Тасдиқлайман самарқанд вилояти ҳокими Э. Турдимов


X. Олий таълим ташкилотида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш


Download 457 Kb.
bet10/10
Sana23.02.2023
Hajmi457 Kb.
#1223736
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
СамДУ Йўл харита 12 02 2020 охирги-2 (2)

X. Олий таълим ташкилотида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш

10.1

Таълим жараёнида коррупцион “жозибадорлиги-ни” келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этиш бўйича таклиф бериш.

Олий таълим муассасаларининг педагогик йўналишларида алоҳида иқтидор талаб этиладиган йўналишларга талабаларни қабул қилиш, ижодий имтиҳонлардан ташқари, ДТМ тест синовлари орқали қабул қилишни йўлга қўйиш:
5111100 – Мусиқа таълими;
5112000 – Жисмоний маданият;
5110800 – Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси;
5151201 – Амалий санъат: бадиий кулолчилик;
5150711 – Чолғу ижрочилиги: халқ чолғулари (рубоб прима, қашқар ва афғон рубоби);
5150801 – Рангтасвир: дастгоҳ;
5610535 – Спорт фаолияти (хотин-қизлар спорти йўналиши бўйича);
5610518 – Спорт фаолияти: таэквондо;
5150602 – Вокал санъати: анъанавий хонандалик;
5151204 – Амалий санъат (халқ амалий безак санъати ва реставрацияси).

Маблағ талаб қилинмайди

2020 йил,
март

Ректор (Р.Халмурадов),
Ўқув ишлари бўйича проректор (А.Солеев), Давлат Тест Маркази

10.2

Таълим соҳасидаги мавжуд тартиб қоидалар, мезонлар (низом, қарор ва ҳ.к.) таркибидаги коррупцияга мойил жиҳатларини таҳлил этиш ва таклифлар киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муссасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги низом талабларини таҳлил этиш ва коррупцияга мойил бўлган бандларни ўзгартириш бўйича таклиф киритиш.

Маблағ талаб қилинмайди

2020 йил,
Март-апрель

Ректор (Р.Халмурадов),
Ўқув ишлари бўйича проректор (А.Солеев)

10.3

Республикадаги тожик, қозоқ, туркман ва қирғиз тилларида ўқитиладиган мактабларнинг битирувчиларини қабул қилиш жараёнида инсон омили таъсирини йўқотиш.

Ўқитиш тожик, қозоқ, туркман ва қирғиз тилларида олиб бориладиган айрим таълим йўналишлари кириш имтиҳонларини қабул қилиш тартиби”га ўзгартириш киритиб, тожик, қозоқ, туркман ва қирғиз тилларида ўқитиладиган мактабларнинг битирувчиларини қабул қилиш, улар учун кириш синовларини давлат тест маркази томонидан ўтказилишини таъминлаш бўйича таклиф бериш.

Маблағ талаб қилинмайди

2020 йил
февраль

Ректор (Р.Халмурадов),
Ўқув ишлари бўйича проректор (А.Солеев)

10.4

Талабалар жорий билимини баҳолаш жараёнини ўтказувчи шаффоф, адолатли тузилма ва механизмни, шу жумладан муайян фандан дарс берган педагогнинг якуний назорат жараёнларидаги иштирокини истисно этадиган тизимни тўлиқ жорий этиш.

1. Олий таълим муассасалари тузилмасига “Назоратларни ташкил этиш ва баҳолаш бўлими”ни киритиш, бўлимда фаолият кўрсатадиган ходимларга юқори маошлар белгилаш.

Давлат бюджети ҳисобидан

2020 йил,
март-апрель

Ректор (Р.Халмурадов),
Ўқув ишлари бўйича проректор (А.Солеев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

2. Низом талаблари асосида фанлардан якуний назоратлар учун саволлар жамланмаси ва вариантларни тайёрлаш, назоратлар жадвалини тузиш ва жадвал асосида имтиҳонларни ўтказиш, ёзма ишларни шифрлаб, турдош ОТМларга юбориш орқали талабалар билимини холисона баҳолаш, мазкур жараёнларда машғулот олиб борган ўқитувчининг иштирок этмаслигини тўлиқ таъминлашга эришиш.
3. 1-2 курс талабалари 2020 йилида тўлиқ қамраб олинишига эришиш.
4. 3-курс талабалари 2020-2021 ўқув йилида қамраб олишга эришиш.

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

5. Талабалар билимини баҳолашда назорат турларини камайтириш, жумладан, гуманитар ва табиий илмий фанлар блокидаги фанлардан оралиқ назорат турини бекор қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 9 августдаги 19-2018-сон буйруғи билан тасдиқланган «Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш тизими тўғрисида»ги Низомга оралиқ назоратларни бекор қилиш бўйича ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклифлар тайёрлаш.

Маблағ талаб этилмайди

2020 йил,
март

10.5

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига Республика Олий таълим муассасалари тузилмасига “Назоратларни ташкил этиш ва баҳолаш бўлими”ни киритиш бўйича таклиф бериш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги 3775-сон “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг 4 бандидаги белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш.

Маблағ талаб қилинмайди

2020 йил,
март

Ректор (Р.Халмурадов),
Ўқув ишлари бўйича проректор (А.Солеев)

10.6

Магистратура қабул қилиш жараёнида ва Олий таълим муассасаларида Якуний давлат аттестация назоратларини ўтказишда коррупцияни инкор қиладиган тизимни жорий қилиш бўйича таклиф бериш.

Магистратурага қабул қилиш ва Олий таълим муассасаларида Якуний давлат аттестация назоратларини ўтказишни Давлат тест маркази орқали амалга ошириш.

Маблағ талаб қилинмайди

2020 йил,
Март-июн

Ректор (Р.Халмурадов),
Ўқув ишлари бўйича проректор (А.Солеев)

10.7

Университет профессор-ўқитувчилар фаолиятини мунтазам мониторинг қилиб борилишини йўлга қўйиш.

1. “Педагог талаба нигоҳида” сўровномасида салбий натижа кўрсатган профессор-ўқитувчилар билан меҳнат шартномасини бекор қилишгача бўлган интизомий чора кўриш юзасидан ҳуқуқий асос яратиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Маблағ талаб қилинмайди

2020 йил,
апрель

Ректор (Р.Халмурадов),
Ўқув ишлари бўйича проректор (А.Солеев)

2. Дарс берган гуруҳида талабаларнинг ўзлаштириш кўрсаткичи паст бўлган профессор-ўқитувчилар билан меҳнат шартномасини бекор қилишгача бўлган интизомий чора кўриш юзасидан ҳуқуқий асос яратиш бўйича таклифлар тайёрлаш.



Ректор Р.И.Халмурадов


Download 457 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling