Тасдиқлайман” Сув хўжалиги вазири ўринбосари- сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги Бош директори Д. Ходжиахмедов “ ” 2022 йил “Сувқурилишинвест” давлат муассасаси


Download 65.02 Kb.
bet16/24
Sana25.02.2023
Hajmi65.02 Kb.
#1227916
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   24
Bog'liq
Вазирлик тасдиклайдиган Малака талаблари

Малака талаблари:
соҳа бўйича камида 3 йил меҳнат стажига эга бўлган, мутахассислиги олий маълумотли бўлиши шарт.

ТАСДИҚЛАЙМАН”



Сув хўжалиги вазири ўринбосари-
Сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги Бош директори

_____________Д.Ходжиахмедов

“____”____________2022 йил

Сувқурилишинвест” давлат муассасаси


танлов савдоларини ташкил этиш ва хўжалик-шартнома муносабатлари бўлимининг функционал вазифалари


Бўлим бошлиғи:



КОДП-2017 бўйича тартиб рақами

1926

Касбларнинг миллий стандарт классификатори бўйича коди

1229

Ходим категорияси

Х

Талаб этиладиган маълумоти

О/М



Вазифалари:
Бўлим иш фаолияти устидан раҳбарлик ва назорат ишларини олиб боради.
Объектни лойиҳалаштириш ва қурилиш, таъмирлаш ишларини бажарувчи пудратчиларни танлаш бўйича савдоларини ташкил этади, ўтказади.
Пудрат савдолари ва эркин савдоларни ташкил этади ҳамда ўтказилишини таъминлайди.
Лойиҳа ташкилотлари томонидан тақдим этилган иншоотларнинг аниқ қийматини ҳисоб-китоб қилишида қурилиш хом ашёларига қўлланилган нархларни тахлил қилади ва пудрат савдоларига тақдим этади.
Янги тузилаётган дастурни шакллантиришда ва уни юқори турувчи вазирликлар томонидан тасдиқдан ўтишида бевосита иштирок этади.
Танловга тақдим этилаётган ҳужжатларни ўрганади, танлов ҳужжатларни ишлаб чиқишда, танлов савдоларини ташкил этишда қатнашади, ҳужжатларни расмийлаштиришда қонунийликни таъминлайди.
Давлат корхоналари томонидан ажратилаётган қурилиш ҳом ашёларини пудратчилар томонидан ўз вақтида олинишини назорат қилади, олинган қурилиш ҳом ашёлари бўйича маълумот тайёрлайди.
Танлов савдоларига тақдим этилаётган ҳужжатларни ўрганиш, танлов хужжатларини ишлаб чиқишда ва ўз вақтида танлов савдоларини ташкил этишда қатнашади, танлов савдолари ғолиби томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганади, камчиликлар ҳақида ўз вақтида раҳбариятни огоҳлантириб, камчиликларни бартараф этиш, танлов ҳужжатларини сақланишини таъминлайди.
Корхона раҳбари томонидан бўлимга берилган кўрсатма ва топшириқлар асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари, Фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси, вилоят хокимлигининг қарорлари, йиғилиш баёнлари ва бошқа ҳужжатлар, аризалар, ташкилотлардан келган хатлар билан ишлайди.


Билиши шарт:
Сув хўжалиги бўйича давлат қонунларини вазирлик ва юқори ташкилотларнинг буйруқларини, йўриқномаларини, меъёрий хужжатларини ва уларнинг техник кўрсаткичларини билиши шарт. иш юритишнинг замонавий воситаларидан (компютер, факс, ксерокс, сканер, интернет) фойдаланишни ва ўзбек тилини, меҳнатни муҳофаза қилиш, ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларини



Download 65.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling