Бўлим бошлиғи:
КОДП-2017 бўйича тартиб рақами
|
1926
|
Касбларнинг миллий стандарт классификатори бўйича коди
|
1229
|
Ходим категорияси
|
Б
|
Талаб этиладиган маълумоти
|
О/М
|
Вазифалари:
Бўлим иш фаолияти устидан умумий раҳбарлик ва назорат ишларини олиб боради
Муассасанинг хўжалик ва молия, ишлаб чиқариш фаолиятини юритиш учун дастлабки маълумотларни тайёрлаш;
Ишлаб чиқариш учун зарур бўлган моддий, меҳнат ва молиявий харажатлар бўйича хисоб-китобларни амалга ошириш;
Муассаса ва унинг бўлимларининг хўжалик фаолиятини тахлил қилишни амалга ошириш;
Иқтисодиёт режимини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, сарф ва умумий харажатларни бартараф этиш;
Меҳнат ва ишлаб чиқаришни ташкил қилишнинг иқтисодий самарадорлигини белгилаш;
Муассаса ва унинг таркибий бўлинмалари учун ички иқтисодий захиралардан фойдаланган холда режалаштирилган вазифаларни бажарилишини назорат қилиш;
Маркетинг тадқиқотларни ва ишлаб чиқаришни ривожлантиришни прогнозлашда иштирок этиш;
Муассаса ва унинг таркибий бўлинмаларининг ишлаб чиқариш фаолияти натижалари бўйича иқтисодий кўрсаткичларни қайд этиш;
Даврий ҳисоботларни ўз вақтида тайёрлаш;
Иқтисодий ахборот маълумотлар базасини яратиш, унга хизмат кўрсатиш ва сақлаш бўйича ишларни амалга оширишни билиши шарт.
Билиши шарт:
Ташкилотнинг фаолияти тахлили ва ҳисоби, режалаштириш бўйича услублар, меъёрий ҳужжатлар, буйруқ ва кўрсатмалар ҳамда бошқа қонун ва қонун ости ҳужжатларини;
Сарф-харажатлар сметасини ишлаб чиқиш тартибини;
Режалаштириш-ҳисоб хужжатларини;
Материаллар, меҳнат ва молиявий ҳаражатлар меъёрларининг тартибини ишлаб чиқиш; Ташкилот ва унинг бўлинмалари фаолияти кўрсаткичлари ҳисоби ва иқтисодий тахлил
усуллари;
Тезкор ва статистик ҳисобини ташкил этишни;
Ҳисоботларни тақдим этиш тартиби ва муддатини билиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |