Малака талаблари:
Соха бўйича камида 5 йил меҳнат стажига эга бўлган, муҳандис-гидротехник мутахассислиги, олий маълумотли бўлиши шарт.
Бош мутахассис:
Вазифалари:
Ички хўжаликлараро каналдаги эксплуатация ишларини яхшилаш, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва ишларни унумдорлигини ошириш бўйича ишларни амалга ошириш;
Жойларда бўлиб ирригация тизимларини ишлатиш билан боғлиқ бўлган комплекс масалаларни ўрганиш;
Тегишли хулосаларни корхона бошлиғига тақдим этиш;
Гидротехниклар олдида турган масалаларни ечилиши бўйича таклифлар тайёрлаш, иш режаларини тузилишини ва бажарилишини таъминлаш;
Бўлим мутахассислари томонидан ўз вазифаларини бажарилиши тўғрисида ахборот олиб бориш ва уларга вазифаларни бажаришда амалий ёрдам беради.
Қурилишда бажарилган барча қурилиш-монтаж ишларини лойиҳа асосида бажарилишини умумий назорат қилиш.
Бажарилган қурилиш-монтаж ишларини ижро ҳужжатлари ва иш ҳажмлари тўғрисидаги далолатномаларни қабул қилишда иштирок этиш.
Тўлов ҳужжатларини бош пудратчи билан биргаликда тайёрлаш.
Тузилган далолатномаларни (Ф-2) рўйхат асосида бош пудратчидан қабул қилишга масъул.
Билиши шарт:
Барча гидротехник иншоотлари эксплуататсияси бўйича йўриқномалар, қоидалар, меърий хужжатларни ва уларнинг техник кўрсаткичларини билиши шарт
Do'stlaringiz bilan baham: |