“тасдиқлайман” Самарқанд шаҳар ҳокими ўринбосари А. Маматов


Download 16.56 Kb.
Sana16.06.2023
Hajmi16.56 Kb.
#1494903
Bog'liq
йигилиш баёни


“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Самарқанд шаҳар ҳокими

ўринбосари


___________ А.Маматов

2020 йил “___” ноябрь


Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини шаҳарда кенг жамоатчиликка етказиш ишларини “маҳаллабай” ташкил этиш бўйича шаҳар штаби йиғилишининг
Б А Ё Н И


2020 йил 2 ноябрь Самарқанд шаҳри

Раислик қилувчи:




А.Маматов – Самарқанд шаҳар ҳокими
ўринбосари



Иштирок этганлар:




Шаҳар штаби аъзолари (рўйхат бўйича)






КУН ТАРТИБИ


Самарқанд шаҳар ҳокимлигининг 2020 йил 29 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2020 йил 23 октябрдаги “Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-мохияти ва ахамиятини кенг жамоатчиликка “маҳаллабай” етказишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 7-сон йиғилиш (27.10.2020 й. 02-3041-сонли) баёни ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 01-33/107 сонли хати ҳақида
(А.Маматов, Ш.Эшанкулов, А.Рахматуллаев, Х.Нуруллаев, А.Маматов)

Мамлакатимизда давлат раҳбарининг ташаббуси билан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида халқ манфаатларига қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар мазмун-моҳияти ва аҳамиятини шаҳримиз аҳлига етказиш, белгиланган тарғибот тадбирларини юқори даражада ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2020 йил 23 октябрдаги “Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка “маҳаллабай” етказишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 7-сон йиғилиш (27.10.2020 й. 02-3041-сонли) баёни ижросини таъминлаш мақсадида йиғилиш:




ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар:
Шаҳар штаби учун Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш шаҳар бўлимидан алоҳида хона ҳамда етарли миқдорда компьютер техникаси ва офис жиҳозлари ажратилгани,
Аҳолини юртимизда ва дунёда бўлаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий вазиятдан хабардор қилиш мақсадида маҳаллалар кесимида шаҳар тарғибот гуруҳлари шакллантирилгани маълумот учун қабул қилинсин.
2. Шаҳар Халқ таълими ва Мактабгача таълим бўлимлари ҳамда Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси мактаблар, мактабгача таълим муассасалари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда ҳар куни дарс бошланишидан олдин 10-15 дақиқа (икки сменали таълим муассасаларида ҳам дарсдан олдин) таълим муассасалари ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини ҳамда танаффус вақтларида Ватан ҳақидаги қўшиқлар ва шеърларнинг (радио овозда) эшиттирилишини ташкил қилсин.
3. Шаҳар ҳокимлиги матбуот котиби (А.Пўлатов) тарғибот гуруҳлари томонидан шаҳарда ўтказилаётган тадбирлар ҳақидаги маълумотларни босма ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда тезкорлик билан ёритилишини ташкил этсин.
4. Шаҳар ҳокимининг ўринбосари (Ш.Эшанкулов) ташкилот ва идораларда, хусусан, шаҳар ҳокимлигида, ҳар ҳафтада бир маротаба “Сиёсий (Маърифат) соат”ни ўтказишни ташкил этсин.
5. Шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бўлими (Ж.Нурманов) ва Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими (Р.Саитназаров) Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими билан оммавий спорт тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ҳар бир маҳаллага мураббийларни бириктирсин ва ҳар куни кенг жамоатчиликнинг пиёда юриш тадбирларини кенг тарғиб этиш чораларини кўрсин.
6. Шаҳар маданият бўлими маҳаллаларда ташкил этилган тағибот тадбирларида маҳалланинг ўзида бўлган хонандаларни жалб этиш чораси кўрсин.
7. Мазкур йиғилиш баёни ижросини назорат қилиш шаҳар Нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси, штаб раҳбари А.Мухитдинов зиммасига юклатилсин.


Баённомани расмийлаштирди Х.Нуруллаев
Download 16.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling