Тасдиқлайман” Тошкент молия институти Илмий ишлар ва инновациялар
Илмий семинар раиси биринчи тақризчи томонидан билдирилган камчиликлар ва фикр мулоҳазаларга муносабат билдириш учун сўзни тадқиқотчига берди
Download 243.5 Kb.
|
27 10 Мамадиёров Кафедралар аро баённома 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Илмий семинар раиси сўзни иккинчи тақризчи PhD, доцент вазифасини бажарувчи Хасанхонова Нодира Исаметдиновнага берди. Иккинчи тақризчи PhD, доцент в.б. Н.И.Хасанхонова
- Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигига таъсир қилувчи омилларни оптималлаштириш йўлларини такомиллаштириш ва
Илмий семинар раиси биринчи тақризчи томонидан билдирилган камчиликлар ва фикр мулоҳазаларга муносабат билдириш учун сўзни тадқиқотчига берди.
Тадқиқотчи О.У.Мамадиёров: Диссертация ишимизни батафсил ўқиб, ўзларининг қимматли тавсияларини берган PhD, доцент Шермухаммедов Бекзод Усмановичга миннатдорчилик билдирамиз. Расмий тақризчи томонидан кўрсатилган камчилик ва таклифларни навбатдаги илмий семинаргача бартараф этамиз. Илмий семинар раиси сўзни иккинчи тақризчи PhD, доцент вазифасини бажарувчи Хасанхонова Нодира Исаметдиновнага берди. Иккинчи тақризчи PhD, доцент в.б. Н.И.Хасанхонова тадқиқотчи томонидан тайёрланган диссертация иши тўғрисида қуйидагиларни қайд этди: Жаҳон миқёсида кечаётган ижтимоий-иқтисодий, молиявий ва озуқавий инқирозли вазият озиқ-овқат хавфсизлигини бутун дунё мамлакатлари олдида турган энг долзарб муаммолардан бири эканлигини билдирди. Бугунги кунда нафақат БМТ, балки дунёдаги ривожланган давлатлар ҳам озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва уларни тақсимлаш бўйича ёндашувни мутлақо ўзгартириш вақти келганини таъкидлаяпти. Зеро, идеал ҳолатда озиқ-овқат хавфсизлигига эришиш саноат, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжаликлари барчани озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаш ва одамлар учун рисоладагидек даромад манбаини яратиб беришга қодир. Чунки озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланган шароитда инсон манфаатлари йўлида ҳам қишлоқ хўжалиги ривожланади, ҳам атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар ижроси таъминланади. Тадқиқотчининг илмий иши юқоридаги долзарб мавзуга бағишланган бўлиб, унинг ечими ҳам илмий-назарий ва амалий аҳамиятга эга. О.У.Мамадиёровнинг “Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг назарий методологик асосларини такомиллаштириш” мавзусидаги 08.00.01 – “Иқтисодиёт назарияси” ихтисослиги бўйича фалсафа доктори даражасини олиш учун тайёрланган диссертация иши долзарб мавзуга бағишланган бўлиб, ўзининг таркибий тузилишига кўра кириш, учта боб, тўққизта параграф, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан ва иловалардан иборат бўлиб, жадваллар ва расмлар асосида таҳлил қилиниб, илмий хулосалар чиқарилган. Диссертация ишининг кириш қисмида тадқиқот мавзусининг долзарблиги асосланган, тадқиқот объекти, предмети ва мақсади, мазмунининг ўрганилганлик даражаси ёритилган. Шунингдек, ҳимояга олиб чиқилаётган асосий илмий янгиликлар келтирилган. Тадқиқот иши мавзуси Ўзбекистон Республикасида олиб бораётган фундаментал тадқиқотларнинг устувор йўналишларига мос келади. Биринчи боб “Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг илмий-назарий асослари” деб номланиб, унда озиқ-овқат хавфсизлиги борасидаги илмий-назарий қарашлар ёритилган. Жумладан, унда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги илмий-назарий қарашларни ёритишда унда эволюцион тарзда таърифлар тизимлаштирилган, синтез қилинган ва ўзининг умумий илмий таърифи берилган. Шунингдек озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган самарали хорижий тажрибаларга ҳам тўхталиб ўтилган. Иккинчи бобда “Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг ҳозирги даражаси ва муаммолари”ни ўрганишга бағишланган. Бу бобда давлат сиёсати асосида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган босқичлар, мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминланиш даражаси, Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мезонлари ва кўрсаткичлари тизимли таҳлили амалга оширилган. Мазкур бобда мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминланиш даражаси бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар ишнинг долзарблигини янада оширган. Учинчи боб “Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва самарадорлигини оширишнинг йўллари” га бағишланган бўлиб, учта параграф асосида ёритилган. Ушбу бобда бозор иқтисодиётининг озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлашга таъсирини юмшатиш йўллари, Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигига таъсир қилувчи омилларни оптималлаштириш йўлларини такомиллаштириш ва Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг устувор йўналишларини самарадорлигини ошириш йўллари тадқиқ қилинган ҳамда асосий таҳлилий маълумотлар мазкур бобда амалга оширилган. Шунингдек, ҳар бир боб бўйича хулосалар шакллантирилган. Диссертация ишининг хулоса ва таклифлар қисмида тадқиқотнинг ҳар бир боби бўйича олинган натижалар умумлаштирилган ва Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини аниқлаш ва прогнозлаш юзасидан илмий - амалий таклиф ва тавсиялар шакллантирилган. О.У.Мамадиёров томонидан ёзилган тадқиқот ишининг ютуқ томонлари шунда бўлдики, унда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг назарий-методологик асосларини такомиллаштириш йўллари очиб берилган ҳамда уларни амалиётга жорий қилишга қаратилган ва мамлакат худудларини имкониятларини хисобга олиб озиқ-овқат хавфсизлиги электрон платформасини ишлаб чиқиш таклиф қилинганлигидадир. Санаб ўтилган ютуқлар билан бирга камчиликлар ҳам учрайди. Жумладан: кириш қисмининг муаммони ўрганилганлик даражасини таҳлил қилишда ғарб ва МДҲ олимларнинг кўпчилигини киритилган (бетининг учдан икки қисмини ташкил қилмоқда), уларни очиб беришда ҳар бир гуруҳ олимларни йўналишларини ҳам очиб берган маъқул бўларди; тадқиқот ишида “шу билан бирга”, “шу сабабли” каби сўз бирикмалари бир абзацни ўзида (жумладан, 36 бет иккинчи абзац) жамланиб қолган, уларни ишнинг илмийлигини ошириш учун бошқа сўз бирикмаларига алмаштириш тавсия этилади; диссертациянинг хулоса қисмини такомиллаштириш керак; фойдаланилган адабиётлар рўйхатини ОАК талаблари асосида расмийлаштириш лозим; диссертация иши матнида келтирилган айрим формулаларни кимга тегишли эканлигига аниқлик киритиш, жумладан диссертация ишининг 20-бетидаги “Истеъмолнинг етарлилик коэффиценти аниқлаш формуласи”-деб номланган 1.2.3-формула, шунингдек, 21-бетдаги “Озиқ-овқат маҳсулотларининг етарлилик коэффиценти аниқлаш формуласи” номли 1.2.4-формула. Ушбу келтирилган формуларлар муалифига маълумотларни мазмун жиҳатдан янада соддалаштириш зарур; диссертация ишининг баъзи жойларида фойдаланилган статистик маълумотлар манбалари кўрсатилмаган. Жумладан, 46, 58, 72, 85-бетларида келтирилган статистик маълумотлар манбаи кўрсатилмаган. Юқорида кўрсатилган камчиликлар тавсиявий характерга эга ва, диссертация ишининг илмий савиясини оширади. Тадқиқотчи О.У.Мамадиёровнинг “Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг назарий методологик асосларини такомиллаштириш” мавзусида бажарилган диссертацияси мазмунан тугалланган, илмий-назарий аҳамиятга эга бўлган тадқиқот иши ҳисобланади. Диссертация иши мазмуни ва бажарилиш жараёнига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестация Комиссияси томонидан иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун қўйилган талабларга тўлиқ мос келади. Тадқиқотчи 08.00.01 ‒ “Иқтисодиёт назарияси” ихтисослигида иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасини олишга муносиб, диссертация бирлашган Ихтисослашган илмий кенгашда ҳимояга тавсия этилади. Download 243.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling