти”га номзод тавсия қилиш тўғрисида
(У.Холиқназаров, мактаб раҳбар ходимлари ва ўқитувчилари)

Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” талабларини амалга ошириш, педагогик технологияларини таълим-тарбия жараёнига тадбиқ этишда катта ютуқларига эришган, таълимни ислоҳ қилишда ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшиб келаётган раҳбар педагогларимизни “Давлат мукофоти”га билан тақдирлашга тавсия этиш учун қўйилган масала юзасидан йиғилиш раиси У.Холиқназаров сўзга чиқди ва мактабда узоқ йиллардан буён ишлаб келаётган 3-сонли умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси Узоқов Абдурауф Абдувалиевич номзодини кўрсатди.


Шундан сўнг сўзга чиққан мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари А.Усанов ва касаба уюшмаси раиси А.Ғозиевлар мактабнинг физика фани ўқитувчиси Узоқов Абдурауф Абдувалиевичнинг мактабдаги фаолияти, ўқувчиларини фан олимпиадаси ҳамда билимлар беллашувида ва бошқа бир қатор эришган ютуқлари, жамоат ишларидаги фаоллиги ҳамда турли кўрик-танловлардаги фаол иштирокини айтиб ўтди. Шундан сўнг йиғилиш қатнашчилари бир овоздан 3-сонли умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси Узоқов Абдурауф Абдувалиевич номзодини қўллаб-қувватлади.
Юқоридаги фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб мактаб Педагогика Кенгаши


ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. “Давлат мукофоти” билан тақдирлашга тавсия этиш учун Ховос туманидаги 3-сонли умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси Узоқов Абдурауф Абдувалиевичнинг номзоди кўрсатилсин.


2. “Давлат мукофоти” билан тақдирлашга тавсия этилган Ховос туманидаги 3-сонли умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси Узоқов Абдурауф Абдувалиевичнинг тегишли ҳужжатлари туман халқ таълими бўлимига тақдим этилсин.

3. Ушбу қарорнинг ижроси назоратини ўз зиммамда қолдираман.




Котиб: Б.Хаитов
Download 20.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling