Тасдиқлайман” Сув хўжалиги вазири ўринбосари- сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги Бош директори Д. Ходжиахмедов “ ” 2022 йил “Сувқурилишинвест” давлат муассасаси
Download 65.02 Kb.
|
Вазирлик тасдиклайдиган Малака талаблари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сувқурилишинвест” давлат муассасаси
- Вазифалари
“Сувқурилишинвест” давлат муассасаси директорининг функционал вазифалари
Вазифалари: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этади. Муассаса фаолиятининг умумий бошқарувини амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармон ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда Вазирликнинг тегишли ҳужжатлари билан мазкур ходимларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этади. Муассаса фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришилишини сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади. Сув хўжалиги кенгашининг ҳайъат қарорлари, вазирнинг буйруқлари ва унинг ўринбосарларини топшириқлари, маҳаллий давлат бошқаруви органларининг қарор ва фармойишлари ўз вақтида сифатли ижро этилишини таъминлайди. Муассасанинг умумий иш фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида бошқаради. Корхонанинг иш фаолиятида барча ходимларни юқори савияда сиёсий ва ижтимоий юксалиш даражасида давлат учун фойдали томонларини кўзда тутиб, меҳнат унумдорлигини кўтариш билан боғлиқ бўлган омилларни ҳисобга олиб, режада кўрсатилган ишларни бажаришда давлат, банк олдидаги бурчларни адо этади. Давлат режаларини бажаришда мутахассис-техник ходимларни билимини ошириш, янги технологияларни жорий килиш, уларни иш шароитида тўла хавфсизлигига риоя қилади, меҳнат шароитини яхшилаш учун тадбирлар белгилайди. Ташкилот ишчи ходимлари билан шартномалар тузади ва уларни доимий назорат остига олади. Корхонада соғлом муҳит ташкил қилиб, барча масалаларни ечишда бевосита раҳбарлик килади. Ўринбосарлар ва барча ходимларга ишлаб-чиқариш ҳамда хўжалик ишларида зарурий топшириқлар бериб боради. Ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимларида қолишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклифлар киритиш, уларнинг хизмат вазифалари ва берилган топшириқлар бажарилиши учун шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга оширади. Ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида” 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ Намунавий қоидалари асосида тасдиқланган одоб-ахлоқ талабларига риоя этилишини таъминлайди. Муассаса миқёсида Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ, коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, уларнинг юзага келишига шароит яратувчи сабаб ва шартларни аниқлаш, таҳлил қилиш, амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш учун таклифлар киритиш йўли билан уларни бартараф қилиш ва уларга қарши курашиш чора-тадбирларини ишлаб чиқади. Муассаса фаолиятига оид масалалар бўйича қонунчиликни такомиллаштириш, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатишнинг самарадорлиги, сифати ва улардан фойдаланиш имкониятларининг мавжудлигини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишни “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги 73-сон қарори билан тасдиқланган давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ олиб бориш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, уларни шахсан қабул килишни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан, белгиланган муддатда ва тартибда фуқаролар ва юридик шахслар вакилларининг жойларда қабул қилинишини йўлга қўяди. Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига асосан уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган аризаларни ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқади. Муассаса ходимларига мукофотлар, лавозим маошига қўшимчалар, моддий ёрдам, рағбатлантириш тўловларини тўлаш ва интизомий чоралар қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, ходимларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисида Вазирликка таклифлар киритади. Давлат сирлари ва қонун билан муҳофаза қилинадиган махфий маълумотлар тоифаларига киритилган маълумотлар ҳимоясини таъминлайди. Жамоа шартномаси шартларини ўз вақтида бажарилишини таъминлайди. Download 65.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling