«тасдиқлайман» Қорақалпоғистон Республикаси фвб бошлиғининг биринчи ўринбосари – Штаб бошлиғи подполковник


Улар кронштейнларга маҳкамланиши ёки махсус шкафларда жойланиши мумкин


Download 56.5 Kb.
bet2/4
Sana10.02.2023
Hajmi56.5 Kb.
#1187484
1   2   3   4
Улар кронштейнларга маҳкамланиши ёки махсус шкафларда жойланиши мумкин.
Массаси 15 кг гача бўлган ёнғин ўчиргичлари шундай ўрнатилиши керакки, уларнинг тепаси полдан 1,5 м дан юқори бўлмаган баландликда, нисбатан оғирроқ ёнғин ўчиргичлари эса - 1 м дан юқори бўлмаган баландликда туриши лозим. Улар тасодифий таъсир натижасида йиқилиш эҳтимолидан мажбурий маҳкамланиш шарти билан полда ўрнатилиши мумкин.
Иккинчидан, ёнғин ўчиргичларини жойлаштиришда, уларнинг ишончлилигини камайтирувчи омиллар (қуёш нурлари, иссиқлик оқимлари, механик таъсирлар)нинг таъсири бартараф этилиши зарур.
Учинчидан, улар шундай жойлаштирилиши керакки, улардаги барча ёзувлар ва пиктограммалар яхши кўриниши ва уларга эркин яқинлашиш мумкин бўлсин. Ёнғин ўчиргичлар ўрнатилган жойларни кўрсатиб берувчи белгилар пол сатҳидан 2,0 - 2,5 м баландликда кўринарли жойларда ўрнатилиши керак.
Ёнғин ўчиргични жойлаштиришда эшикни тўлиқ очилиши имконияти таъминланиши керак. Иситиш мосламалари ва юзаси қизиган агрегатлар яқинида, ҳамда тўғридан-тўғри қуёш нури тушадиган жойларда ўрнатиш тақиқланади.
Транспорт воситаларини ҳимоялаш учун фойдаланиладиган кукунли ёнғин ўчиргичлари камида 12 ойда бир марталик интервал билан, тўлиқ ҳажмда, албатта текширилиши зарур.
Транспорт воситаларида кабинадан ёки салондан ташқарида ўрнатилган, ҳамда ноқулай иқлимий ва (ёки) жисмоний омиллар таъсирига дучор бўладиган кукунли ёнғин ўчиргичлари, камида бир йилда бир марта қайта зарядланиши, транспорт воситаларида ўрнатиладиган бошқа ёнғин ўчиргичлари - камида икки йилда бир марта қайта зарядланиши керак.
Ёнғин ўчиргичларга техник хизмат кўрсатиш ишлари РДПБ 03-110:2013 “Пожарная техника. Огнетушители. Эксплуатация, техническое обслуживание и перезарядка” ҳужжатига мувофиқ амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни
17-моддасига мувофиқ ёнғин ўчиргичларга техник хизмат кўрсатиш фаолияти ёнғин хавфсизлиги соҳасида кўрсатиладиган ишлар ва хизматларга киради.
Бунда ушбу фаолият билан шуғулланувчи ташкилотлар фаолиятининг турини таъсис ҳужжатларида кўрсатиши керак.

Download 56.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling