“тасдиқлайман” Тойлоқ туман ҳокими Б. Бабоназаров


Download 128.5 Kb.
bet1/2
Sana18.06.2023
Hajmi128.5 Kb.
#1577504
  1   2
Bog'liq
2023 й йиллик иш режа манзилли



“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Тойлоқ туман ҳокими
_______Б.Бабоназаров

10 апрель 2023 йил
Туман ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалиги, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосарининг 2023 йил давомида амалга оширадиган вазифалари бўйича
ИШ РЕЖАСИ



Т/р

Амалга ошириладиган ишлар

Ижро муддати

Масъуллар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 30-декабрдаги ПҚ-465-сонли “2023-2025-йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Инвестиция дастурига киритилган объектларнинг пудрат ташкилотлари томонидан белгиланган муддатларда ва сифатли қилиб фойдаланишга топширилишини таъминлаш

2023 йил
давомида

Туман ҳокимлиги бош мутахассиси (Х.Тухтаев), туман қурилиш бўлими (С.Эралиев), туман ХТБ (Ў.Усмонов), туман МТБ (А.Мирзаев), пудрат ташкилотлари

2.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23-сентябрдаги 522-сонли “Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2022/2023 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, қарорда белгиланган параметрлар бўйича ижтимоий соҳа объектларининг қиш мавсумидан беталофат олиб чиқиш ва энергия таъминоти корхоналарининг шайлигини ошириш ишларини ташкил қилиш

2023-йил
2-чорак

Туман ҳокимлиги бош мутахассиси (Х.Тухтаев), туман қурилиш бўлими (С.Эралиев), Тойлоқ туман электр таъминоти корхонаси (А.Сиддиқов), “Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали Тойлоқ бўлими(Б.Шаропов), “Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ Тойлоқ туман филиали (И.Юсупов), Маҳалла ва нуронийларни қўллаб- қувватлаш бўлими (Б.Хушназаров), ижтимоий соҳа объектлари раҳбарлари

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 25 октябрдаги ПҚ-408-сонли “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳудудида ички йўлларни таъмирлаш бўйича 5 км. йўл қурилиши белгиланган. 9 та Сув иншоотлари ва 23.9 км. тармоқ тортиш ишлари бажарилиши, электр таъминотини яхшилаш бўйича туманнинг Бунёдкор маҳалласидаги 3 та қишлоқда 100 дона симёғочларни бетон опорага алмаштириш шунингдек, Нурафшон маҳалласида 100 дона симёғочларни бетон устунларга алмаштириб,қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш белгиланган объектларнинг қисқа муддатларда фойдаланишга топширилишини таъминлаш

2023 йил
1 апрелгача



Туман ҳокимлиги бош мутахассиси (Х.Тухтаев), туман қурилиш бўлими (С.Эралиев),туман ХТБ (Ў.Усмонов), туман МТБ (А.Мирзаев), “Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ Тойлоқ филиали (И.Юсупов), туман электр таъминоти корхонаси (А.Сиддиқов), пудрат ташкилотлари

4.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
2-ноябрдаги “Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва, Хоразим вилоятлари аҳолисининг турмуш даражасини янада яхлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 635-сонли қарори бўйича белгиланган барча тадбирларни якунланишини таъминлаш

2023 йил
1 апрел кунига қадар

Туман ҳокимлиги бош мутахассиси (Х.Тухтаев), туман қурилиш бўлими (С.Эралиев), туман МТБ (А.Мирзаев), “Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ Тойлоқ филиали (И.Юсупов), туман электр таъминоти корхонаси (А.Сиддиқов)

5.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 6-августдаги 435-сонли “Маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш орқали аҳолига қулай шароитлар яратиш ва тадбиркорликни ривожлантириш тўғрисида”ги қарорига киритилган Бачки ва Чилдир қишлоқларидаги қурилиш ишларини якунига етказиш

2023 йил
1 апрел кунига қадар

Туман ҳокимлиги бош мутахассиси (Х.Тухтаев), туман қурилиш бўлими (С.Эралиев), “Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ Тойлоқ филиали (И.Юсупов), туман электр таъминоти корхонаси (А.Сиддиқов), туман ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси (Ш.Одилов), пудрат ташкилотлари

6.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил
3-апрелдаги ПҚ-5072-сонли “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида барча ҳудудларда бюджет маблағлари “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали 2022 йил 2-мавсум жамоатчилик фикри асосида туманда 7 та МФЙларининг янги маъмурий бинолари, 23-сонли МТТ ва Равот ОШП соғлиқни сақлаш объектлари биносини таъмирлаш.
Маданият маҳалласи 12 мактаб атрофидаги аҳолига 1 та янги сув иншооти қуриш, Ўзбекистон МФЙ Қўрғон қишлоғида сув иншоотини реконструкция қилиш ва 3 км. сув тармоғи тортиш, ва 6.18 км. 6 та маҳалла фуқаролар йиғинида ички йўлларни таъмирлаш ишларини қисқа муддатларда якунланишини ташкил қилиш.

2023 йил
10 апрел кунига қадар

Туман ҳокимлиги бош мутахассиси (Х.Тухтаев), туман қурилиш бўлими (С.Эралиев), туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими (Б.Хушназаров), “Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ Тойлоқ филиали (И.Юсупов), туман электр таъминоти корхонаси (А.Сиддиқов), туман ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси (Ш.Одилов), пудрат ташкилотлари

7.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил
14-февралдаги 71-сонли “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарори ҳамда мазкур қарорга ўзгартириш киритиш ҳақида 2022 йил 30 ноябрда қабул қилинган 685-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳудудидан қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган жами 6.0 га ер майдонларини 320 лотга бўлиб аукцион савдоларига доимий чиқарилишини ташкил қилиш

Йил давомида

Туман ҳокимлиги бош мутахассиси (Х.Тухтаев), туман қурилиш бўлими (С.Эралиев), Кадастрлар палатаси Тойлоқ туман филиали (Б.Мустофоқулов)

8.

Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2022 йил 19 декабрдаги ПҚ-444-сонли “Электромобиллардан фойдаланиш инфратузилмасини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳудудида электромобилларни қувватлаш станциялари қурилиши учун жами 17 та (лотлар) ер майдонларини аукцион савдоларига чиқарилишини ташкил қилиш

2023-йил 1-ярим йилликда

Туман ҳокимлиги бош мутахассиси (Х.Тухтаев), туман қурилиш бўлими (С.Эралиев), Кадастрлар палатаси Тойлоқ туман филиали (Б.Мустофоқулов)

9.

Ўзбекистан Республикасининг 2019 йил 3 майдаги “Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳудудида фаолият кўрсатаётган иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли хонадонларини муқобил энергия манбаларига яъни қуёш панеллари ўрнатиш ишларини тизимли ташкил қилиш

Йил давомида

Туман қурилиш бўлими (С.Эралиев), туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими (Б.Хушназаров), тумандаги барча корхона ва ташкилотлар раҳбарлари

10.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 сентябрдаги “Энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-220-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Тойлоқ тумани янги Дарғом канали муҳофаза ҳудудида жойлашган ер майдонлари “Е-аукцион” савдоларига қўйилиб, хусусий тадбиркорлар томонидан қурилиши режалаштирилган Микро гидроелектр стансияларини қуриш бўйича туман миқёсида юзага келадиган муаммоларни бартараф этилишида амалий ёрдам кўрсатиш.

Йил давомида

Туман қурилиш бўлими (С.Эралиев), туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими (Б.Хушназаров), туман электр таъминоти корхонаси (А.Сиддиқов)

11.

Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-46-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 4-ноябрдаги 628-Ф-сон Фармойиши ижросини таъминлаш ҳамда “Яшил макон умуммиллий” лойиҳаси доирасида 2023 йил баҳор мавсумида Тойлоқ туманида 483 минг 486 та манзарали ва мевали кўчатлар экилиши белгиланган режаларни бажарилишини туман ҳудудида ташкил қилиш.

2023 йил
март-май

Туман ҳокимлиги бош мутахассиси (Х.Тухтаев), туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими (Ж.Норов), туман Ободонлаштириш бошқармаси (Ш.Одилов), Маҳалла ва нуронийларни қўллаб- қувватлаш бўлими (Б.Хушназаров), тумандаги барча корхона ва ташкилотлар

12.

Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2016 йил
23 ноябрдаги “2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида”ги ПФ-2661-сонли қарори ижроси юзасидан фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларнинг ижросини таъминлаш.

2023 йил давомида

Туман электр таъминоти корхонаси (А.Сиддиқов)

13.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 3-апрелдаги ПҚ-5072-сонли “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида барча ҳудудларда бюджет маблағлари “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали 2023 йил 1 ва 2-мавсум жамоатчилик фикри асосида ғолиб деб топилган ташаббуслар бўйича қисқа муддатларда лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, пудрат ташкилотларини аниқлаш ва сифатли қилиб бажарилишини ташкил қилиш.

2023 йил
давомида

Туман ҳокимлиги бош мутахассиси (Х.Тухтаев), туман қурилиш бўлими (С.Эралиев), туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими (Б.Хушназаров), “Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ Тойлоқ филиали (И.Юсупов), туман электр таъминоти корхонаси (А.Сиддиқов), туман ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси (Ш.Одилов), пудрат ташкилотлари

14.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-172-сонли “2022-2026 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 2023 йил дастурига Туман ҳудудидан жами 2 та МФЙ яъни Зарафшон ва Тепақишлоқ маҳаллалари киритилган бўлиб, ушбу қишлоқларда дастур бўйича ички йўллар асфалт, цемент бетон ва шағал ташлаб таъмирланиши, сув тармоғи ва 2 та янги сув иншооти қурилиши, 2 та янги трансформатор, электр тармоғи тортилиши, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини сифатли амалга оширилишини ташкил қилиш

2023 йил
белгиланган муддатда

Туман қурилиш бўлими (С.Эралиев), туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими (Б.Хушназаров), тумандаги барча корхона ва ташкилотлар раҳбарлари

15.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги ПФ-33-сонли “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида туманнинг “Чороғбон” маҳалласида кўп қаватли уй-жойлар қурилиши учун “Е-аукцион” савдоларига 2023 йилда бугунги кунга қадар жами 4 та лотлар савдога қўйилган бўлиб, шундан 2.0 га ер майдонини ташкил этиши ва ушбу ер майдонида 10 та 12 ва 16 қаватли уй жойлар қурилиши режалаштирилган. лойиҳада белгиланган талаб ва шаҳарсозлик нормалари асосида уй-жойлар қурилишини назоратини олиб бориш.

2023 йил давомида

Туман қурилиш бўлими (С.Эралиев), пудрат ташкилоти

16.

Туман ҳудудида қуриладиган уй-жойлар учун керакли бўлган муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш ишларини ташкил қилиш

2023 йил давомида

Туман ҳокимлиги бош мутахассиси (Х.Тухтаев), туман қурилиш бўлими (С.Эралиев), “Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ Тойлоқ филиали (И.Юсупов), “Ҳудудгаз Самарқанд” филиали Тойлоқ бўлими (Б.Шаропов), туман электр таъминоти корхонаси (А.Сиддиқов), туман ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси (Ш.Одилов), пудрат ташкилотлари

17.

“Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ Тойлоқ туман филиали фаолиятини ривожлантириш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш юзасидан комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, бажарилишини муҳокама этиш.Туман аҳолисининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 79,5 фоизни ташкил этиши. “Самарқанд сув таъминоти” МЧЖда 139 дона сув иншооти, 9534 та аҳоли (шундан 2776 та хисоблагич) ва 118 та улгуржи истеъмолчилар мавжуд. Сув тармоқлари узунлиги 465 кмдан иборат.
2023 йил 1 апрел ҳолатига дебитор қарздорлик 1,2 млрд.сўм, шундан аҳоли 1,18 млрд.сўмни ташкил қилади.
2022 йилда жами 9 та маҳалла ҳудудида 5 та янги ичимлик суви иншоотлари қурилди, 4 таси мукаммал таъмирланди, 35 км сув тармоқлари тортилди.
2023 йилда ҳам жами 8 та сув иншооти ва 29 км сув тармоқлари тортиш ишлари режалаштирилди (ПҚ-408-қарор).

-Марказлашган ичимлик сув таъминоти етиб борган ҳудудларда ичимлик сув таъминотини узлуксиз етказиб бериш.


-Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматида содир бўладиган авария ҳолатларини тезкор бартараф этиб бориш.



2023 йил давомида

“Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ Тойлоқ туман филиали (И.Юсупов)



18.

1. Электр энергияси таъминотида юзага келадиган авария ҳолатларини тезкор бартараф этиб бориш.
Туманда Электр истеъмолчилари сони 43195 та, (41709 та аҳоли, 1486 та угуржи).ни ташкил этади. Туманда 3 та подстанция (Боғизоғон, МЖО, Адас) мавжуд. Шунингдек 35 та фидер, 663 дона трансформатор пункти ва корхона балансида бўлмаган 111 та ТПлар мавжуд.
2023 йил 1 март ҳолатига электр энергия бўйича жами дебитор қарздорлик 39,8 млрд.сўм (шундан аҳоли 35,7 ва улгуржи 4,8 млрд.сўм).ни ташкил этиши.
2023 йилда жами 10 та маҳалла худудида 15 та ТП ўрнатиш, 200 дона бетон устун ўрнатиш, 10 км тармоқлар қуриш, 54 км тармоқ жорий таъмирлаш режалаштирилган.


2023 йил давомида



Тойлоқ туман электр таъминоти корхонаси (А.Сиддиқов)

19.

1. Табиий газ етиб борган ҳудудларда табиий газни бир меъёрда узлуксиз етказиб бериш.
2. Табиий газ етиб бормаган ҳудудларга суюлтирилган газ тўлдирилган газ баллонларини белгиланган график асосида белгиланган муддатларда етказиб бериш.
Тумандаги 50 та МФЙдан 12 таси тўлиқ ва 5 таси қисман табиий газ билан таъминланган. Яъни жами 9742 та аҳоли, 208 та улгуржи истеъмолчилар табиий газга уланган.
Умумий ҳисобда тумандаги 36830 та аҳоли хонадонларидан 27088 та хонадан суюлтирилган газга мослаштирилган.
Туман ҳудуди 2 та ГТСлар (Тойлоқ-1, Тойлок-2)дан табиий газ билан таъминланади, аҳолида жами 321 та ГРП, улгуржи истеъмолчиларда 61 та ГРП мавжуд.
2023 йил 1 март ҳолатига табиий газдан жами дебитор қарздорлик 2,02 млрд.сўмни ташкил этади, Шундан аҳоли қарзи 1,35 млрд.сўм, улгуржи 0,67 млрд.сўм .
2023 йилда Маданият маҳалласида 0,15 км ўрта босимли газ қувурини ер остидан ер устига чиқариш, ГРПларни жорий таъмирлаш режалаштирилган






“Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали Тойлоқ бўлими
(Б.Шаропов)


Download 128.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling