Далолатномаси “ ” 2022 й. Денов тумани


Download 95 Kb.
bet1/3
Sana24.01.2023
Hajmi95 Kb.
#1114501
  1   2   3
Bog'liq
Денов олимпи МИ




Қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланган объектларни фойдаланишга қабул қилишга тайёрлиги тўғрисида давлат қабул комиссияси
ДАЛОЛАТНОМАСИ

___” _________ 2022 й. Денов тумани


Вилоят ҳокимининг 2022 йил 20 августдаги 168-8-0-F/22-сонли фармойиши билан тайинланган Давлат қабул ҳайъати “Қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш ШНК 3.01.04-19” қоидаларига таяниб қуйидагиларни


АНИҚЛАДИ:

1. Пудратчи "Қизириқ Бинокори" МЧЖ томонидан, буюртмачи – Сурхондарё вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси билан биргаликда 2022-йилда инвестиция дастурига асосан амалга оширилаётган вилоятнинг Сурхондарё вилояти Денов тумани "Сўфи Оллоёр" МФЙда олимпия ва миллий спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган мактаб интернати учун 200 ўринли ўқув биноси, 18х30 метр ўлчамдаги янги спорт зал, 200 ўринли ётоқхона ва ошхона биноларини қуриш ҳамда мавжуд футбол ўйингоҳини реконструкция қилиш объектини фойдаланишга қабул қилиш учун тақдим этилди.


2. Қурилиш-таъмирлаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги ПҚ-4936-сонли ва 2022 йил 22 январдаги ПҚ-98-сонли карорларига асосан амалга оширилган.
3. Асосий қурилиш-таъмирлаш ишлари "Қизириқ Бинокори" МЧЖ бош пудратчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 169-ФМ фармойишига кўра – 30737,026308 млн.сўм билан ғолиб бўлган амалга оширилган.
4.Таъмирлашга лойиҳа-смета хужжатлари бош лойиҳачи "IDNS GROUP" МЧЖ томонидан тайёрланган.
5.Лойиҳалаштириш учун бирламчи ҳужжатлар шахар ҳокимининг қарорига асосан иловада келтирилган ташкилотлар томонидан тақдим этилган.
6. Қурилиш ишлари якка тартибдаги лойиҳа асосида амалга оширилган
7. Лойиҳа хужжатлари “Шахарсозлик ҳужжатлари экспертизаси” ДУК томонидан 15.12.2021-йилдаги №956-2021/1091-1-сонли хулосаси асосида тасдиқланган.
8.Қурилиш ишлари ноябр 2021 йилда бошланган, ноябр
2022 йилда якунланган, норматив бўйича 365 кун, ҳақиқатда 1 йил.
9. Фойдаланишга қабул қилишга тақдим қилинган объект қуйидаги қувват кўрсаткичларига эга:

Қуввати

Ўлчов бирлиги

Лойиҳа бўйича

Ҳақиқатда

Жами



Жумладан, топширилаётган қисми

Жами



Жумладан, топширилаётган қисми

200
200
18х30

Ўқ/ўрин
ётоқ/ўрин
спорт зал

200
200
18х30

200
200
18х30

200
200
18х30

200
200
18х30

10. Объектнинг техник ва архитектура-қурилиш ечимлари қуйидагича тавсифланади: 200 ўринли ўқув бино, 200 ўринли ётоқхона ва ошхона қуриш, 30х18м спорт зал қуриш, 2 та 50 м3 ўлчамдаги ёнгин ховузи, мавжуд фудбол ўйингоҳини мукаммал таъмирлаш, ташқи мухандислик тармоқлари, ободонлаштириш ва бошқалар.


11. Объектда якка тартибдаги синов ва комплекс синаб кўриш далолатномаларига асосан жиҳозлар ўрнатилган. (мазкур далолатномалар рўйхати иловада келтирилган)
12. Лойиҳада кўзда тутилган меҳнатни муҳофаза қилиш, портлаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, атрофдаги табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва зилзилабардошлик тадбирлари бажарилган.
Тадбирлар хусусияти далолатноманинг­­ иловасида келтирилган.
13. Ташқи муҳандислик коммуникациялари объектнинг нормал фаолият кўрсатишини таъминлайди ва туман (шаҳар) алоқадор ташкилотлари томонидан қабул қилинган.
Туман (шаҳар) фойдаланувчи ташкилотлари маълумотномалари далолатноманинг иловасида.
14. Кўкаламзорлаштириш, ташқи ободонлаштириш, объектга кириш йўлларининг устки қопламасини ўрнатиш, хўжалик, болалар ва спорт майдончалари ҳамда бино фасад қисмининг алоҳида элементларини ва бошқа ишларни қуйидаги тартибда амалга оширилиши керак:



Иш турлари

Ўлчов бирлиги

Ишлар ҳажми

Бажариш муддати













15. Объектнинг жорий нархларда умумий қиймати – 32357,841 млн.сўм, жумладан қурилиш-монтаж ишлари – 30737,026 млн.сўм, буюртмачи харажатлари – 1620,815 млн.сўм.


16. Фойдаланишга қабул қилинадиган асосий фондларнинг қиймати – 32357,841 млн.сўм, жумладан қурилиш-монтаж ишлари – 30737,026 млн.сўм, буюртмачи харажатлари – 1620,815 млн.сўм.
17. Объектни кўздан кечириш ва тегишли ҳужжатларни ўрганиш асосида технологик ечимларнинг тараққийпарварлигига баҳо берилди:
________________________________________________________
(уй-жойлар бўйича тўлдирилмайди)
Давлат қабул ҳайъатининг
ҚАРОРИ:

Қабул қилишга тақдим этилган Сурхондарё вилояти Денов тумани "Сўфи Оллоёр" МФЙда олимпия ва миллий спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган мактаб интернати учун 200 ўринли ўқув биноси, 18х30 метр ўлчамдаги янги спорт зал, 200 ўринли ётоқхона ва ошхона биноларини қуриш ҳамда мавжуд футбол ўйингоҳини реконструкция қилиш объекти фойдаланишга қабул қилинсин.





Денов туман ҳокими, ҳайъат раиси




А.Алламурадов


Download 95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling