Малака талаблари:
Соха бўйича камида 5 йил меҳнат стажига эга бўлган, муҳандис-гидротехник мутахассислиги, олий маълумотли бўлиши шарт.
Етакчи мутахассислар:
Вазифалари:
Гидротехник иншоотларни, каналларни техник холатини таъминлаш ва назорат қилиш, каналлар ва гидротехника иншоотларининг техник холатини яхшилаш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича ишларни амалга ошириш;
Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини мукаммал ўрганиб чиқиш;
Ғолиб пудратчи ташкилот ва лойиҳачи ташкилот вакили билан биргаликда реперларни қабул қилишда иштирок этиш;
Объектнинг барча кўрсаткичлари акс эттирилган панони тайёрлатиб, илдириб қўйиш;
Бажариш жадвалидаги ҳажмларни амалга ошириш учун етарли миқдордаги механизмларни объектга жалб қилинишини таъминлаш ва ишларни ташкил этиш.
ҚМК ва ШНК талабларига мувофиқ барча керакли ҳужжат ва журналларни пудратчи ташкилот билан биргаликда расмийлаштириш.
Объектда ишларни лойиҳавий кўрсаткичлар бўйича сифатли бажарилишини доимий назорат қилиб, амалда бажартириш;
Ишчи қурувчилар учун барча шароитларни яратилишини ташкил қилдириш;
Иш фронтини таъминлашда юзага келган муаммоларни пудратчи ташкилот, эксплуататсия қилувчи ташкилот билан биргаликда ҳал этиш;
Ҳар ой якунида бажарилган ишларни Ф-2 кўринишида қабул қилиб, барча ижро ҳужжатлари билан “Сувқурилишинвест” давлат муасссасасига тақдим қилинишини таъминлаш;
Объектда бажарилаётган ишлар тўғрисида “Сувқурилишинвест” давлат муассасасига кунлик ахборот бериш;
Ўзига бириктирилган обектларда бажарилган иш ҳажмлари ва ижро ҳужжатларининг тўғри расмийлаштирилганига жавобгар ҳисобланади,
Билиши шарт:
Барча гидротехник иншоотлари эксплуататцияси бўйича йўриқномалар, ҚМК ва ШНК талабларига мувофиқ барча керакли ҳужжат қоидалар, меърий хужжатларни ва уларнинг техник кўрсаткичларини билиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |