III. Бошқарув кадрлар салоҳияти ва педагог кадрлар сифат таркиби
3.1
|
Раҳбар ходимларни мақсадли тайёрлаш
|
1. Раҳбар ходимларни мақсадли тайёрлаш бўйича кадрлар заҳира мактабини шакллантириш.
|
Маблағ талаб этилмайди
|
2020 йил давомида
|
Ректор
(Р.Халмурадов)
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
|
2. Заҳира мактабида эришган натижаларига кўра кадрларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида мақсадли ўқишга тавсия қилиш, уларни хорижий мамлакатларнинг нуфузли ОТМларида малакасини оширишини йўлга қўйиш.
|
“Эл-юрт умиди” жамғармаси ва университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан
|
3.2
|
Педагог кадрларнинг сифати ва педагогик маҳоратини ошириш
|
1. Профессор-ўқитувчиларнинг масофавий малака ошириш тизими кўламини кенгайтириш.
|
Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан
|
2020 йилдан доимий
|
Ректор (Р.Халмурадов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
|
2. Профессор-ўқитувчиларнинг узлуксиз малака оширишлари учун шароитлар яратиш.
|
3. Бошқарув кадрлар ва профессор-ўқитувчиларнинг фаолияти самарадорлиги индикаторларини такомиллаштириш.
|
4. Фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари асосида ҳар йили профессор-ўқитувчилар, кафедра мудирлари, факультет деканлари ва соҳа проректорларининг рейтингини эълон қилиш.
|
Маблағ талаб этилмайди
|
5. Рейтинг натижалари асосида рағбатлантириш тизимини жорий қилиш
|
Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан
|
6. Иқтисодиёт ва бизнес факультети негизида иқтисодиёт таълим йўналиши ўқитувчилари малакасини замон талабига мувофиқлаштирувчи амалий ўқув ва малака ошириш курслари ташкил қилиш.
|
|
|
|