«тасдиқлайман» Қорақалпоғистон Республикаси фвб бошлиғининг биринчи ўринбосари – Штаб бошлиғи подполковник


Ёнғин ўчиргичларга техник хизмат кўрсатиш


Download 56.5 Kb.
bet3/4
Sana10.02.2023
Hajmi56.5 Kb.
#1187484
1   2   3   4
Ёнғин ўчиргичларга техник хизмат кўрсатиш уларнинг ишлатишга доим тайёр ҳолатда бўлишини, эксплуатация даври мобайнида барча механизмларнинг ишончли ишлашини таъминлаши шарт. Бу уларга хизмат кўрсатилишининг аниқ тартиби билан таъминланади.
Ёнғин ўчиргичларнинг техник ҳолатини назорат қилиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш корхона ёки муассаса бўйича буйруқ билан тайинланган, махсус тайёргарликдан ўтган шахслар томонидан амалга оширилади.
Даврий текширувда қуйидаги камчиликлари аниқланган ёнғин ўчиргичларга техник хизмат кўрсатилади:
-ёнғин ўчиргичда маркировкаси, пломбасини ва блокировка қилувчи воситасини йўқлиги (шикастланганлиги);
-ёнғин ўчиргич корпуси ва ишга тушириш механизмида механик шикастланишлар ёки коррозия аломатлари кузатилганда;
-ёнғин ўчиргичда (дамланувчи ёнғин ўчиргичларда) ишчи босим бўлмаганда;
-газли ёки сиқиб чиқарувчи газ баллонли ёнғин ўчиргичларда газни сирқиб чиқиши ҳолати рухсат берилганидан юқори бўлганда;
-ёнғин ўчиргични қайта зарядлаш ёки гидравлик (пневматик) синовдан ўтказиш муддати тугаганида.
Бундан ташқари, ёнғин ўчиргич учун норматив-техник ҳужжатлар ёки эксплуатация ҳужжатларида кўрсатилган эксплуатация қилишни ёки сақлашни кафолат муддати тугаганида, шунингдек ишлатилганидан сўнг ва кейинги техник хизмат кўрсатиш муддати тугаганида ёнғин ўчиргичларга техник хизмат кўрсатилади.
Техник хизмат кўрсатиш учун ГОСТ 2.601. га мувофиқ ваколатли ташкилотлар томонидан техник хизмат кўрсатиш регалменти ишлаб чиқилади.
Қўллаш учун доимий равишда тайёрлигини таъминлаш ва барча механизмларини ишончли ишлашини таъминлаш мақсадида фойдаланишда бўлган барча ёнғин ўчиргичлар даврий текширувдан ўтказилиши, техник хизмат кўрсатилиши ва қайта зарядланиши керак.
Ёнғин ўчиргичларни эксплуатацияга беришдан аввал ташкилот (корхона)да ёнғин ўчиргичларни ҳисобга олиш ва эксплуатацияси журналлари юритилиши ва бирламчи текширувдан ўтказилиши керак.
Бирламчи текширув ёнғин ўчиргични эксплуатацияга туширишдан олдин амалга оширилади. Бунда ёнғин ўчиргичи ташқи кўрикдан ўтказилади ва унинг бутлиги, ўрнатиш жойини ҳолати, ёнига эркин ўтиш имкони текширилади. Ёнғин ўчиргичларнинг деталларида механик шикастланишлар бўлмаслиги, индикаторлар ёки манометрлар соз ҳолатда бўлиши зарур.

Download 56.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling