Тасдиқлайман” Сув хўжалиги вазири ўринбосари- сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги Бош директори Д. Ходжиахмедов “ ” 2022 йил “Сувқурилишинвест” давлат муассасаси


Download 65.02 Kb.
bet6/24
Sana25.02.2023
Hajmi65.02 Kb.
#1227916
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Вазирлик тасдиклайдиган Малака талаблари

Вазифалари:
Муассаса ваколатига кирадиган масалалар бўйича қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ёхуд ишлаб чиқишида қатнашади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича эътироз ва таклифлар бўлмаса уларга виза қўяди.
Муассаса раҳбарияти учун қонунчилик масалалари бўйича таҳлилий материаллар тайёрлайди.
Муассаса ходимларининг мурожаатлари бўйича уларга муассаса фаолиятига тегишли хуқуқий ҳужжатлар топишга кўмаклашади, зарур ҳолларда уларнинг қоидалари бўйича тушунтириш беради.
Муассаса бўлимларда қонун бузилишларини, уларнинг сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида таклифлар киритади, зарур ҳолларда ушбу чора-тадбирларни амалга оширишда қатнашади.
Муассаса раҳбариятига тақдим қилинадиган буйруқлар, фармойишлар ва ҳуқуқий тусдаги бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини уларнинг конунчиликка мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказади ҳамда улар бўйича эътироз ва таклифлар бўлмаса виза қўйяди.
Муассаса томонидан шартномалар тайёрланиши ва тузиш ишларида қатнашади, уларнинг қонунчиликка мувофиқлигини текширади ҳамда шартномалар лойиҳаларига агар эътироз бўлмаса виза қўяди.
Шартномаларни тузиш, бажариш ва бекор қилишнинг белгиланган тартибига риоя этилишини назорат қилади;
Муассасасининг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича талабномалар тайёрлашда ва муассасага нисбатан билдирилган талабномаларни кўриб чиқишда қатнашади на назорат қилади;
Конун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.
Муассасанинг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашни ташкил этиш, муассаса томонидан ишлаб чиқилаётган (қабул қилинаётган) норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлиги устидан назоратни олиб бориш;
Билиши шарт:
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини, соҳага доир Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Олий Мажлис Палаталарининг қарорлари ва бошқа қонуний ҳужжатларини, Президент Фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини, Сув хўжалиги вазирининг буйруқлари, фармойишлари, жамоа шартномаси, ички меҳнат тартиби, меҳнатни муҳофаза қилиш, ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларини;
Иш юритишнинг замонавий воситаларидан (компютер, факс, ксерокс, сканер, интернет) фойдаланишни рус ва ўзбек тилини билиши шарт.



Download 65.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling