Тасдиқлайман” Сув хўжалиги вазири ўринбосари- сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги Бош директори Д. Ходжиахмедов “ ” 2022 йил “Сувқурилишинвест” давлат муассасаси


Download 65.02 Kb.
bet3/24
Sana25.02.2023
Hajmi65.02 Kb.
#1227916
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Вазирлик тасдиклайдиган Малака талаблари

Вазифалари:
Барча гидротехник иншоотлар ва улардаги жиҳозлар, НЎА (назорат ўлчов асбоблари), гидропостлар, автоматик ва алоқа воситаларини тўғри техникавий ишлатилишига рахбарлик қилиш;
Фойдаланилаётган барча иншоотларнинг ишчи ҳолатда тутиш ва таъминлаш бўйича ишларни бажариш;
Иншоотларни ишлатиш тадбирларининг тезкор ва келажакка мўлжалланган режаларини ўз вақтида ишлаб чиқилишини таъминлаш, қурилиш материаллари, жихозлар ва ўлчов асбобларини олиш учун аризалар бериш;
Йиллик ва тезкор техник хамда ишлаб чиқариш молия ҳисоботларини ўз вақтида тузиш ва тақдим этиш;
Иншоотларни ишлатиш жараёнини такомиллаштириб бориш, ходимларнинг меҳнат унумдорлигини ошириб, харажатларни камайтиришга эришиш, бунинг учун доимо фан-техника янгиликлари ва илғор технологиялардан хабардор бўлиб, уларни тадбиқ этиб бориш;
Мухандис-техник ходимларнинг малакаларини ошириш бўйича тадбирлар ўтказиш, уларга соҳа бўйича юз бераётган янгиликларни етказиб туриш;
Муассаса ходимларининг техника, ёнғин ҳавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси қоидаларига риоя қилиши ва тегишли йўриқномалари бўлишини таъминлаш. Давлат қабул комиссиясига топшириш, техника хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш, мехнат унумдорлигини ошириш масалаларини доимий назорат қилади. Ишчи лойиҳаларини кўриб чиқиб, камчиликларни бартараф қилиш юзасидан таклифлар киритади. Қурилиш давомида барча қурилиш меъёрий ҳужжатларга эътибор бериб уларни доимий назорат қилиб боради. Муассасада техник кузатувчи ва ишчи ходимлар ўртасида тартиб интизом, ўзаро ҳурмат, ишга бўлган муносабатни шакллантиради. Ишлаб-чиқаришда техника хавфсизлиги, табиатни муҳофаза қилиш талаблари асосида тўлиқ жавобгар ҳисобланади.
Лойиҳа-смета ишларини ўз вақтида, сифатли топширилишини, лойиҳа-қидирув ташкилотлари билан лойиҳа учун тузиладиган шартномаларни қонуний ва тўғрилигини текшириб боради.
Лойиҳа тузиш учун керакли бўлган барча ҳужжатларни керакли ташкилотлардан олиб, уларни вазирликка тақдим этади ва лойиҳа учун топшириқларни расмийлаштиришни текшириб боради. Қурилиш майдонларига экин экиш, биноларни давлат ташкилотлари орқали расмийлаштириб, қурилиш учун рухсат олади. Бўлимлардаги ходимлар малакасини ошириш, уларга бажарилиши лозим бўлган ишларни белгилаб, доимий назорат талаб қилиб, бўлимларда юксак интизом, соғлом муҳит ташкил қилади. Директор томонидан берилган топшириқларни ўз вақтида сифатли қилиб бажариш маъсулиятини олади. Лойиҳа учун шартнома тузилган барча ташкилотлар билан техник масалаларни ечиш топширилади. Муассасада барча бўлимлар бажараётган вазифаларни назорат қилиб боради.


Билиши шарт:
Сув хўжалиги вазирлиги ва бошқа юқори ташкилотларнинг қарор, буйруқ ва кўрсатмаларини, сув омборини техник ишлатиш қоидаларини, техник ҳавфсизлик қоидаларини, ёнғинга қарши қоидаларини, электр жихозларни ишлатишдаги ҳавфсизлик қоидаларини билиш ҳамда сув омбори мажмуасидаги гидротехник иншоотларни тўлиқ ва яхши билиш; мажмуадаги барча гидротехник иншоотларни эксплуататция қилиш ва уларнинг эксплуататция муддатларини (техник холатини) оширишни таъминлашни ташкил этиш.


Малака талаби:
Бош мухандис соҳа бўйича камида 3 йил меҳнат стажига эга бўлган ҳолда олий маълумотли бўлиши шарт.

ТАСДИҚЛАЙМАН”



Сув хўжалиги вазири ўринбосари-
Сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги Бош директори

_____________Д.Ходжиахмедов

“____”____________2022 йил

Сувқурилишинвест” давлат муассасаси директор

Download 65.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling