"тасдиқлайман" Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди раиси Б. Сатвалдиев 04. 01 2023 йил


-боб. ЭК ҳуқуқлари ва мажбуриятлари


Download 79.47 Kb.
bet3/3
Sana24.03.2023
Hajmi79.47 Kb.
#1290222
1   2   3
Bog'liq
иқтисодий суд ЭК 2023

3-боб. ЭК ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
10. ЭК қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ҳужжатларни ташкил этиш, ҳужжатлар қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказиш ва архив сақловига топширишга тайёрлаш масалаларига масъул ходимларга, таркибий бўлинмаларга иш юритишда ўрнатилган талабларга мувофиқ кўрсатмалар бериш;
таркибий бўлинмалар раҳбарларидан тегишли архивга сақлаш учун топширилиши лозим бўлган ҳужжатларнинг қидирувини ташкил этишни ва улар йўқолган ҳолатда ёзма тушунтириш тақдим этишни талаб қилиш;
таркибий бўлинмалардан ҳужжатлар қимматлилигини ва сақлов муддатларини аниқлаш учун зарур маълумот ва хулосаларни сўраб олиш;
комиссия йиғилишларида иш юритиш ёки архив ишига масъул шахсларнинг иш юритишда ҳужжатларни расмийлаштириш ва йиғмажилдларни шакллантириш сифати, доимий ва узоқ муддат сақланадиган ҳужжатларнинг ҳисоби юритилиши ва сақланиши тўғрисида ахборотларини тинглаш;
комиссия йиғилишларига маслаҳатчи ва экспертлар сифатида тегишли ташкилотларнинг мутахассисларини, архив ходимларини таклиф қилиш;
архивларда иш юритиш ҳолати бўйича ўтказиладиган соҳавий ҳамда ҳудудий ўрганишларда ва текширишларда иштирок этиш;
комиссия ваколатига доир масалалар юзасидан ташкилот раҳбариятини хабардор қилиш.
11. ЭК:
«Архив иши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда архив иши ва иш юритиш бўйича бошқа қонунчилик ҳужжатларини бажаришга;
ҳужжатлар бўйича иш юритишни ташкил этиш, ҳужжатлар қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказиш ва архив сақловига топширишга тайёрлаш масалаларининг назоратини амалга оширишга;
комиссия йиғилишларида иш юритиш ёки архив ишига масъул шахсларнинг иш юритишда ҳужжатларни расмийлаштириш ва йиғмажилдларни шакллантириш сифати, доимий ва узоқ муддат сақланадиган ҳужжатларнинг ҳисоби юритилиши ва сақланиши назоратини амалга оширишга;
комиссия мажлисларида қабул қилинган қарорларнинг ўз вақтида бажарилиши юзасидан назоратни амалга оширишга мажбурдир.
4-боб. ЭК ишини ташкил этиш
12. ЭК суд раиси буйруғига асосан таркибий бўлинмаларнинг юқори малакали мутахассисларидан, раҳбар ходимлардан бири раислигида тайинланади.
ЭК таркибига Қўрғонтепа тумалараро иқтисодий суди иш юритувчиси, архивариуси ёки архивга масъул шахс, бош ҳисобчи, кадрлар ишига масъул ва юқори малакали мутахассислар киритилади.
Комиссия котиблиги Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди иш юритувчи ёки архив хизмати ходими (архив учун масъул шахс)га юклатилади.
13. ЭК ташкилот биринчи раҳбарига иш фаолияти натижалари тўғрисида йилига камида икки марта ҳисобот беради.
14. ЭК фаолияти ва ваколатига тегишли масалалар заруратга кўра, лекин йилига камида икки мартадан кам бўлмаган ҳолда ўтказиладиган йиғилишларида кўриб чиқилади.
15. ЭК йиғилишлари баённома билан расмийлаштириб борилади.
16. ЭК йиғилиш баённомалари раис, комиссия котиби томонидан имзоланади ва суд раиситомонидан тасдиқланади.
17. ЭК иш юритувини олиб бориш ва унинг ҳужжатларини сақлаш комиссия котибига юклатилади.
18. ЭК йиғилишларида қабул қилинган қарор комиссия аъзоларининг ярмидан кўпи иштирок этганда ҳуқуқий кучга эга бўлади.
19. ЭК қарори хар бир масала (ҳужжат) бўйича алоҳида, йиғилишда иштирок этаётган комиссия аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлганда ЭК раиси ҳал қилувчи қарор қабул қилади.
Ҳал қилувчи овозга фақат комиссия аъзолари эга. Таклиф қилинган маслаҳатчи ва экспертлар маслаҳат бериш ҳуқуқига эга.
5-боб. Якунловчи қоидалар
21. ЭКни тугатиш ёки қайта тузиш суд раиси қарорига кўра амалга оширилади.
22. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.
23. ЭК фаолиятида юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.

М А Ъ Қ У Л Л А Н Д И”


Қўрғонтепа туманлараро
иқтисодий суди ЭК баённомаси
2023 йил 04 январь
№ ___ баённомаси
Download 79.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling