"Тасдиқлайман" сонли дмтм мудираси


«Отам, онам ва мен спортчилармиз »


Download 25.83 Kb.
bet2/3
Sana14.02.2023
Hajmi25.83 Kb.
#1199000
1   2   3
Bog'liq
Жисмоний тарбия йўриқчисининг иш режаси

«Отам, онам ва мен спортчилармиз » мавзусидаги
Оилавий спорт байрамининг
сценарийси

Ўтказиладиган сана: ──────────────


Ўтказиш вақти: ──────────────
Ўтказиш жойи: ──────────────


Дастур мақсади: болаларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш, ёш авлодни жисмонан баркамол, бақувват ва соғлом бўлишига, чиниқишига, умумий иш қобилиятинингўсишига эришиш, оила манфаати учун ҳаракат қилиши, спорт билан шуғулланиши кундалик турмуш тарзига сингдириш, ота─оналар билан спорт иншоотларига қатнашиш ва улар учун ажратилган спорт жихозларидан унумли фойдаланиш,


Мусобақа иштирокчилари
4та, ота─она ва болалардан ташкил топган жамоалар, (майдон шарлар ва гуллар билан безатилган, оилаларнинг шиорлари илинган)

Бошловчи:
Соғлом турмуш тарзин қур,
Спорт билан олға юр.
Ўйна, сакра, чоп, югур
Юрт байроғин олға сур!

─Ассалому алайкум, азиз меҳмонлар ва мусобақамиз иштирокчилари. Ёш авлодни баркамол этиб тарбиялашда спорт бу асосий воситадир. Болажонлар орангизда спортни ёқтирмайдиган болалар йўқ бўлса керак ─а? (болалар жавоблари)


Нимжон: мен ёмон кўраман спортни, чунки спорт билан шуғулланишни ҳечам ҳохламайман ва тезда чарчаб қоламан.
Бошловчи: Нимжон сен спорт билан шуғулланмайсан, агар сен спорт билан доимо шуғуллансанг, ҳечам чарчаб қолмайсан, спорт билан мунтазам шуғулланувчи болаларга касалликлар ҳечам яқин юрмайди, доимо соғлом ва бақувват бўлишади, ишонмасанг спорт байрамини томоша қил!.
─ биз бугун оилавий жамоа бўлиб спорт билан шуғулланамиз.

1- шарт: “Тўпни саватга тушириш” Оилавий жамоалар. 1.Ота, 2.Она, 3.Болалар саватдаги тўплар сонига кўра ҳолиб жамоа аниқланади.
-марҳамат, Оилавий жамоалар омад сизга ёр булсин!
Уйғониб эрта тонгда,
Соғлиқ бўлсин деб танда,
Спортни қилма канда,
Соғ бўласан ўшанда!

2 – шарт “Арқончада сакраш” қайси жамоанинг иштирокчилари кўп сакраса ўша ғолиб чиқади.

Ўзбегим ўғлонлари


Спортчи полвонлари
Дунёга донг таратган
Юртим қаҳрамонлари
Бокс, кураш футболда
Сузиш ва волейболда
Ютуқлари беҳисоб,
Юртим ор─виждонлари!


Download 25.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling