"тасдиқлайман" Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди раиси Б. Сатвалдиев 04. 01 2023 йил
Download 79.47 Kb.
|
иқтисодий суд ЭК 2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-боб. Умумий қоидалар
"ТАСДИҚЛАЙМАН" Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди раиси __________Б.Сатвалдиев 04.01 2023 йил Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг судининг архив иши ва иш юритиш соҳасидаги эксперт комиссияси тўғрисида НИЗОМ Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Архив иши тўғрисида”ги қонуни, 2012 йил 5-апрелдаги 101-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлигининг 2021 йил 19 августдаги 306-сон буйруғи, 2021 йил 24 августдаги 538-сон қарори ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари асосида ишлаб чикилди. 1-боб. Умумий қоидалар 1. Мазкур Низом Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди архив иши ва иш юритиш соҳасидаги эксперт комиссиялари мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди. 2. Эксперт комиссияси (кейинги ўринларда — ЭК): давлат органлари ва ташкилотлари ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларида (кейинги ўринларда — ташкилот) ҳужжатларнинг, шу жумладан бошқарув (иш юритиш), илмий-техника ва бошқа махсус ҳужжатларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказиш ва ҳужжатларни архив сақловига топширишга тайёрлаш бўйича услубий ва амалий ишларни олиб борувчи; ўз ишини жамоатчилик асосида олиб борадиган доимий фаолият юритувчи маслаҳат органи ҳисобланади. 3. Эксперт комиссияси суд раиси буйруғи билан тузилади. 4. Эксперт комиссияси қарорлари суд раиси томонидан тасдиқланади. Ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди таркибига киритиш ёки ундан чиқариш, алоҳида ҳужжатларнинг амалдаги рўйхатда белгиланган сақлаш муддатларини ўзгартириш ва рўйхатда келтирилмаган ҳужжатларнинг сақланиш муддатларини аниқлаш бўйича таклифларни тасдиқлаш юзасидан ЭК қарорлари тегишлича «Ўзархив» агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда — архив иши ҳудудий бошқармаси), Ўзбекистон Миллий архиви, Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви, Ўзбекистон Илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви (кейинги ўринларда — Миллий архив) томонидан кўриб чиқилиб, «Ўзархив» агентлиги билан келишилгандан сўнг кучга киради. 5. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: эксперт-текширув комиссияси (кейинги ўринларда — ЭТК) /эксперт-текширув услубий комиссияси (кейинги ўринларда — ЭТУК) — архив иши ҳудудий бошқармалари, Ўзбекистон миллий архивларида бошқарув (иш юритиш), илмий-техника ва бошқа махсус ҳужжатлар қимматлилиги экспертизасини ташкил этиш ва ҳужжатларни архивларга сақлаш учун топширишга тайёрлаш бўйича услубий ва амалий ишларни ўтказиш ҳамда давлат архивларининг жамлаш манбаи бўлган давлат органлари ва ташкилотларининг архив иши ва иш юритиш соҳасидаги марказий эксперт комиссиялари (кейинги ўринларда — МЭК) ва ЭК фаолиятига раҳбарлик қилиш ва уни мувофиқлаштириш учун тузиладиган доимий фаолият юритувчи комиссия; ҳужжатларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизаси — ҳужжатларни сақлаш муддатларини белгилаш ва уларни доимий сақлашга танлаб олиш мақсадида ҳужжатларни уларнинг қимматлилиги мезонларини (яратилиш вақти, яратилиш асоси, аҳамиятлилиги) ҳисобга олган ҳолда ўрганиш. 6. ЭК ўз фаолиятида «Архив иши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда архив иши ва иш юритиш бўйича бошқа қонунчилик ҳужжатларига асосланади. 7. Ушбу Низомга мувофиқ ташкилот томонидан Эксперт комиссияси тўғрисида низом ишлаб чиқилади ҳамда тегишлича архив иши ҳудудий бошқармаси билан келишилган ҳолда суд раиси томонидан тасдиқланади. Download 79.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling