Тасдиқлайман” Сув хўжалиги вазири ўринбосари- сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги Бош директори Д. Ходжиахмедов “ ” 2022 йил “Сувқурилишинвест” давлат муассасаси


Download 65.02 Kb.
bet24/24
Sana25.02.2023
Hajmi65.02 Kb.
#1227916
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
Вазирлик тасдиклайдиган Малака талаблари

Малака талаблари:
Соҳа бўйича 3 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажи эга бўлиши шарт.

ТАСДИҚЛАЙМАН”



Сув хўжалиги вазири ўринбосари-
Сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги Бош директори

_____________Д.Ходжиахмедов

“____”____________2022 йил

Сувқурилишинвест” давлат муассасаси умумий бўлими


мутахассисининг функционал вазифалари



КОДП-2017 бўйича тартиб рақами

2457

Касбларнинг миллий стандарт классификатори бўйича коди

2114

Ходим категорияси

Х

Талаб этиладиган маълумоти

О/М



Вазифалари:
Муассасада ҳужжатлар билан ишлаш ва иш юритиш билан шуғулланади. Шунингдек келиб тушган ва чиқаётган ҳужжатларни белгиланган тартибда расмийлаштиради;
Вазирлар Маҳкамаси, Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда вилоят ҳокимлигидан келган қарор, фармойиш, баёнлар ижроси ҳамда иш режаси назоратга олинган ҳужжатларнинг бажарилишини таҳлил қилади ва умумийлаштирилган ҳолда ҳар чорак якуни бўйича ахборот тақдим этади;
Муассасага фуқаролардан келиб тушган ариза, мурожаатларни ижроси бўйича маълумотлар тайёрлайди ва ҳужжатларни назоратдан олинишини таъминлайди;
Иш жилдларини рўйхат асосида олиб боради, компютерлардан тўғри фойдаланиш тартибини кузатади;
Муассаса бўлим бошлиқлари томонидан ижро интизомга риоя этилишини таъминлаш, ижро интизоми мониторингини ва ҳисоботларини юритиш, ҳужжатлар, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, Ўзбекистон Республикаси Президенти хужжатлари ва топшириқлари бажарилишининг назоратини юритувчи “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимдаги ҳужжатларнинг ижросини белгиланган муддатларда тўлақонли ва сифатли таъминлаш ҳамда ўрнатилган тартибда назорат қилиш амалга оширилишини таъминлайди;
Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантиришга оид хукумат томонидан чиқарилган қарор ва топшириқларини бажариш ишларини йўлга кўйиш.
Муассаса бўлимлари соха бўйича ишларни йўлга кўйилишини назорат қилиб бориш ва ижроси бўйича рахбариятга маълумотлар кўндириб бориш.
Муассасада minwater.uz доменида очилган электрон почтадан ахборот алмаштириш тўлиқ йўлга қўйиш.
Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш.
Замонавий Ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича хар чоракда амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳисоботни, саволнома ва 8 та жадвалларни хар чорак якуни бўйича белгиланган муддатларда вазирликнинг Ахборот Таҳлил-Матбуот хизматига тақдим қилиш.
Ахборот хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бошқа хориж мамлакатларининг доменларида электрон почталар очмаслик ва ундан қатъиян фойдаланмаслик, гумонли сайтларга ташриф буюрмаслик юзасидан барча таълуқли бўлимларда компьютерда ишловчи ходимлар ўртасида тарғибот ишлари ва назоратини олиб бориш.


Билиши шарт:
Рахбарга маъмурий бошқаришда ёрдам бериш;
Бўлимлар ўртасида кирувчи ва чиқувчи ҳужжатларни олиш ва тарқатиш;
Телефон сухбатлари;
Ташриф буюрувчиларни қабул қилишни ташкил этиш (музокаралар, учрашувлар); ташкилотга тегишли буйруқларни, кўрсатмаларни, бошқарув маълумотларни тайёрлашни ва иш юритиш;
Иш юритиш этикаларига риоя қилиш, талабчанлик, эътиборли бўлишлиги.


Малака талаблари:
Меҳнат стажи ва маълумот талаб этилмайди.
Download 65.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling