Тасдиқлайман” Тошкент молия институти Илмий ишлар ва инновациялар


Илмий семинар раиси иккинчи тақризчи томонидан билдирилган камчиликлар ва фикр мулоҳазаларга муносабат билдириш учун сўзни тадқиқотчига берди


Download 243.5 Kb.
bet15/18
Sana06.05.2023
Hajmi243.5 Kb.
#1435521
TuriСеминар
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
27 10 Мамадиёров Кафедралар аро баённома 2

Илмий семинар раиси иккинчи тақризчи томонидан билдирилган камчиликлар ва фикр мулоҳазаларга муносабат билдириш учун сўзни тадқиқотчига берди.
Тадқиқотчи О.У.Мамадиёров: Тадқиқот иши юзасидан билдирган ижобий фикрлари ва кўрсатган камчиликлари учун доцент в.б., PhD. Хасанхонова Нодира Исаметдиновнага миннатдорчилик билдирамиз. Диссертация иши ва унинг авторефератидаги камчиликларни кейинги босқичга қадар бартараф этишга ваъда берамиз.
Илмий семинар раиси и.ф.н. доц. Х.С. Асатуллаев тадқиқотчи О.У.Мамадиёров томонидан амалга оширилган ва ҳимояга олиб чиқилган илмий тадқиқот иши ва Илмий семинар аъзолари томонидан берилган савол-жавобларнинг муҳокамаси юзасидан сўзни норасмий тақризчи и.ф.д., профессор А.Маматовга берди.
и.ф.д., профессор А.Маматов: Ассалому алайкум ҳурматли раис ва семинар аъзолари. Бугун муҳокамаси бўлаётган Каландаров Равшан Абдукаюмович институтимиз мустақил тадқиқотчиси ҳисобланади. Тадқиқотчини ҳимоя жараёнида кузатиб турдим, жуда ҳам яхши тақдимот ўтказдилар. Фикр-мулоҳазалари ва илмий янгиликларини аниқ ёритиб бердилар. Илмий тадқиқот иши ҳақиқатдан ҳам пухта ва мустақил бажарилганлиги яққол намоён бўлди. Тадқиқотчи О.У.Мамадиёров томонидан муҳокамага қўйилган “Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг назарий методологик асосларини такомиллаштириш” мавзусидаги диссертацияси долзарб ҳисобланади. Чунки, мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари, мамлакатда экспорт-импорт операцияларини тартибга солиш ва соддалаштириш, талаб юқори бўлган озиқ-овқат товарларини импорт қилишда тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш, ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги тахлил қилинган. Диссертация мавзуси бўйича чуқур тадқиқотлар олиб борганликлари билиниб турибди. Қолаверса, тақризчилар тадқиқотчини озиқ-овқат хавфсизлиги таъминлашни ошириш йўллари тадқиқ қила олганлигини таъкидлаб ўтдилар. Шунингдек тадқиқотчи тадқиқот мақсадини аниқ қуя олган. Яъни озиқ-овқат хавфсизлиги таъминлашни янада яхшилаш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. Бу ишнинг яна бир ютуғидир. Тадқиқотчининг муваффақиятларини инобатга олган ҳолда таянч докторантимиз О.У.Мамадиёровни қўллаб-қувватлашни ҳамда Илмий кенгаш қошидаги илмий семинар муҳокамасига тавсия қилиб, барча семинар аъзоларини ушбу таклифни қўллаб-қувватлашга чорлаб қоламан. Мустақил тадқиқотчи О.У.Мамадиёровга тезда барча муҳокамалардан муваффақиятли ўтиб, диплом тасдиқларини олишларини, кейинги илмий ишларида омадлар тилаб қоламан. Раҳмат!
Илмий семинар раиси и.ф.н. доц. Х.С. Асатуллаев тадқиқотчи О.У.Мамадиёров томонидан амалга оширилган ва ҳимояга олиб чиқилган илмий тадқиқот иши ва Илмий семинар аъзолари томонидан берилган савол-жавобларнинг муҳокамаси юзасидан сўз норасмий тақризчи DSc, профессор Д.Тожибоева берилди.

Download 243.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling