Тасдиқлайман” Сув хўжалиги вазири ўринбосари- сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги Бош директори Д. Ходжиахмедов “ ” 2022 йил “Сувқурилишинвест” давлат муассасаси
Download 65.02 Kb.
|
Вазирлик тасдиклайдиган Малака талаблари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Билиши шарт
Малака талаблари:
Меҳнат стажи ярим йилдан кам бўлмаган ва олий маълумотли иқтисодчи ёки муҳандис-иқтисодчи бўлиши шарт. Етакчи мутахассис:
Вазифалари: Инвестиция дастури асосида капитал қурилиш объектлари бўйича йиллик манзилий дастурларни тайёрлайди. Объектларни молиялаштириш учун титул варақалари тузиб тегишли ташкилотларда тасдиқлатади. Йил давомида ажратилган лимитлар доирасида манзилий дастурларни қайта расмийлаштириб боради. Йил давомида ажратилган лимитларни ўзлаштирилиши тўғрисида маълумотлар тайёрлайди. Ажратилган маблағлар доирасида буюртмачини сақлаш харажатлар сметасини тайёрлайди. Корхонанинг штатлар жадвалини белгиланган тартибда тузади. Манзилий дастур вазирлик томонидан тасдиқлангандан сўнг : -буюртмачи билан пудратчи ташилот ўртасидаги шартномаларни расмийлаштиради; -пудратчи ташкилотлардан объектларда бажарилган қурилиш-монтаж ишлари ҳисоботларини (реестр, Ф-3 ва ҳисобот жадвалини) ҳар ойнинг 25-чи кунигача қабул қилиб олади; -ҳисоботларни ҳар чоракнинг 2 кунигача вилоят статистик бошқармасига ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига топширилишини таъминлайди. Манзилий дастур тегишли вазирликлар томонидан тасдиқлангандан сўнг дирекция смета харажатлари жадвалини тузиб, раҳбар томонидан тасдиқлатиб ҳисобот бўлимига тақдим этади. Хукуқлари ва мажбуриятлари. Корхона Республика бюджетидан молиялаштирилганлиги сабабли барча бажарилиши лозим бўлган ишларни аниқлаб, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Молия вазирлигига талабномалар тузиб тақдим этади, ажратилган маблағлар асосида харажатлар сметалари тузиб, тасдиқдан ўтказади ва ушбу маблағлардан самарали ва мақсадли фойдаланишни, ортиқча сарф харажатларга йўл қўймасликни доимий назоратга олади. Юқори ташкилотлардан берилган топшириқларни корхона бўйича қандай бажарилаётганини иқтисодий жиҳатдан таҳлил қилиб боради ва натижаси хақида ахборот беради Даромат ва харажатлар сметасини тузиш учун дастлабки маълумотлар ва ҳисоб-китобларни тайёрлаш, маблағларни олиш ва чеклашни, кредит ва бюджет муносабатларини; Капиталларнинг айланишини, истеъмол қилиш даражасини, ташкилотнинг молиявий кўрсаткичларини, нақд пулни, смета-штатга риоя қилган холда ташкилот бўлимларининг молиявий кўрсаткичлари назоратини амалга ошириш; Лавозимлар рўйхатини ишлаб чиқишни, ойлик маошлар жамғармалари ҳисобларини билиши шарт. Билиши шарт: Молиявий фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарорларни, буйруқларни, бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни, услубларни, тартибга солувчи материалларни, харажатлар сметаларини ишлаб чиқиш тартибини, кадрлар тайёрлашни, кредит бериш бўйича аризаларни расмийлаштиришни, давлат бюджетидан молиялаштириш қоидаларини; Моддий, меҳнат ва молиявий харажатлар стандартларини ишлаб чиқишни, белгиланган ҳисобот тайёрлаш муддатларини билиши шарт. Download 65.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling