Малака талаблари:
Меҳнат стажи 3 йилдан кам бўлмаган ва олий маълумотли иқтисодчи ёки муҳандис-иқтисодчи бўлиши шарт.
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
|
Сув хўжалиги вазири ўринбосари-
Сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги Бош директори
|
_____________Д.Ходжиахмедов
|
“____”____________2022 йил
|
“Сувқурилишинвест” давлат муассасаси бирламчи рухсат берувчи,
лойиҳа ва танлов ҳужжатларини тайёрлаш бўлими ходимларининг
функционал вазифалари
Бўлим бошлиғи:
Вазифалари:
Бўлим иш фаолияти устидан умумий раҳбарлик ва назорат ишларини олиб боради
Танлов ўтказиш учун тендер хужжатларини ишлаб чиқиш, танлов ўтказиш тартибларини белгилаш, танловларни эълон қилиш, қатнашчилардан аризаларни қабул қилиш ва рўйхатга олиш, қатнашчиларнинг тендер хужжатларини тайёрлаш ва тақдим этиш, танлов натижалари бўйича материаллар тайёрлаш;
Ўтказиладиган тендер савдолари учун зарур бўлган барча ҳужжатларни тайёрлашга ва тендер савдоларини ўтказиш маркази билан бўладиган шартномаларни тузилишига ва уларнинг бажарилишига масъулдир.
Лойиҳа институтлари ва ташкилотлар билан бўладиган алоқаларни ташкил қилиш ҳамда бажарилишини назорат қилиб боради.
Бўлим фаолиятига техникавий янгиликларни ва янги қурилиш меъёрлари (ШНК)ни жорий қилади.
Келгуси йил лойиҳаларига топшириқ (задание) ларни эксплуататция ташкилотлари билан биргаликда сифатли қилиб тайёрланишига жавобгардир.
Янги бошланадиган лойиҳаларни аннотатцияларини эксплуататция ва лойиҳа ташкилотлари томонидан мукаммал ҳамда пухта ёзилишини таъминланишини назорат қилади;
Бажарилаётган ишлар тўғрисида 10 кунлик, ойлик ва йиллик маълумот ҳамда ҳисоботларни Сув хўжалиги вазирлигига тақдим қилинишига масъулдир;
Билиши шарт:
Капитал қурилиш танловлари тўғрисидаги қоидалари, мелиоратив ҳолатини яхшилаш ишларини бажариш ва шакллантириш бўйича республика, вазирлик ташкилотларини қарорларини билиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |