ва қурилишни техник кузатиш бўлими ходимларининг функционал вазифалар
Бўлим бошлиғи:
Вазифалари:
Бўлим иш фаолияти устидан умумий раҳбарлик ва назорат ишларини олиб боради.
Муассаса томонидан қурилиш олиб борилаётган барча объектлардаги ишларнинг бориши ва сифати учун масъулдир.
Лойиҳа институтлари билан бўладиган алоқаларни назорат қилиб боради.
Давлат ва ишчи қабул комиссияларининг далолатномаларини тайёрлаш ҳамда фойдаланувчи ташкилотларга топширишида иштирок этади.
Бўлимнинг умумий ишларига раҳбарлик қилади, бўлим ходимларининг интизомий ва меҳнат фаолиятидаги камчиликлари учун жавобгар ҳисобланади.
Бўлим фаолиятига техникавий янгилликларни ва янги қурилиш меъёрлари (ШНК)ни жорий қилади.
Сув хўжалик иншоотлари қурилишини бошланишдан олдин, лойиҳани жойига кўчириш, қурилиш майдони чегараларини аниқлаш, репер ва геодезик белгиларни текшириш, иншоотларни асосий ўқларини белгилаш, муҳандислик қурилмаларни ўрнини аниқлашда қатнашади.
Бўлимдаги ходимлар бажарган ишлари юзасидан умумий назорат қилади.
Билиши шарт:
Барча гидротехник иншоотлари эксплуатацияси бўйича йўриқномалар, ҚМК ва ШНК талабларига мувофиқ барча керакли ҳужжат қоидалар, меъёрий хужжатларни ва уларнинг техник кўрсаткичларини билиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |