"Тасдиқлайман" сонли дмтм мудираси
Download 25.83 Kb.
|
Жисмоний тарбия йўриқчисининг иш режаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бажариладиган ишлар мазмуни Вақти
- 2.Мактабгачатаьлиммуассасаси тарбияланувчиларибиланолиббориладиган ишлар
- 3. Ота-оналар билан олиб бориладиган ишлар
- 4.Тарбиячи билан ҳамкорликдаги бажариладиган ишла
- Соғломжон ─ полвонжон”
__ -сонли ДМТМ мудираси ______________ ____тумани Мактабгача таълим бўлими _____-сонли Давлатмактабгача таълим муассасаси Жисмоний тарбия йўриқчисининг 20 ─20 ўқув-йилига мўлжалланган ИШ РЕЖАСИ
Жисмоний тарбия йўриқчиси: ___________________
СПОРТ БАЙРАМЛАРИ СЦЕНАРИЙЛАРИ “Соғломжон ва полвонжон” қувноқ эстафета (4-5 ёш учун) Этафетада болалардан икки жамоа (ярим доира, тўғри саф, тўлқинсимон ва бош.) саф тортиб мусиқа садолари остида майдончага кириб келадилар (қўлларида гул, байроқ лента ва шунга ўхшаш буюмлар бўлиши мумкин) ва бошловчи ишораси билан шартларни бажаришга киришадилар. 1-шарт.“Тезликни ошир” бунда болалар белгиланган масофага тез югуриб ортларига қайтадилар. 2-шарт.“Эпчил қуёнлар” болалар икки оёқлаб сакраб белгиланган масофага боришлари ва ортларига ҳам сакраб қайтишлари керак. 3-шарт.“Тўпни узат” бунда болалар зич ҳолатда, бир бирларига яқин турадилар ва қўлларини тепага кўтариб тўпни шеригига узатади.Тўп етиб борган иштирокчи сафнинг олдига келиб тўпни яна узатиб юборади ва шу тариқа то биринчи турган қатнашчи охирига боргунча давом этади. 4-шарт.“Буюмга тегиб кетма” бу шартда иштирокчилар илон изи қилиб териб қўйилган буюмлардан (кегли, пирамидка, устунча) уларга тегмасдан маррагача югуриши ва илон изи бўйлаб қайтиши керак. 5-шарт.“Гардишдан сакра” юу шартда иштирокчилар кетма кет қўйилган гардишлардан сакраб бориб саватга тўп ташлайдилар ва ортга тўғри югуриб қайтадилар. Юқоридаги шартларни яхши ва бехато бажарган гуруҳ ғолиб саналади ҳамда икки жамоалар ҳам эсдалик совғалари билан тақдирланадилар. Болалар ютишга ҳам ютқазишга ҳам руҳан тайёр бўлишлари лозим. Жисмоний тарбия мураббий буни инобатга олиши ва иштирокчиларни тўғри йўналтириши лозим. Эстафета сўнгида албатта мусиқий чиқишларни амалга ошириш болалардаги чарчоқни ёзишга хизмат қилади. “Соғломжон ─ полвонжон” (5-6 ёш учун) 1-шарт:“Мўлжалга ол!” бунда болалар белгиланган масофага қўлларида тўп билан тез югуриб, саватнинг ичига тўпни тушириб, ортларига қайтадилар. 2-шарт:”Кенгуру”иштирокчилар қоп шаклидаги халтачани кийиб кенгуруга ўхшаб сакраган ҳолда маррага бориб сакраган ҳолда қайтиб келадилар. 3-шарт: “Ким чаққон” қатнашчилар тўпни оёқлари орасига қистириб олиб маррага етиб олгач, тўпни қўлларига олиб югуриб ортга қайтадилар. 4-шарт.“Қайси жамоа биринчи” бу шартга тарбиячи аввалдан тайёргарлик кўради. Майда моторика иштирок этадиган ушбу шартда иштирокчилар жамоа бўлиб ишлайдилар, дарахтни истаган барг ва гул ёки мевалар билан безашлари лозим. 5-шарт.“Айланиб ўт!” бу шартда иштирокчилар илон изи қилиб териб қўйилган буюм (кегли)лар орасидан маррагача тўпни ерга уриб бориб келадилар. 6-шарт.“Буюмни уриб тушир!” бу шартда иштирокчилар қатор қилиб териб қўйилган буюм (кегли)ларни тўп билан уриб йиқитадилар.Эстафета қувноқ кайфиятда якунланади. Download 25.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling