Тасдиқлайман самарқанд вилояти ҳокими Э. Турдимов


Download 457 Kb.
bet1/10
Sana23.02.2023
Hajmi457 Kb.
#1223736
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
СамДУ Йўл харита 12 02 2020 охирги-2 (2)


ТАСДИҚЛАЙМАН
Самарқанд вилояти ҳокими
______________Э.Турдимов

“_______”__________ 2020 йил



ТАСДИҚЛАЙМАН
Таълим сифатини назорат қилиш
Давлат инспекцияси бошлиғи
______________У.Н.Ташкенбаев
“_______”__________ 2020 йил

ТАСДИҚЛАЙМАН
Олий ва ўрта махсус
таълим вазири
______________И.У.Маджидов
“_______”______________ 2020 йил



Самарқанд Давлат университетида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ривожлантириш бўйича 2020 йил учун
ЙЎЛ ХАРИТАСИ

т/р

Чора-тадбирлар дастури (“Йўл харитаси”)нинг асосий йўналишлари

Амалга ошириш ва натижаларга эришиш чора-тадбирлари

Молиялаштириш манбалари

Ишлаб чиқиш муддати

Масъуллар:
-Олий таълим ташкилотидан;
-ОЎМТВдан
- вазирлик ва
идоралардан

I. Ўқув жараёни

1.1

Индивидуал таълим траекторияларига асосланган, талабаларда креатив фикрлаш, амалий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган ўқув режалар ишлаб чиқиш орқали талабалар қизиқишлари ҳамда таълим дастурларини иш берувчиларнинг талабларини инобатга олган ҳолда такомиллаштириш.

1. Университетда ўқитилаётган таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари ўқув режаларини номутахассислик фанларини камайтириш ва танлов фанлари улушини ошириш ҳисобига такомиллаштириш.

Маблағ талаб этилмайди

2020 йил февраль-апрель

Ўқув ишлари бўйича проректор (А.Солеев), факультет деканлари

2. Таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида ўқитилаётган фанлар бўйича фан дастурларини иш берувчи корхоналар муаммолари ҳамда хорижий тажрибалар асосида қайта шакллантириш.

2020 йил
май-июнь

1.2

Олий таълим билан қамраб
олиш даражасини ошириш мақсадида иқтисодиёт тармоқлари ва кадрлар буюртмачиларининг талаблари ва эҳтиёжлари асосида янги таълим йўналишларини очиш.

1. Минтақадаги касб ва мутахассис-ликларга бўлган талаб-эҳтиёжларни қоплаш мақсадида аниқ баланс ҳисоб-китобларни амалга ошириш.

Маблағ талаб этилмайди

2020 йил
февраль

Ректор (Р.Халмурадов), ўқув ишлари проректори (А.Солеев),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



2. Университетда истиқболли аграр, техник-муҳандислик, фундаментал ва рақамли тиббиёт, ҳуқуқ ва хорижий тиллар соҳалар бўйича, яъни 5140800-Геология, 5330600-Дастурий инжиниринг, Инженер механик, 5240100-Юриспруденция (соҳалар бўйича), 5230700-Банк иши, 5410300-Ўсимликлар ҳимояси ва карантин каби бакалавр таълим йўналишларида кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш.

Давлат бюджети маблағлари
ва университет бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан

2020 йил
сентябрь

3. Қуйидаги магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш: 5А110401-“Аниқ ва табиий фанлар ўқитиш методикаси (биология)”, 5А110601-“Ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш методикаси (тарих)” 5А110101-“Аниқ ва табиий фанлар ўқитиш методикаси (математика)”, 5А120502-“фалсафа (соҳалар бўйича)” мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш.

Давлат бюджети маблағлари
ва университет бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан

2020 йил
сентябрь

1.3

Университет тузилмасида янги “Инновацион агро-технологиялар” факультетини очиш.

Университет тузилмасига “Инновацион агро-технологиялар” факультетини киритиш, Агротупроқшунослик, Доривор ўсимликлик-ларни етиштириш ва қайта ишлаш технологияси таълим йўналиш-лари ва 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб “Мевачилик ва узумчилик”, “Сабзавотчи-лик, полизчилик ва картошкачилик” ва “Иссиқхона хўжалигини ташкил этиш ва юритиш” таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш, мазкур йўналишларни факультет таркибига киритиш.

Давлат бюджети маблағлари
ва университет бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан

2020 йил, февраль-сентябрь

Ректор (Р.Халмурадов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

1.4

2020-2021 ўқув йилидан ўқиш муддати уч йил этиб белгиланган таълим йўналишларининг ўқув режалари ва фан дастурларини янгидан ишлаб чиқиш.

1. Университетда мавжуд Мусиқа таълими, Жисмоний маданият, Технологик таълим, Чақириққача ҳарбий таълим, Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси йўналишларининг ўқиш муддатини уч йилга мўлжаллаб ўқув режалари ва фан дастурларини янгидан ишлаб чиқиш.

Маблағ талаб этилмайди

2020 йил
июн-июль

Ректор (Р.Халмурадов), ўқув ишлари проректори (А.Солеев)

1.5

2020-2021 ўқув йилидан бошлаб ташкил этилган халқаро таьлим дастурлари факультетида янги бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахассислигида хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари бўйича ўқитишни ташкил қилиш.

1. Қўшма дастурларга ўқишга талабгорлардан ҳужжат қабул қилиш, танлов ўтказиш ва ўқув жараёнини ташкил қилиш.

Давлат бюджети маблағлари
ва университет бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан

2020-2021 ўқув йили давомида





Ректор (Р.Халмурадов), ўқув ишлари проректори (А.Солеев)
Ректор (Р.Халмурадов), проректорлар (А.Солеев, М.Носиров), халқаро таълим дастурлари факультети декани (Т.Ражабов)

2. Хорижий таълим дастурлари бўйича ишлаб чиқилган ўқув режалари асосида ўқув жараёни графигини ишлаб чиқиш.

Маблағ талаб этилмайди
Маблағ талаб этилмайди



2020-2021 ўқув йили давомида



3. Ўқув жараёнига жалб қилинадиган профессор-ўқитувчиларни танлаш.

4. Ўқув жараёнига хорижлик профессор-ўқитувчилар ва олимларни жалб этиш.

Давлат бюджети маблағлари
ва университет бюджетдан ташқари маблағлари

2020 йил давомида

1.6

Талабалар билимини баҳолаш тизими технологияларини такомиллаштириб бориш ва холисоналигини таъминлаш, фанларни ўзлаштиришда талабалар орасида соғлом рақобатни ривожлантириш механизмларини ишлаб чиқиш.

1. Университетда ташкил этилган “Назоратларни ташкил қилиш ва баҳолаш бўлими” фаолиятини объектив баҳолаш усулларини жорий қилиш орқали такомиллаштириб бориш.

Маблағ талаб этилмайди

2020 йил давомида



Ўқув ишлари бўйича проректор (А.Солеев), кафедра мудирлари,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги

Университетда ташкил этилган “Назоратларни ташкил қилиш ва баҳолаш бўлими” ходимларининг ойлик маошларини профессор-ўқитувчилар ойлик маошларига тенглаштиришга эришиш.

Давлат бюджети маблағлари
ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан

2020 йил давомида


Download 457 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling