“тасдиқлайман” тдпу ректори А. Умаров 2020 йил “ ”


II. Асосий назарий қисм (маъруза машғулотлари)


Download 376.6 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/18
Sana07.02.2023
Hajmi376.6 Kb.
#1172539
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
II. Асосий назарий қисм (маъруза машғулотлари)



 (Технология ва дизайн. Металл ва металлмас буюмларни тайёрлаш 
технлогияси.)
II.I. Фан таркибига қуйидаги мавзулар киради: 
1-мавзу. Технология ва дизайн. Маҳсулот тайёрлаш технологияси 
фанининг мақсад ва вазифаси. 
Технология ва дизайн Махсулот тайёрлаш технологияси фанининг 
мақсади ва вазифалари. Технология ва дизайн тушунчаси. Фанининг назарий 
асослари, ишлаб чиқаришда янги техника ва илғор технологиялар билан 
талабаларни таништириш. Фан техника тараққиётини жадаллаштириш 
омиллари ва истиқболлари. Ишлаб чиқаришда буюмлар тайёрлашнинг 
функционл вазифалари ҳақида талабаларни билим, малака ва кўникмалар билан 
қуролланитириш 
ҳамда 
талабаларда 
технологик 
компетенцияларни 
ривожлантириш. Буюм турлари ва тушунчалари. 
2-мавзу. Металл ва металлмас конструкцион материаллар тўғрисида 
маълумот. 
Металл ва металлмас конструкцион материаллар тўғрисида маълумотлар
уларнинг ҳозирги замон жамиятини шаклланиши, ишлаб чиқаришнинг янги 
соҳалари, фани ва техника ривожланишидаги роли.
3-мавзу. Металлдан тайёрланадиган буюмларга хомашё танлаш ва 
тайёрлаш технологияси. 
Конструксион материал сифатида қурилишда, мебел ва дурадгорлик 
буюмларида, халқ хўжалиги ва рўзғор асбоб-анжомлари ишлаб чиқаришда 
буюмларга хомашё танлаш, чўян, пўлат ва рангли металлдан тайёрланган 
қуймалар, болғаланган ва штампланган хомашё, пўлатдан совутилган ва 
қиздирилган ҳолларда тайёрланган прокатлар ва рангли металл-прокатлари. 
Хомашёнинг турлари, материалига, шаклига, деталнинг хизмат вазифасига ва 
машиналарда йиғилган ҳолда ишлаш шарт-шароитларига боғлиқлиги. Шаклдор 
деталлар тайёрлаш жараёнида чўзилиш ва эгилиш таъсирида ишлатиладиган 
чўянлар. Болғалаш ёрдамида эгилишга, чўзилишга буралишга ишловчи ва 
кўндаланг кесими бўйича ўлчамларида фарқ бўлган металл хомашёлар. Айлана, 
квадрат, олти бурчакли прокатлардан тайёрланган хомашё танлаш. 

Download 376.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling